$
12014.37 UZS
40.93
₽
146.19 UZS
1.66
€
13280.68 UZS
-1.46
31° Кечаси 18°

Бош вазир “новостройка” орзусида чув тушган фуқаролар билан учрашди

12:51 / 05.08.2023

Бугун, 5 август куни Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига асосан Бош вазир Абдулла Арипов “Aziya Invest Favorit” МЧЖ томонидан қурилаётган кўп қаватли уй-жойлардаги хонадонларни фуқароларга сотилиши юзасидан келиб чиққан низоли вазият қатнашчиларини қабул қилди.

Учрашувда мазкур масалани ўрганиш ва ҳал этиш бўйича тузилган Ҳукумат комиссияси томонидан олиб борилаётган ишлар ҳақида батафсил маълумот берилмоқда.

Айни пайтда, Бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов бошчилигидаги Ҳукумат комиссияси томонидан Бош прокуратура билан ҳамкорликда 2 та ҳолат бўйича ҳам жабрланган фуқароларнинг муаммоларини ҳал этиш юзасидан тайёрлаган таклифларини ўқиб эшиттирмоқда.

Учрашувда жабрланган фуқароларнинг муаммоларини ҳал этиш юзасидан Ҳукумат комиссияси томонидан Бош прокуратура билан ҳамкорликда 2 та ҳолат бўйича қуйидаги таклифлар билдирилди:

Биринчи ҳолат бўйича:

Амалдаги вазият: “Aziya Invest Favorit” МЧЖ томонидан 1 минг 106 нафар фуқаро билан умумий майдони 61 минг 766 кв метр бўлган хонадонни сотиш бўйича шартномалар имзоланган ва фуқаролар томонидан 163,4 млрд сўм нақд пул тўланган.

Бугунги кунга қадар 1 минг 106 нафар фуқародан 1 минг 60 нафари Бош прокуратуранинг тергов гуруҳи томонидан жабрланувчи сифатида сўроқ қилиниб, шартнома ва тўлов квитанцияларининг ҳаққонийлиги ўрганилган. Қолган 46 нафар фуқаро ҳали терговчиларга келиб учрашмаган (сўроқ қилинмаган). 1 минг 106 нафар фуқародан 321 таси (29 %) шартномада кўрсатилган сўммани 100 фоизини, 202 нафар (18 %) 70 фоиздан юқори қисмини, 298 нафар (27 %) фуқаро 50 фоиздан – 70 фоизгача қисмини, 228 нафар (21 %) фуқаро 30 фоиздан – 50 фоизгача бўлган қисмини, 51 нафар (5 фоиз) фуқаро 30 фоизгача бўлган қисмини тўлаган. 6 нафар фуқаро умуман пул тўламаган.

Муаммони ҳал қилиш юзасидан таклифлар:

I вариант:

1. Лойиҳа ишлари – топшириққа мувофиқ муаммони ҳал қилиш учун Бектемир тумани “Ийк ота” массивидан 11,4 гектар бўш ер майдони танланди ва 1-босқичда ушбу ер майдонининг 4,4 гектарига умумий майдони 61 минг 766 кв метр бўлган 1 минг 104 хонадонли 16 та 9 ва 12 қаватли темир-бетон қуйма монолит типдаги уйлар қуриш бўйича лойиҳа таклифи тайёрланди.

2. Инфратузилма билан таъминлаш – қуриладиган уй-жойларнинг таннархини арзонлаштириш мақсадида массивнинг муҳандислик-коммуникация тармоқлари қурилиши ва ободонлаштириш ишларини республика бюджетидан амалга ошириш таклиф этилади.

Шунингдек, массив ҳудудида маҳаллий бюджетдан ажратилаётган 29 млрд. сўм маблағ ҳисобидан 990 ўринли умумтаълим мактаби жорий йилда фойдланишга топширилади.

Бундан ташқари, ушбу массивда боғча ҳам қурилади.

3. Қурилиш ишлари – мазкур ҳудудда кўп қаватли уйларни қуриш учун соҳадаги йирик пудрат ташкилотларининг таклифлари қабул қилинди.

Улар орасидан “O‘zshahar qurilish invest” компанияси, “Yangi zamon” МЧЖ, “Gold step invest” МЧЖлар танлаб олинди.

Кўп қаватли уй-жойлар қурилишини лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиб, экспертизадан ўтказиш ишлари жорий йил 1 октябрга қадар якунланади.

Қурилиш ишлари лойиҳа ишлари билан параллел равишда олиб боришга рухсат берилса жорий йил 10 августдан бошлаб юборилади ва уйлар 2024 йил якунига қадар тўлиқ фойдаланишга топширилади.

Ҳукумат комиссиясига жабрланган фуқароларга қуриб бериладиган уй-жойларнинг 1 метр квадрати нархи 6 миллион сўмдан ошмаслиги топширилди.

4. Қуриб битказилган уй-жойларни жабрланган фуқароларга тақсимлаш:

– аввалги пудрат ташкилоти билан тузилган шартномага асосан 100 фоиз пулини тўлаган (320 нафар) фуқароларга беғараз берилади;

– шартномага асосан белгиланган маблағни бир қисмини тўлаган фуқароларга ҳам уй берилади, лекин шартномадаги хонадон майдонининг тўланмаган қисмига ҳар бир кв метр майдон учун қўшимча тарзда тўлов қилишади;

– жабрланувчи фуқаролар томонидан аввалги пудрат ташкилоти билан тузилган инвестиция шартномасига асосан сотиб олинган хонадоннинг умумий квадрат метри ўзгарган тақдирда, унинг ошган қисми бўйича ҳар бир квадрат метрга қурилиш таннархида қўшимча тўлов амалга оширилади.

