Зоир Мирзаев бошчилигидаги делегация Урумчи шаҳрининг Тян-Шан тоғ тизмаларида жойлашган курорт зонаси фаолияти билан танишди.
Бу борада мазкур сайёҳлик ҳудуди раҳбарияти билан музокаралар олиб борилди. Келгусида, Бўстонлиқ тумани “Оқтош” ҳудудида “Ҳеавенъс Garden” мажмуаси ёнида замонавий андозаларда дам олиш объектини қуриш бўйича ижобий келишувларга эришилди.
Ўзбекистонда яратилган инвестицион муҳит билан танишиш ҳамда лойиҳалаш ишларини бошлаш бўйича Хитой делегацияси февраль ойида Тошкент вилоятига ташрифи борасида келишиб олинди.
Лойиҳанинг дастлабки инвестиция қиймати 10 миллион доллар деб баҳоланмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!