Бу ҳақда, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар берди.
Термиз туманидаги МЧЖ томонидан барпо этилган ўрикзорларда инновацион технологияни муваффақиятли қўлланиши ҳисобига экинлар барвақт ҳосилга кирган. 2020 йилда ташкил этилган корхонада ўтган қисқа вақт ичида қарийб 102 гектар майдонда томчилатиб суғориш орқали ўрик (микадо, магадант, калорода, майкод, лидегод, синишкод, рубитса, касинко, радова) ва шафтоли (нектар) парваришлаш йўлга қўйилган.
“Ҳосилни йиғиб олишга жадал киришган боғбонлар халқаро стандартларга тўла жавоб берадиган, дармондорига бой неъматни Россияга экспорт қилишга ҳам киришдилар”, – дейилади вазирлик хабарида.
Ҳозирда 600 нафар мавсумий ва 16 нафар доимий ишчи ўрни яратилган корхонада ҳосилни йиғиштириш, саралаш ва қадоқлаш ишлари жадал олиб борилмоқда. Кўчатлар 3-4 йиллик бўлгани сабаб, гектаридан қарийб 25 тоннадан ҳосил олинмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!