$
12615.07 UZS
-19.27
162.02 UZS
-0.35
14754.59 UZS
-66.75
37° Кечаси 24°

Ўзбекистон 10 мингдан ортиқ ҳамшира ва шифокорларни Буюк Британияга ишлаш учун юборади

14:44 / 27.04.2024

Ўзбекистон элчихонаси кўмагида Британиянинг “NEU Professionals” рекрутинг агентлиги, Қироллик ҳамширалик коллежи, Ковентри университети ва “Мутахассис тил курслари” маркази вакилларидан иборат делегациянинг Ўзбекистонга амалий сафари ташкил этилди, деб хабар қилмоқда “Дунё” АА.

Сафар давомида Британия томони Ўзбекистон Камбағалликни қисқартириш ва бандлик, Олий таълим фан ва инновациялар, Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Тошкент тиббиёт академияси ва Самарқанд шаҳридаги “Medicon” университетида учрашувлар ўтказилган.

“Олиб борилган музокаралар натижасида, ўзбекистонлик 10 мингдан ортиқ тиббиёт соҳаси вакилларини чет тилларига ўқитиш орқали Буюк Британиядаги нуфузли шифохоналарга ишга қабул қилиш ҳамда 3 минг АҚШ доллари миқдорида ойлик маош тўлаш бўйича келишувга эришилди. Шунингдек, “NEU Professionals” рекрутинг агентлиги вакиллари иштирокида бўлиб ўтган матбуот анжуманида иш берувчи талаби, ушбу юртда ишлаш тартиби батафсил тушунтирилди”, – дейилади хабарда.

Британия томони ўзбекистонлик тиббиёт соҳаси вакиллари, жумладан ҳамширалар ўрта тиббий ходим сифатида фаолият юритиш билан чекланиб қолмаслиги, балки қобилияти, интилиши, тажрибаси ва тил билишидан келиб чиқиб, вазифаси нуқтаи назаридан ўсиш имконига эга бўлишини таъкидлади.

“NEU Professionals” рекрутинг агентлиги 2013 йил чет эллик тиббиёт мутахассисларини Буюк Британиянинг Оксфорд университети шифохонаси ва бошқа тиббиёт муассасалари учун ёллашга кўмаклашиш мақсадида ташкил этилган. Компания хориждан тиббиёт мутахассисларини Англия ва Уэльсга етказиб бериш билан шуғулланмоқда.


Бу ҳам қизиқ

“Челси” ПСЖни тор-мор этиб, КЖЧ чемпионига айланди

“Челси” ПСЖни тор-мор этиб, КЖЧ чемпионига айланди

Шу тариқа, “Челси” янги форматдаги Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг илк чемпионига айланди.
10:09 / 14.07.2025
Европа комиссияси президенти: “Доналд Трамп савдо урушини бошламоқда”

Европа комиссияси президенти: “Доналд Трамп савдо урушини бошламоқда”

Сиёсатчининг сўзларига кўра, музокаралар бесамар кетса, АҚШга жавоб чоралари қўлланилади
21:33 / 12.07.2025
Суриянинг муваққат президенти Озарбайжонга келди

Суриянинг муваққат президенти Озарбайжонга келди

Озарбайжон раҳбари бу учрашувни ўта муҳим деб атаган
19:59 / 12.07.2025
Янги Каледония давлати тузилади

Янги Каледония давлати тузилади

Бу ҳақда Франция президенти Эммануэл Макрон Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.
09:27 / 13.07.2025
Қўшни давлатларда куйдирги тарқалди: Ўзбекистонда қандай чоралар кўрилмоқда?

Қўшни давлатларда куйдирги тарқалди: Ўзбекистонда қандай чоралар кўрилмоқда?

Сўнгги вақтларда қўшни республикалар, хусусан Тожикистон ва Қозоғистонда ҳайвонлар ўртасида куйдирги билан касалланиш ҳолатл…
15:55 / 12.07.2025
ДХХ тезкор тадбир давомида ноқонуний психотроп моддалар савдосига чек қўйди

ДХХ тезкор тадбир давомида ноқонуний психотроп моддалар савдосига чек қўйди

Фарғонадаги тадбирда кучли таъсир кўрсатувчи дори воситаларининг фаолиятига чек қўйилди
22:54 / 12.07.2025
Йоахим Лёв Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин

Йоахим Лёв Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин

Бу бўйича мураббий билан музокаралар олиб борилмоқда
18:57 / 13.07.2025
Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 70 млрд долларга яқинлашди

Ўзбекистоннинг ташқи қарзи 70 млрд долларга яқинлашди

Жорий йилнинг I чорагида Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарз ҳажми 68,4 млрд долларни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда Марказий банкни…
16:59 / 12.07.2025
Океания минтақасида янги давлат тузилади

Океания минтақасида янги давлат тузилади

Аммо бу мамлакат мухторият мақомида бўлади
22:25 / 12.07.2025
Ўзбекистон 10,6 млн долларлик қуритилган ўрик экспорт қилган

Ўзбекистон 10,6 млн долларлик қуритилган ўрик экспорт қилган

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,8 минг тоннага ёки 36 % га ошган
18:10 / 12.07.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!