$
12014.37 UZS
40.93
₽
146.19 UZS
1.66
€
13280.68 UZS
-1.46
31° Кечаси 18°

“Бу дўст мамлакатларимиз салкам 30 йил давомида интилиб келган том маънодаги тарихий воқеадир” – Мирзиёев

16:06 / 27.12.2024

Президент Шавкат Мирзиёев Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон темир йўли қурилиши бошланишига бағишланган маросим иштирокчиларига мурожаат йўллади.

“Ҳурматли анжуман иштирокчилари!

Аввало, сиз, азизларни Хитой – Қирғизистон – Ўзбекистон янги магистраль темир йўли қурилиши бошланиши билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Бундан ярим йил олдин мазкур стратегик трансминтақавий лойиҳани амалга ошириш бўйича биринчи тўлақонли битим имзоланган эди. Ўтган қисқа даврда техник ҳужжатларни тайёрлаш ишлари якунланди. Бугун эса биз бевосита қурилиш ишларига старт бермоқдамиз.

Бу дўст мамлакатларимиз салкам 30 йил давомида интилиб келган том маънодаги тарихий воқеадир.

Сизларнинг иштирокингизда халқаро аҳамиятга эга бўлган янги транспорт артерияси яратилмоқда. У Марказий Осиё минтақасини Хитой билан қисқа ер усти йўли орқали боғлайди, давлатларимизнинг кўп қиррали ҳамкорлигини янада кенгайтириш ва стратегик шериклигини мустаҳкамлашга хизмат қилади.

Яна бир муҳим жиҳат – ушбу лойиҳа ҳамкорликда барқарор ривожланиш ва фаровонлик йўлида кўплаб мамлакатларни бирлаштириб келаётган “Бир макон, бир йўл” ташаббуси доирасидаги эзгу мақсадларга тўлиқ мос келади.

Шу муносабат билан ҳурматли ҳамкасбларим – Хитой Халқ Республикаси раиси Си Сзинпин ва Қирғиз Республикаси Президенти Садир Нурғожоевич Жапаров жанобларига лойиҳани илгари суриш борасидаги шахсий ҳиссалари ва фаол саъй-ҳаракатлари учун яна бир бор миннатдорлик изҳор этаман.

Ҳурматли маросим иштирокчилари!

Янги темир йўл қурилиши мамлакатларимиз иқтисодиёти ва бепоён минтақамиз учун катта самара беришини алоҳида қайд этишни истардим.

Инфратузилма соҳасидаги ушбу йирик лойиҳа илғор муҳандислик, инновация ва рақамли ечимлар асосидаги кенг кооперацияни, юқори экологик стандартларга амал қилишни назарда тутади.

Кошғар – Торугарт – Макмал – Жалолобод – Андижон йўналиши бўйича 20 та станция, 42 та кўприк, 25 та тоннель барпо этилади. Бундан ташқари, замонавий транзит-логистика инфратузилмаси, омборхона ва терминаллар қурилади.

Ҳисоб-китобларга кўра, ушбу магистраль йўлнинг ишга туширилиши минтақавий савдо ва инвестициялар ҳажмини бир неча баробар кўпайтириш, транспорт харажатларини сезиларли даражада қисқартириш, Марказий Осиёнинг улкан транзит салоҳиятини юзага чиқаришга хизмат қилади.

Қуйидаги муҳим рақамларга ҳам эътиборингизни қаратмоқчиман.

Ушбу йўл орқали йилига 15 миллион тонна юк ташилади. Хитойдан Европа мамлакатларига юкларни етказиб бериш масофаси ва муддати бир неча минг километр ва деярли бир ҳафтага қисқаради. Йўловчиларни мунтазам ташишни йўлга қўйиш имконияти пайдо бўлади.

Келгусида ушбу темир йўл линияси Трансафғон йўлаги билан туташиб, Хитой, Марказий Осиё ва Жанубий Осиё ўртасидаги транспорт-коммуникация тармоқларини самарали бирлаштириш ва кучайтиришга имкон яратади.

Бундан, ҳеч шубҳасиз, барча мамлакатлар иқтисодий фойда кўради. Юзлаб янги корхоналар ва ўн минглаб иш ўринлари яратилади.

Албатта, мазкур лойиҳа Буюк ипак йўлининг қайта тикланишига, маданий-гуманитар алмашувлар ривожига, халқларимизнинг янада яқинлашувига хизмат қилади.

