“Ўзенергоинспексия” Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси ва газ таъминоти корхонаси ҳамкорлигида ўтказилган назорат тадбирида Яшнобод туманида “Гўзал” МФЙ Гўзал 1-берк кўчасидаги қандолат цехи биносида газ таъминоти корхонаси билан шартнома тузмасдан тўғридан-тўғри тармоққа уланиб, табиий газдан ноқонуний фойдаланиб келиш ҳолати аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида, газ таъминоти корхонасининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, 5 миллиард 22 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлган.
Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!