$
12055.90 UZS
44.25
₽
144.16 UZS
0.99
€
13572.53 UZS
109.87
31° Кечаси 18°

Британия ҳукумати Гулнора Каримованинг 20 млн фунт стерлинг қийматдаги мулкини мусодара қилди

10:03 / 09.08.2023

Катта миқдордаги фирибгарлик билан курашиш бўйича бюро (Serious Fraud Office, SFO) Буюк Британияда Гулнора Каримовага тегишли учта мулкни мусодара қилди. Бу ҳақда назорат маҳкамаси баёнотида айтилади.

Гап Лондоннинг нуфузли Белгравиа туманидаги иккита квартира ва Суррейдаги уй ҳақида бормоқда. Уларнинг нархи 20 миллион фунт стерлинг (25 600 000 АҚШ доллари)дан ошади.

SFO баёнотига кўра, Гулнора Каримова ушбу мулкни Ўзбекистондаги коррупцион фаолиятдан тушган маблағ эвазига сотиб олган.

SFO 2018 йил октябрь ойида Каримованинг Британиядаги активларини, жумладан, учта мулкини мусодара қилиш бўйича судга мурожаат қилган. Агентлик хабарига кўра, 8 август куни Буюк Британия Олий суди бу даъвони қаноатлантирди.

Гулнора Каримова 2019 йил баҳоридан бери Тошкент вилоятидаги 21-сонли колонияда жазо муддатини ўтамоқда. 2020 йил март ойида Олий суд у жиноий гуруҳ ташкил этиш, фирибгарлик, давлат мулкини ўзлаштириш ва бошқа жиноятларда айбланиб, 13 йил-у 4 ойга озодликдан маҳрум этилгани ҳақида хабар берган эди.

Швейцария, Франция, АҚШ ва бошқа қатор мамлакатларда Гулнора Каримовага алоқадор активларнинг умумий миқдори қарийб 1,4 миллиард долларга баҳоланмоқда.


Бу ҳам қизиқ

Қибрайда 7 кг марихуана, пневматик қурол ва патронлар топилди

Қибрайда 7 кг марихуана, пневматик қурол ва патронлар топилди

Тошкент вилоятининг Қибрай туманида муқаддам судланган фуқаронинг ижарага олган ер майдонидаги контейнерлардан 7 килограмм м…
09:35 / 19.10.2026
Комил Алламжонов Трампнинг махсус ёрдамчиси билан учрашди

Комил Алламжонов Трампнинг махсус ёрдамчиси билан учрашди

“Бугун АҚШ Президентининг махсус ёрдамчиси, Миллий хавфсизлик кенгашининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича катта директори Ма…
09:09 / 17.10.2026
Шомуродовнинг голи ва голли узатмаси “Истанбул Башакшеҳир”га ғалаба келтирди

Шомуродовнинг голи ва голли узатмаси “Истанбул Башакшеҳир”га ғалаба келтирди

18-октябрь куни Туркия Суперлигасининг саккизинчи турида “Истанбул Башакшеҳир” ўз майдонида “Газиантеп”ни 2:1 ҳисобида мағлу…
09:46 / 19.10.2026
Форишда солиқ ва божхона имтиёзларига эга махсус саноат зонаси ташкил этилади.

Форишда солиқ ва божхона имтиёзларига эга махсус саноат зонаси ташкил этилади.

Жиззах вилоятининг Фориш туманида қурилаётган атом электр станциясига зарур янги маҳсулотларни ишлаб чиқариш мақсадида шу ер…
16:17 / 16.10.2026
Тошкентда 17 ёшли курерни ҳақоратлаган шахсга маъмурий баённома тузилди

Тошкентда 17 ёшли курерни ҳақоратлаган шахсга маъмурий баённома тузилди

Тошкент шаҳрининг Миробод туманида ресторан ходими 17 ёшли курер билан жанжаллашиб, уни ҳақорат қилгани ва таҳдид қилгани юз…
09:50 / 19.10.2026
Пешлавҳани рекламага тенглаштириш расман тўхтатилди.

Пешлавҳани рекламага тенглаштириш расман тўхтатилди.

Ўзбекистонда тадбиркорлар пешлавҳа учун реклама паспортини расмийлаштириш талабидан расман қутулди.
16:06 / 16.10.2026
17 октябрда қандай об-ҳаво кузатилади?

17 октябрда қандай об-ҳаво кузатилади?

ТОШКЕНТ ШАҲРИ: Ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-14°,…
15:29 / 16.10.2026
Суюлтирилган газ етказиб бериш тизими хусусий секторга ўтказилади

Суюлтирилган газ етказиб бериш тизими хусусий секторга ўтказилади

Ўзбекистонда суюлтирилган газдан фойдаланадиган 3 миллион 800 минг хонадонни таъминлаш тизимини босқичма-босқич хусусий сект…
15:49 / 16.10.2026
Ўзбекистонда 2030 йилгача 22 минг мегаватт янги энергетика қуввати яратилади

Ўзбекистонда 2030 йилгача 22 минг мегаватт янги энергетика қуввати яратилади

Президент Шавкат Мирзиёев ёқилғи-энергетика соҳасидаги инвесторлар билан мулоқотда 2030 йилгача 22 минг мегаватт янги қувват…
14:54 / 16.10.2026
Тошкентда ҳаво ифлосланиши меъёрдан 11,6 баравар ошди

Тошкентда ҳаво ифлосланиши меъёрдан 11,6 баравар ошди

2026-йил 19-октябрь куни соат 09:00 ҳолатига кўра, Тошкент шаҳрида ҳаво сифати индекси 153 АҚИ ни ташкил этди. ИҚАир маълумо…
11:13 / 19.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!