$
12640.21 UZS
-49.76
137.02 UZS
-0.18
13559.15 UZS
1.19
24° Кечаси 12°

“Биз биродарлармиз, биз славянлармиз”: украиналиклар Россия паспортини имтиҳонсиз олишлари мумкин

11:27 / 12.07.2022

Россия Федерацияси президенти Владимир Путин барча украиналиклар учун Россия фуқаролигини соддалаштирилган тарзда олиш ҳақидаги фармонни имзолади.

Ушбу фармонга кўра эндиликда нафақат ДХР , ЛХР, Херсон ва Запороже вилоятлари, балки бутун Украина аҳолиси ҳам соддалаштирилган тартибда Россия фуқаролигини олиш учун мурожаат қилишлари мумкин. Паспорт олиш учун улар аввалгидек Россия Федерациясида беш йил яшашлари, рус тилидан имтиҳон топширишлари ва даромад манбаига эга бўлишлари шарт эмас.

“Гап бизнинг қардош Украина халқи, шунча йиллардан бери фашистлар тузуми бўйинтуруғи остида бўлган одамлар ҳақида кетмоқда. Биз диндошларимиз, биз славянлармиз, биз бир хил маданиятли одамлармиз, тилимиз жуда ўхшаш, бизда жуда кўп оилавий, дўстона ришталар мавжуд. Менимча, бу (Путиннинг фармони) Россияга қарши лойиҳага муносиб жавобдир”, — дейди Федерация Кенгаши раҳбари Валентина Матвиенко ҳужжатнинг қабул қилинишига изоҳ бериб.

Бундан ташқари, фуқароликка қабул қилиш бўйича аризани кўриб чиқиш бир йил эмас, балки уч ой давом этадиган қилиб белгиланди.

Шунингдек, ўзининг мустқаиллигини эълон қилган “Донетск Халқ Республикаси (ДХР) ва Луганск Халқ Республикаси (ЛХР) фуқаролари ёки бутун Украина ҳудудида доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслар, шу жумладан, илгари Россия фуқаролигига эга бўлган ва Россия фуқаролигидан воз кечганлар соддалаштирилган тартибда Россия Федерацияси фуқаролигига қабул қилиш учун ариза бериш ҳуқуқига эга”, – дейилади фармонда.

Ушбу тоифадаги фуқаролар Россия паспортини олиш учун одатий шартларни бажармасдан ҳужжатларни оладилар. Илгари бу жараён учун фақат Россия Федерациясида беш йил яшаб, тирикчилик манбаи бўлган ва рус тилидан имтиҳонни муваффақиятли топширган кишиларгина қабул қилинар эди.

Украина армиясида ҳарбий хизмат ёки ДХР ва ЛХР ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларида ишлаш аризани рад этиш учун асос бўлмайди. Фуқаролик соддалаштирилган тартибда ДХР, ЛХР ёки бутун Украина ҳудудида доимий яшовчи шахсларга, уларнинг фарзандларига, шу жумладан асраб олинган болаларга, турмуш ўртоқларга ва ота-оналарга” берилади. Бундай ҳолда, доимий яшаш жойини тасдиқловчи ҳужжат бўлиши керак.

Паспорт олиш учун ариза беришда сизга Россия Федерациясида қолиш (яшаш) ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлардан бири (миграция картаси, вақтинчалик яшаш учун рухсатнома, яшаш учун рухсатнома, қочқин гувоҳномаси, вақтинчалик бошпана гувоҳномаси) ёки фуқаролик гувоҳномаси керак бўлади


Украина – Россия


														
														Ненси Пелоси: Нетаняху истеъфога чиқиши керак, у тинчликка тўсқинлик қилади

Ненси Пелоси: Нетаняху истеъфога чиқиши керак, у тинчликка тўсқинлик қилади

Бу ҳақда у “Six One News”га берган интервьюсида маълум қилди.
18:00 / 24.04.2024

														
														Буюк Британия Украинага энг йирик ҳарбий ёрдам пакетини жўнатади

Буюк Британия Украинага энг йирик ҳарбий ёрдам пакетини жўнатади

Риши Сунак сешанба куни Полшага ташрифи доирасида Украинага 500 миллион фунт стерлинглик янги ҳарбий ёрдам пакетини расман э…
12:40 / 23.04.2024

														
														Россиянинг Украина урушида йўқотган аскарлари сони маълум бўлди

Россиянинг Украина урушида йўқотган аскарлари сони маълум бўлди

Бу ҳақда “The Kyiv Independent” нашри маълум қилди.
11:47 / 22.04.2024

														
														Путин Украина билан музокараларни давом эттиришга рози бўлди

Путин Украина билан музокараларни давом эттиришга рози бўлди

Маълумот учун, Истанбулдаги музокаралар 2022-йилнинг май ойида тўхтатилганди.
11:52 / 12.04.2024