Пулини қайтариб олиш истагида бўлган фуқароларга тўлаган пул маблағлари тергов-суд жараёнлари якунлангандан кейин пудрат ташкилотининг давлат фойдасига тергов жараёнида хатланган мол-мулкларни сотиш эвазига тушган маблағлар ҳисобидан қайтариб берилади (тергов ва суд жараёнлари муайян вақт олиши мумкин.

II вариант:

1. Лойиҳа ишлари – “Ийк ота” массивидан 11,6 гектар бўш ер майдонида 2 та босқичда умумий майдони 226 минг кв метр бўлган 3 минг 120 хонадонли 34 та 9, 12 ва 16 қаватли темир-бетон қуйма монолит типдаги уйлар қуриш бўйича лойиҳа таклифи тайёрланди.

2. Инфратузилма объектлари республика бюджетидан қилиб берилади (113 млрд сўм).

3. Қурилиш ишлари – “O‘zshahar qurilish invest” ИК, “Yangi zamon” МЧЖ, “ГGold step invest” МЧЖ томонидан қурилади.

4. Қуриб битказилган уй-жойларни жабрланган фуқароларга тақсимлаш 1-вариантдаги каби амалга оширилади.

6. Назорат тизими – уй-жой лойиҳаси ва қурилиш ишларига қурилиш ва коммунал хўжалик вазирининг ўринбосари Адилов Даврон Қобулжанович ҳамда қурилиш ишларининг сифатига Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат инспекцияси раҳбари Козим Носирович Тўлаганов масъул бўлади.

Қурилиш ишлари якунига етказилгунга қадар Ҳукумат комиссияси доимий назорат қилади ва муаммоли масалаларни ҳал қилиб боради.


Бу ҳам қизиқ

Иссиқхона газларини энг кўп чиқарадиган давлатлар ва саноат тармоқлари маълум бўлди

Иссиқхона газларини энг кўп чиқарадиган давлатлар ва саноат тармоқлари маълум бўлди

2025 йилда дунё бўйича атмосферага 54,1 миллиард тонна иссиқхона гази чиқарилди. Бу 2024 йилга нисбатан 0,7 фоизга, 1990 йил…
09:45 / 13.11.2026
Тошкентда қарийб 23 минг йўловчи йўл ҳақини тўламагани учун камида икки марта жаримага тортилди

Тошкентда қарийб 23 минг йўловчи йўл ҳақини тўламагани учун камида икки марта жаримага тортилди

Тошкент шаҳридаги автобусларда йўл ҳақини тўламасдан ҳаракатланган 22 929 нафар йўловчи камида икки марта маъмурий жавобгарл…
09:58 / 14.11.2026
Собиқ вазир иши: Венгрияда ўрмон ва омборлардан 19,5 млн доллар топилди.

Собиқ вазир иши: Венгрияда ўрмон ва омборлардан 19,5 млн доллар топилди.

Венгрияда собиқ бош вазир Виктор Орбан ҳукуматида ишлаган вазирга нисбатан коррупция иши бўйича ўтказилган тинтувларда ўрмон…
17:37 / 15.11.2026
Куз-қиш мавсумида табиий газ таъминоти: аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига устуворлик берилади

Куз-қиш мавсумида табиий газ таъминоти: аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига устуворлик берилади

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан 2026–2027 йиллар куз-қиш мавсумида аҳоли, ижтимоий соҳа объектлари ва стратегик …
16:45 / 14.11.2026
Ўзбекистонда 15 ёшдан ошган аҳолининг 12 фоизи олий маълумотли

Ўзбекистонда 15 ёшдан ошган аҳолининг 12 фоизи олий маълумотли

Ўзбекистонда 15 ёш ва ундан катта аҳолининг 12 фоизи олий ва олий таълимдан кейинги маълумотга эга. Бу ҳақда 13 ноябрь куни …
16:38 / 13.11.2026
Россиянинг Узоқ Шарқида қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Россиянинг Узоқ Шарқида қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Россиянинг Узоқ Шарқ федерал округида вақтинчалик меҳнат фаолияти давомида оғир молиявий вазиятга тушиб қолган бир гуруҳ Ўзб…
09:51 / 14.11.2026
Тошкентда ўқув марказига босқинчилик қилмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкентда ўқув марказига босқинчилик қилмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкент шаҳридаги ўқув марказларидан бирида сақланаётган катта миқдордаги пул маблағларини босқинчилик йўли билан қўлга кири…
09:59 / 13.11.2026
GWU президентининг маслаҳат кенгаши йиғилишида университетни ривожлантириш стратегияси муҳокама қилинди

GWU президентининг маслаҳат кенгаши йиғилишида университетни ривожлантириш стратегияси муҳокама қилинди

Жорж Вашингтон университети (GWU) президенти Эллен Гранберг ва университет Президентининг маслаҳат кенгаши аъзолари навбатда…
09:27 / 14.11.2026
Ўзбекистонда нархлар статистикасини кузатиш учун “НархСтат” платформаси ишга туширилди

Ўзбекистонда нархлар статистикасини кузатиш учун “НархСтат” платформаси ишга туширилди

Ўзбекистонда нархлар статистикасини кузатиш учун “НархСтат” платформаси ишга туширилди
16:42 / 13.11.2026
Тошкентда учта ёлғон хабар фош этилди: жанжал саҳналаштирилган, хавф ҳақидаги маълумотлар тасдиқланмаган

Тошкентда учта ёлғон хабар фош этилди: жанжал саҳналаштирилган, хавф ҳақидаги маълумотлар тасдиқланмаган

Тошкент шаҳрида ижтимоий тармоқларда тарқалиб, аҳоли орасида хавотир уйғотган учта ҳолат ички ишлар органлари томонидан ўрга…
15:39 / 12.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!