$
12017.70 UZS
15.6
₽
146.39 UZS
0.37
€
13179.81 UZS
13.51
31° Кечаси 18°

"Биз инсон қадр-қиммати ва манфаатларини таъминлаш бўйича бошлаган ислоҳотларимизни қатъий давом эттирамиз"–президент

20:15 / 07.12.2023

"Қадрли ватандошлар!

Сиз, азизларни, кўпмиллатли бутун халқимизни 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Конституция миллий давлатчилигимиз, суверенитетимиз, шу кунга қадар эришган барча ютуқ ва марраларимиз, демократик ҳуқуқий давлат барпо этиш йўлидаги саъй-ҳаракатларимизнинг мустаҳкам пойдевори ҳисобланади. Асосий Қонунимизнинг жонажон Ўзбекистонимиз тараққиётидаги беқиёс аҳамиятини юксак қадрлаймиз.

Албатта, бу йилги байрам ижтимоий-сиёсий ҳаётимизда, мамлакатимиз ривожида алоҳида маъно-мазмунга эга. Бу, аввало, шу йил 30 апрелда миллий тарихимизда биринчи марта умумхалқ референдуми асосида Конституциямиз янги таҳрирда қабул қилингани билан боғлиқ, десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз.

Ҳеч шубҳасиз, том маънода халқчил қомус бўлган Асосий қонунимиз Янги Ўзбекистонни барпо этишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотларимиз ортга қайтмаслигининг мустаҳкам ҳуқуқий кафолати бўлиб хизмат қилади.

Янги таҳрирдаги Конституциямизда Ўзбекистоннинг беш устуни, яъни суверен, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат экани қатъий белгилаб қўйилди, унинг мазмуни тубдан такомиллаштирилиб, янги боб ва моддалар билан бойитилди.

Биз ўз олдимизга қўйган эзгу мақсадларга етишда Асосий қонунимизда муҳрланган барча қоида ва тамойилларни амалга оширмоқдамиз. Жамиятимизда Конституция ва қонун устунлигини таъминлаш, давлат органлари фаолиятини янгича конституциявий-ҳуқуқий шароитга мос ҳолда йўлга қўйишнинг аҳамиятини чуқур англаган ҳолда, бу борада тизимли ишларни бошладик. Хусусан, Асосий қонунимиздан келиб чиқиб, амалдаги қонунларимизни янги конституциявий нормалар билан уйғунлаштириш юзасидан жадал ишлар олиб борилмоқда.

Бу ҳақда сўз юритганда, қисқа муддатда 30 дан зиёд қонун ва қонуности ҳужжатлари янги таҳрирдаги Конституцияга мувофиқлаштирилганини таъкидлаш лозим.

Конституция ва қонун устунлиги тамойили – бу барқарор тараққиётнинг асосий мезони. Сўнгги йилларда барча ислоҳотларимизни айни шу тамойил асосида амалга оширдик.

Юртимизда ялпи ички маҳсулот ҳажми охирги 6 йилда 1,5 мартадан ортиқ, тадбиркорлар сони 2 баробар ва саноатдаги ўсиш 40 фоиздан зиёд ошгани буни яққол тасдиқлайди.

Шунингдек, жорий йилда ижтимоий соҳага ажратилган маблағлар 134 триллион сўмни ташкил этиб, 2016 йилга нисбатан 5,6 баробар кўпайди.

Кенг кўламли ва тизимли ислоҳотларимиз натижалари халқаро майдонда ҳам кенг эътироф этилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Коррупцияга муросасиз муносабат бўйича халқаро индексда 32 поғонага, Матбуот эркинлиги индексида 28 поғонага, Ҳуқуқ устуворлиги индексида 13 поғонага кўтарилди.

Азиз дўстлар!

Биз инсон қадр-қиммати ва манфаатларини таъминлаш бўйича бошлаган ислоҳотларимизни янги конституциявий маконда янада қатъий давом эттирамиз. Халқимизнинг хоҳиш-иродасига биноан Асосий қонунимизда ўз аксини топган тамойилларни тўлиқ рўёбга чиқаришимиз ва ҳаётимизнинг ажралмас қисмига айлантиришимиз лозим.

Шу муносабат билан олдимизда турган энг муҳим устувор вазифаларни қайд этмоқчиман.

Биринчидан, Конституциямизда халқ давлат ҳокимиятининг бирдан-бир манбаидир, дейилган. Ана шу қоидадан келиб чиқиб, фуқароларнинг давлат ва жамият бошқарувидаги иштирокини кенгайтиришга қаратилган ислоҳотларимиз изчил давом эттирилади.

