$
12014.37 UZS
40.93
₽
146.19 UZS
1.66
€
13280.68 UZS
-1.46
31° Кечаси 18°

Байрам кунларида ҳам эски “права”ларни янгисига алмаштириш мумкин

10:41 / 16.03.2023

Эндиликда Наврўз байрами кунларида ҳам эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштириш мумкин. Бу ҳақда Адлия вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, 2023 йил 31 март куни эски гувоҳномаларни алмаштиришнинг биринчи босқичи якунланиши, 2010 йилгача берилган эски “права”лар ҳақиқий эмас деб ҳисобланиши ва белгиланган муддатда ҳужжатини алмаштирмаганлар сонининг кўплигини ҳисобга олган ҳолда 18, 19, 20 ҳамда 22 март кунлари ДХМ ҳамда ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бўлимлари томонидан эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини янги намунадагисига алмаштириш имкони яратилган.

Бунинг учун иш графиги меҳнат қонунчилиги доирасида қайта кўриб чиқилди.

Бунда, юқорида қайд этилган кунларда ДХМлар ҳамда ИИББ ЙҲХБ бўлимлари орқали ҳайдовчиларимиз эрталаб соат 9:00дан кечги соат 18:00 гача хизматдан фойдаланишлари мумкин.

Эслатиб ўтиш мумкин, эски намунадаги “права”ни янгисига алмаштириш учун нафақат ДХМларга ёки ИИББ ЙҲХБ мурожаат қилиш, балки уйдан туриб Ягона интерактив давлат хизматлари портали буюртма бериш мумкин.

Жорий йил февралдан бошлаб ҳозирги кунга қадар 5 500 дан ортиқ фуқаро ушбу таклиф этилаётган тартибдан фойдаланган ҳолда эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаларини янгисига алмаштирган (почта орқали уйларига етказиб берилган).

Маълумот учун:

Бугунги кунга келиб 2010 йилгача берилган гувоҳномаларни янгисига алмаштириш лозим бўлганлар сони 200 минг нафардан,

2010–2012 йилларда берилган гувоҳномаларни янгисига алмаштириш лозим бўлганлар сони 100 минг нафардан,

2013–2015 йилларда берилган гувоҳномаларни янгисига алмаштириш лозим бўлганлар сони 150 минг нафардан,

2015 йилдан кейин берилган гувоҳномаларни янгисига алмаштириш лозим бўлганлар сони 150 минг нафардан ортиқни ташкил қилмоқда.

Жорий йилда 600 мингдан ортиқ эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари янги намунадагисига алмаштирилиши лозим.


Бу ҳам қизиқ

Олти кишини Умрага юборишни ваъда қилиб, 6 900 доллар талаб қилган шахслар ушланди

Олти кишини Умрага юборишни ваъда қилиб, 6 900 доллар талаб қилган шахслар ушланди

Фарғона ва Андижон вилоятларида фуқароларни ноқонуний равишда Умра зиёратига юборишни ваъда қилиб, улардан жами 6 900 АҚШ до…
10:12 / 12.11.2026
Жарима 60 кун ичида тўланмаса, автомобиль жарима майдончасига жойлаштирилади

Жарима 60 кун ичида тўланмаса, автомобиль жарима майдончасига жойлаштирилади

Ички ишлар вазири Азиз Тошпўлатовнинг 5 ноябрдаги буйруғи билан тасдиқланган йўриқнома 2027 йил 7 январдан кучга киради.
10:11 / 11.11.2026
Тошкентда учта ёлғон хабар фош этилди: жанжал саҳналаштирилган, хавф ҳақидаги маълумотлар тасдиқланмаган

Тошкентда учта ёлғон хабар фош этилди: жанжал саҳналаштирилган, хавф ҳақидаги маълумотлар тасдиқланмаган

Тошкент шаҳрида ижтимоий тармоқларда тарқалиб, аҳоли орасида хавотир уйғотган учта ҳолат ички ишлар органлари томонидан ўрга…
15:39 / 12.11.2026
Тошкентда ўқув марказига босқин уюштирмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкентда ўқув марказига босқин уюштирмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкент шаҳридаги ўқув марказларидан бирида сақланаётган катта миқдордаги пул маблағларини босқинчилик йўли билан қўлга кири…
09:18 / 13.11.2026
Ўзбекистонда кунига ўртача 12 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлмоқда

Ўзбекистонда кунига ўртача 12 та йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлмоқда

Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь–сентабр ойларида 3 391 та йўл-транспорт ҳодисаси (ЙТҲ) қайд этилди. Бу бир кунда ўртача 12 …
15:24 / 10.11.2026
Қўқондаги меҳмонхонада 13 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик содир этилди

Қўқондаги меҳмонхонада 13 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик содир этилди

Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳридаги меҳмонхонада 13 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик содир этилди. Ҳолат юзасидан жиноя…
15:14 / 10.11.2026
Ҳиндистонда 4 ёшли болани органларини сотиш мақсадида ўлдирганликда гумонланган қариндоши ушланди

Ҳиндистонда 4 ёшли болани органларини сотиш мақсадида ўлдирганликда гумонланган қариндоши ушланди

Ҳиндистоннинг Чхаттисгарх штатида 4 ёшли боланинг жасади маккажўхори даласи яқинидаги сув тўпланган чуқурликдан топилди. Уни…
15:30 / 10.11.2026
Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов Абу-Дабида ҳибсда сақланмоқда

Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов Абу-Дабида ҳибсда сақланмоқда

Аралаш яккакураш устаси Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов ҳамда UFC собиқ чемпиони Мераб Двалишвили иштирокида…
15:44 / 12.11.2026
Ўзбекистонда 15 ёшдан ошган аҳолининг 12 фоизи олий маълумотли

Ўзбекистонда 15 ёшдан ошган аҳолининг 12 фоизи олий маълумотли

Ўзбекистонда 15 ёш ва ундан катта аҳолининг 12 фоизи олий ва олий таълимдан кейинги маълумотга эга. Бу ҳақда 13 ноябрь куни …
16:38 / 13.11.2026
Жиззахда 450 миллион сўмлик олтинни ноқонуний сотмоқчи бўлган икки киши ушланди

Жиззахда 450 миллион сўмлик олтинни ноқонуний сотмоқчи бўлган икки киши ушланди

Жиззах вилоятида умумий оғирлиги 471 грамм бўлган ярим тайёр қуйма олтинни 450 миллион сўмга сотаётган икки нафар фуқаро ушл…
15:20 / 10.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!