Аввал хабар берганимиздек Олимпиада ва жаҳон чемпиони Баҳодир Жалолов профессионал боксдаги навбатдаги жангини 26 август куни АҚШда ўтказиши белгиланган эди.
Баҳодир Жалолов навбатдаги жангида нигериялик Онориоде Евариемега қарши рингга кўтарилиши аниқ бўлди. Ушбу жанг Боб Арумга тегишли “Top Rank” промоутерлик компанияси томонидан ўтказилади.
Маълумот учун, Баҳодир Жалолов профессионал боксда 12 маротаба рингга кўтарилган ва уларнинг барчасида рақибини муддатидан олдин мағлуб этган. Онориоде эса 22 та жанг ўтказиб, уларнинг 20 тасида ғалаба қозонган, 2 марта мағлуб бўлган ва 19 маротаба жангларни муддатидан олдин ғалаба билан якунлаган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!