Маълумотларга кўра, миллиардер Илон Маск Хитойга ўзи бошқариладиган автомобиллар билан боғлиқ муаммоларни муҳокама қилиш учун борган. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
“Тesla бош директори Илон Маск якшанба куни кутилмаган ташриф билан Пекинга учиб кетди”, — дейилади хабарда.
Агентлик маълумотларига кўра, тадбиркор Хитойда автомобиллар учун дастурий таъминотни жойлаштириш масалаларини муҳокама қилиш ва ўз-ўзини бошқариш алгоритмларини ишлаб чиқиш, мамлакатда тўпланган маълумотларни узатиш учун рухсат олиш мақсадида Хитойнинг юқори лавозимли амалдорлари билан музокаралар олиб бориш ниятида.
24 апрель куни The Economic Times Mask Tesla’нинг янги заводларини қуришни истамаслигини, унинг ўрнига мавжуд заводларда ишлаб чиқаришни кўпайтиришни танлаганини маълум қилди.
Қайд этилишича, 2024 йилда америкалик электромобиллар ишлаб чиқарувчиси автомобиллар ишлаб чиқаришни 2023 йилга нисбатан 1,5 баробарга кўпайтириб, қарийб 3 миллион донага етказишни мақсад қилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!