Иккинчидан, Конституцияни жамият ҳаётининг барча жабҳаларида тўғридан-тўғри ва бевосита қўллаш амалиётига ўтишимиз зарур. Шундагина халқимиз Асосий қонунимизнинг ҳаётбахш кучи ва таъсирини теран ҳис этади.

Бу борада барча давлат идоралари, жумладан, судлар фаолиятида конституциявий нормаларни тўғридан-тўғри қўллашни жорий этиш бўйича амалий чоралар кўрилади.

Учинчидан, суд-ҳуқуқ ислоҳотлари янги конституциявий маконга уйғунлаштирилади. Бу жараёнда суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолиятини инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга йўналтириш устувор вазифа бўлиб ҳисобланади.

Тўртинчидан, ҳуқуқий таъсир чораларини қўллашда мутаносибликни таъминлаш бўйича конституциявий принципни рўёбга чиқариш мақсадида қонун ҳужжатларидаги 150 дан ортиқ ана шундай чоралар тўлиқ қайта кўриб чиқилади. Жумладан, айрим қилмишларни жиноятлар тоифасидан чиқариш ва жазо турларини ўзгартириш, фуқаровий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган маъмурий жавобгарликни бекор қилиш борасида ҳуқуқий ислоҳотлар амалга оширилади.

Бешинчидан, Конституциямизда қатъий белгилаб қўйилганидек, инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсиз бўлиб, унинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига зид келадиган ҳар қандай ҳаракатларга қарши курашиш, ҳеч шубҳасиз, энг долзарб вазифаларимиздан биридир.

Ушбу йўналишда асосий эътиборимиз бундай ҳолатларнинг олдини олишга қаратилган самарали ҳуқуқий механизмларни жорий этишга, шунингдек, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили, Болалар омбудсмани ва бошқа инсон ҳуқуқлари бўйича миллий институтлар фаолиятини такомиллаштиришга қаратилади.

Олтинчидан, барча ислоҳотларимизда инсон ва унинг манфаатлари марказий ўринда туриши ва халқимиз фаровонлиги ҳамда қулай ҳаёт кечиришини таъминлаш давлат органлари учун бош мақсад бўлиши лозим. Сўнгги йилларда шу мақсадда 300 га яқин давлат хизматлари тўлиқ рақамлаштирилди ва аҳолига 50 миллиондан ортиқ хизматлар кўрсатилди.

Шу боис, фуқаро ва давлат ўртасидаги муносабатларда мавжуд бюрократик тўсиқларни кескин қисқартириш ҳамда ушбу жараёнлардаги коррупсиявий омилларни бартараф этиш бўйича ишларни изчил давом эттиришимиз керак.

Еттинчидан, биз “Янги Ўзбекистон – маърифий жамият” концепцияси асосида конституциявий таълим масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратмоқдамиз. Парламент томонидан Конституцияни ўқиб-ўрганиш бўйича Миллий фаолият дастури қабул қилинди. Асосий қонунимизни ўрганишни болалар боғчасидан бошлаш, барча даражадаги таълим муассасалари, аҳолининг турли қатламлари, айниқса, давлат хизматчилари ушбу жараёнга тўлиқ жалб этилиши лозим. Шунинг учун давлат хизматига ишга киришда Конституция асослари бўйича имтиҳонлар ўтказиш тизимини амалда татбиқ этишимиз зарур.

Саккизинчидан, Конституция ва қонун устунлигини таъминлашда давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг жамоатчилик олдидаги ҳисобдорлигини ошириш муҳим аҳамиятга эга. Бу масалада фуқаролик жамияти институтларини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор берамиз. Хусусан, сўнгги йилларда нодавлат нотижорат ташкилотларнинг сони қарийб 40 фоизга ошди ва уларни қўллаб-қувватлашга 700 миллиард сўмдан ортиқ маблағ йўналтирилди.

Шу билан бирга, фуқаролик жамиятининг муҳим шарти бўлган жамоатчилик назоратини кучайтиришимиз лозим ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлари, оммавий ахборот воситалари фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда ижтимоий ҳамкорликни чуқурлаштириш бўйича аниқ амалий чораларни кўришда давом этамиз.

Азиз ва муҳтарам ватандошлар!

Дунёнинг турли минтақаларида зиддият ва қарама-қаршиликлар, қуролли тўқнашувлар тобора авж олиб бормоқда. Олдимизда янги-янги муаммолар пайдо бўлмоқда. Ҳозирги ўта мураккаб ва таҳликали вазиятда барчамиз янада бирлашишимиз керак. Танлаган йўлимиздан қатъий олға боришимиз асрлар давомида кўплаб оғир синов ва машаққатлардан муносиб ўтган мард ва донишманд халқимиз албатта яхши тушунади.

