$
11996.14 UZS
-25.47
148.54 UZS
-1.9
14051.08 UZS
-41.85
31° Кечаси 18°

Билим ва кўникма етмаганларни ўқитамиз, тажриба етишмаса ўргатамиз – Шавкат Мирзиёев

16:56 / 04.08.2022

Бугун, 4 август куни Ўзбекистон Республикаси президенти раислигидаги давлат хизматини ислоҳ қилиш бўйича видеоселектор йиғилишида, Шавкат Мирзиёев туман ёки шаҳар даражасидаги раҳбарлик учун Салоҳиятли кадрлар резерви тузилишини маълум қилди:

- унга номзодлар фақат маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари орасидан танлаб олинади;

- улар учун мақсадли малака ошириш курслари ташкил этилади;

- ушбу ёшлар камида бир ой вазирлик ва ҳокимликларда иш ўрганиб, малака оширади;

- хорижий мутахассислар билан бирга, уларнинг шахсий фазилатлари, психологик ҳолати таҳлил қилиниб, раҳбарлик кўникмалари шакллантирилади.

“Яъни, компетенсиясига қараб, билим ва кўникма етмаганларни ўқитамиз, тажриба етишмаса ўргатамиз”,– дейди Президент.

Мутасаддиларга йил якунига қадар Салоҳиятли кадрлар резерви учун ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчилари орасидан 1 минг нафар номзодни танлаб, таклифлар киритиш топширилди.

“Куни кеча ярим йил якуни бўйича яхши натижа кўрсатган 65 нафар ҳоким ёрдамчиси ва 40 нафар ёшлар етакчиларини Салоҳиятли кадрлар резервига ўзим танлаб олдим”,– деди давлат раҳбари.

Уч ой муддатда “100 та илғор етакчилар” дастурини бошлаш вазифаси қўйилди. Дастур доирасида давлат хизматчилари, фаол тадбиркорлар, хориждаги ватандошлар орасидан ҳар икки йилда 100 нафар салоҳиятли ёш кадрлар танлаб олинади.

Улар учун алоҳида ўқув дастурлари ишлаб чиқилиб, хорижда стажировка ўташ тизими жорий этилади. Ўқитиш якуни билан ушбу кадрлар давлат тизимидаги нуфузли лавозимларга номзод бўлади.

Бундай дастур Бирлашган Араб Амирликларида ижобий натижаларини кўрсатгани таъкидланди.


Бу ҳам қизиқ

Тошкентдаги цехда 5 млрд сўмлик табиий газ ўмарилди

Тошкентдаги цехда 5 млрд сўмлик табиий газ ўмарилди

Ушбу қоидабузарлик натижасида, газ таъминоти корхонасининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра,  5 миллиард 22 миллион сўмлик з…
16:48 / 20.12.2025
Ўзбекистон Глобал тинчлик индексида икки поғона юқорилаб, 67-ўринни эгаллади

Ўзбекистон Глобал тинчлик индексида икки поғона юқорилаб, 67-ўринни эгаллади

Иқтисодиёт ва тинчлик институти (Institute for Economics & Peace, IEP) эълон қилган мамлакатларнинг хавфсизлик ва тинчликсев…
11:31 / 22.12.2025
Ўзбекистонда туғилиш даражаси юқори бўлган ҳудудлар маълум қилинди

Ўзбекистонда туғилиш даражаси юқори бўлган ҳудудлар маълум қилинди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистонда 664,6 мингта тирик туғили…
10:47 / 21.12.2025
Японияда Президент Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

Японияда Президент Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

Бугун, 20 декабрь куни “Кантей” қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими …
15:47 / 20.12.2025
АҚШда 94 йиллик кўприк портлатилди

АҚШда 94 йиллик кўприк портлатилди

1931 йилда фойдаланишга топширилган ва Аёва штатининг Лансинг шаҳрини Висконсин билан боғлаб турувчи эски кўприк портлатиш й…
10:11 / 21.12.2025
Таълимдан “яшил” энергетикагача: 12 миллиард долларлик Ўзбекистон–Япония лойиҳалар портфели шакллантирилди

Таълимдан “яшил” энергетикагача: 12 миллиард долларлик Ўзбекистон–Япония лойиҳалар портфели шакллантирилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Японияга расмий ташрифи икки томонлама муносабатлар ривожида сифат жи…
08:25 / 22.12.2025
Мбаппе Роналдунинг тарихий рекордини такрорлади

Мбаппе Роналдунинг тарихий рекордини такрорлади

Испания Ла Лигасининг 17-тури доирасида “Реал Мадрид” ўз майдонида “Севиля”ни ишончли 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Баҳс “Бернаб…
09:15 / 21.12.2025
АҚШ Ғазони “Яқин Шарқ Ривераси”га айлантирмоқчи

АҚШ Ғазони “Яқин Шарқ Ривераси”га айлантирмоқчи

Доналд Трамп маъмурияти “Қуёш чиқиши” (“Project Sunrise”) номли лойиҳа асосида Ғазо секторини юқори технологияли қирғоқбўйи …
17:40 / 21.12.2025
Россия 11 ой давомида Хитойга 1,6 млрд евролик олтин сотган

Россия 11 ой давомида Хитойга 1,6 млрд евролик олтин сотган

Financial Times манбаларига кўра, ўтган ойда Россия Федерацияси Хитой Халқ Республикасига умумий қиймати 818,6 миллион еврог…
10:48 / 22.12.2025
Россия Ҳиндистон фуқароларини ҳам Украинадаги урушга ёллаган

Россия Ҳиндистон фуқароларини ҳам Украинадаги урушга ёллаган

Шунингдек, бу ҳақда Украинанинг “Хочу жить” лойиҳасида маълумот берган.
16:52 / 21.12.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!