														
														Украинада аёллар сафарбар қилишга чақирилмоқда

Украинада аёллар сафарбар қилишга чақирилмоқда

2018 йилда аёлларга жанговар позицияларни эгаллашга рухсат берилганди.
10:21 / 11.04.2024

														
														Украина президенти янги қарши ҳужум режасини эълон қилди

Украина президенти янги қарши ҳужум режасини эълон қилди

Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский Германиянинг Axel Springer медиа холдингига берган интервьюсида маълум қилди.
09:40 / 10.04.2024

														
														Кеча тунда Россия Украинага қатор ракета зарбаларини берди

Кеча тунда Россия Украинага қатор ракета зарбаларини берди

Мазкур ҳужумлар фонида Полша ва иттифоқчи давлатлар авиациялари ҳавога кўтарилди.
10:38 / 06.04.2024

														
														Россия илк бор Украинага қарши “ODAB-1500” авиабомбасини қўллади

Россия илк бор Украинага қарши “ODAB-1500” авиабомбасини қўллади

“Бу ҳажмли портлаш деб аталади. Ушбу турдаги ўқ-дорилар классик ўқ-дориларга қараганда кўпроқ вайрон қилувчи кучга эга”.
10:17 / 31.03.2024

														
														Украина АҚШ етказиб берган ракеталар билан Қримга ҳужум қилмоқчи

Украина АҚШ етказиб берган ракеталар билан Қримга ҳужум қилмоқчи

Володимир Зеленский Американинг Wашингтон Пост газетасига берган интервюсида Американинг узоқ масофали ATACMS ракеталари ҳал…
10:06 / 30.03.2024

														
														Украинадаги можарода 20 дан ортиқ немислар иштирок этаётгани айтилди

Украинадаги можарода 20 дан ортиқ немислар иштирок этаётгани айтилди

Улардан учтаси Украина томонидан, 11 таси эса Россия томонидан жанг қилмоқда
16:46 / 22.03.2024

Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистон аҳолисининг 9,4 фоизи 60 ёшдан ошгани маълум бўлди

Ўзбекистон аҳолисининг 9,4 фоизи 60 ёшдан ошгани маълум бўлди

Бу 2024 йил 1 январь ҳолатига кўра.
12:40 / 25.04.2024
Ўзбекистон Афғонистонга 170 тонна озиқ-овқат маҳсулотларини жўнатди

Ўзбекистон Афғонистонга 170 тонна озиқ-овқат маҳсулотларини жўнатди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ бугун “Айритом” чегара ўтказиш пункти орқали афғон халқига қарийб 170 тонн…
08:51 / 26.04.2024
Илмий нуқтаи назардан параллель оламлар нима?

Илмий нуқтаи назардан параллель оламлар нима?

Бундай параллель ҳақиқатлар мавжудлигини биринчи бўлиб илгари сурган олим австриялик физик Эрвин Шредингер эди.
15:50 / 26.04.2024
15 майдан “Афросиёб” электропоездлари учун чипта нархлари ошмоқда

15 майдан “Афросиёб” электропоездлари учун чипта нархлари ошмоқда

Бунда эконом класс 20 фоиз, бизнес класс 30 фоиз ва ВИП класс 40 фоизга ошмоқда.
20:20 / 25.04.2024
Исроилнинг Ғазодаги ҳужумларида яна бир журналист ҳалок бўлди

Исроилнинг Ғазодаги ҳужумларида яна бир журналист ҳалок бўлди

У Рафаҳ шаҳридаги уйлардан бирига зарба бериш чоғида ҳалок бўлган.
17:35 / 25.04.2024
Исроил самолёти Ғазодаги маҳаллий аҳолига зарба берди

Исроил самолёти Ғазодаги маҳаллий аҳолига зарба берди

Ҳужум оқибатида бир фаластинлик ҳалок бўлган, икки киши яраланган.
12:14 / 26.04.2024
Зойир Мирзаев телефон ишлатмаган мактабга 300 млн сўм пул мукофотини топширди

Зойир Мирзаев телефон ишлатмаган мактабга 300 млн сўм пул мукофотини топширди

Бу ҳақида вилоят Матбуот хизмати маълум қилди.
15:20 / 25.04.2024
Жаҳонгир Отажоновнинг мухлислари челленж бошлади

Жаҳонгир Отажоновнинг мухлислари челленж бошлади

Отажонов қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.
15:27 / 26.04.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!