Аминманки, Ўзбекистон Республикасининг янгиланган Конституцияси биз учун бу йўлда улкан ишонч, куч-ғайрат ва илҳом манбаи бўлиб хизмат қилади.

Биз Асосий қонунимизга таянган ҳолда, мана шундай ноёб Конституциямизнинг асосий ижодкори бўлган кўпмиллатли, бағрикенг ва олижаноб халқимиз билан бирга улкан мақсадларимизга албатта етамиз!

Янги Ўзбекистонни барчамиз биргаликда барпо этамиз!

Сиз, азиз ватандошларимни Конституция куни билан яна бир бор чин дилдан қутлаб, ҳаммангизга сиҳат-саломатлик, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилайман.

Барча эзгу ишларимизда Яратганнинг ўзи мададкор бўлсин!

Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо, халқимиз омон бўлсин!"– дейди Шавкат Мирзиёев.


Бу ҳам қизиқ

Тошкентда қурилаётган янги халқаро аэропорт ёнида 5 млрд долларлик “Aerocity” лойиҳаси амалга оширилади

Тошкентда қурилаётган янги халқаро аэропорт ёнида 5 млрд долларлик “Aerocity” лойиҳаси амалга оширилади

Ўзбекистонда сўнгги йилларда авиация инфратузилмасини ривожлантириш бўйича қатор лойиҳалар амалга оширилди. Хусусан, 11 та х…
12:57 / 27.11.2026
“Бизга узоқ йил хизмат қиладиган сифатли йўл керак” — Президент

“Бизга узоқ йил хизмат қиладиган сифатли йўл керак” — Президент

“Бизга бугун арзон қурилиб, эртага яна бюджетдан пул талаб қиладиган йўл эмас, балки узоқ йиллар хизмат қиладиган сифатли йў…
11:50 / 27.11.2026
29-НОЯБРЬ ТАРИХ ИЗЛАРИДА

29-НОЯБРЬ ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Тарихда бугун
08:47 / 29.11.2026
Украина Россиянинг уч ҳудудига дронлар ҳужуми уюштирди

Украина Россиянинг уч ҳудудига дронлар ҳужуми уюштирди

Украина дронлари Россиянинг Ленинград ва Тула вилоятлари, шунингдек, Краснодар ўлкасига ҳужум қилди. Ҳужумлар оқибатида Ново…
12:21 / 27.11.2026
Мубашшир Аҳмад иши кассация тартибида кўриб чиқилади

Мубашшир Аҳмад иши кассация тартибида кўриб чиқилади

Диний уламо Мубашшир Аҳмад (Алишер Турсунов) иши 2026 йил 3-декабрь куни Тошкент шаҳар судида кассатсия тартибида кўриб чиқи…
09:15 / 29.11.2026
Тошкентда Янги йил тадбирлари сабаб иккита кўчада транспорт ҳаракати чекланади

Тошкентда Янги йил тадбирлари сабаб иккита кўчада транспорт ҳаракати чекланади

Тошкент шаҳрида Янги йил байрами тадбирларига тайёргарлик муносабати билан айрим кўчаларда транспорт воситалари ҳаракати вақ…
10:55 / 29.11.2026
Бразилияликлар Россия армиясига алдов йўли билан жалб этилмоқда — манба

Бразилияликлар Россия армиясига алдов йўли билан жалб этилмоқда — манба

Россия Украинадаги урушга хорижий фуқароларни жалб қилишда давом этмоқда. The New York Times нашрининг суриштирувига кўра, ў…
14:18 / 29.11.2026
ХАМАС сулҳга қарамай давом этаётган Исроил ҳужумларига жавоб қайтариши мумкин

ХАМАС сулҳга қарамай давом этаётган Исроил ҳужумларига жавоб қайтариши мумкин

Ғазо секторида сулҳ келишувига қарамай, Исроил армиясининг ҳужумлари давом этмоқда. ХАМАС етакчиларидан бири Халил ал-Ҳайя И…
13:57 / 28.11.2026
Маст ҳолда такроран автомобиль бошқарганлар 2 йилгача қамалиши мумкин

Маст ҳолда такроран автомобиль бошқарганлар 2 йилгача қамалиши мумкин

Олий Мажлис Сенатининг 28 ноябрь куни бўлиб ўтган 21-ялпи мажлисида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган қонун …
16:06 / 28.11.2026
Фойдаланишга топширилмаган уйларга аҳолини кўчирган масъуллар жиноий жавобгарликка тортилади

Фойдаланишга топширилмаган уйларга аҳолини кўчирган масъуллар жиноий жавобгарликка тортилади

Ўзбекистонда қурилиши тугалланмаган ёки белгиланган тартибда фойдаланишга топширилмаган кўп квартирали уйларга фуқароларнинг…
08:37 / 29.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!