Қадрли дўстлар!

Ўзбекистон мавжуд техник ва интеллектуал ресурсларни тўлиқ ишга солган ҳолда, бугун бошланаётган қурилишнинг барча босқичларида фаол иштирок этишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

Ишончим комил, биргаликдаги саъй-ҳаракатларимиз туфайли ушбу темир йўл тармоғи бизнинг мустаҳкам дўстлигимиз, шериклик ва тараққиётимизнинг яна бир ёрқин тимсолига айланади.

Фурсатдан фойдаланиб, ушбу стратегик лойиҳани амалга оширишда иштирок этаётган барча қурувчи ва муҳандисларни, ишчи ва мутахассисларни кириб келаётган янги – 2025 йил билан чин дилдан табриклайман. Сизларга сиҳат-саломатлик, катта ютуқ ва омадлар тилайман.

Бугун сизларнинг бунёдкор саъй-ҳаракатларингиз билан бошланаётган улкан лойиҳа мамлакатларимиз ва минтақамизнинг умумий келажаги ва равнақи учун хизмат қилсин!

Эътиборингиз учун раҳмат”, – деган Шавкат Мирзиёев.

 


Бу ҳам қизиқ

Тошкентда учта ёлғон хабар фош этилди: жанжал саҳналаштирилган, хавф ҳақидаги маълумотлар тасдиқланмаган

Тошкентда учта ёлғон хабар фош этилди: жанжал саҳналаштирилган, хавф ҳақидаги маълумотлар тасдиқланмаган

Тошкент шаҳрида ижтимоий тармоқларда тарқалиб, аҳоли орасида хавотир уйғотган учта ҳолат ички ишлар органлари томонидан ўрга…
15:39 / 12.11.2026
Деҳқонободда мактабга бориш учун сой кечадиган болалар учун кўприк қурилади

Деҳқонободда мактабга бориш учун сой кечадиган болалар учун кўприк қурилади

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги Жингил қишлоғида жойлашган 84-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари фойдаланиши учун 5…
09:42 / 14.11.2026
GWU президентининг маслаҳат кенгаши йиғилишида университетни ривожлантириш стратегияси муҳокама қилинди

GWU президентининг маслаҳат кенгаши йиғилишида университетни ривожлантириш стратегияси муҳокама қилинди

Жорж Вашингтон университети (GWU) президенти Эллен Гранберг ва университет Президентининг маслаҳат кенгаши аъзолари навбатда…
09:27 / 14.11.2026
Нью-Йорк уч қаватли бино қулаб тушди: икки киши ҳалок бўлди, 17 киши жароҳатланди

Нью-Йорк уч қаватли бино қулаб тушди: икки киши ҳалок бўлди, 17 киши жароҳатланди

11 ноябрь куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида уч қаватли турар жой биноси қулаб тушиши оқибатида камида икки киши ҳалок бўлди, 17 …
10:14 / 12.11.2026
Россиянинг Узоқ Шарқида қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Россиянинг Узоқ Шарқида қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Россиянинг Узоқ Шарқ федерал округида вақтинчалик меҳнат фаолияти давомида оғир молиявий вазиятга тушиб қолган бир гуруҳ Ўзб…
09:51 / 14.11.2026
Ўзбекистонда 15 ёшдан ошган аҳолининг 12 фоизи олий маълумотли

Ўзбекистонда 15 ёшдан ошган аҳолининг 12 фоизи олий маълумотли

Ўзбекистонда 15 ёш ва ундан катта аҳолининг 12 фоизи олий ва олий таълимдан кейинги маълумотга эга. Бу ҳақда 13 ноябрь куни …
16:38 / 13.11.2026
Ўзбекистон халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

Ўзбекистон халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

2026 йил 26 октябрь куни Инвестициявий низоларни ҳал этиш бўйича халқаро марказ (ICSID) арбитраж трибунали Туркия фуқароси М…
09:39 / 14.11.2026
Мозори Шарифда Алишер Навоий ёдгорлиги қурилиши якунланмоқда

Мозори Шарифда Алишер Навоий ёдгорлиги қурилиши якунланмоқда

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳрига ташриф бу…
15:30 / 13.11.2026
Польша Украина учун АҚШ қуролларини харид қилишни молиялаштирмайди

Польша Украина учун АҚШ қуролларини харид қилишни молиялаштирмайди

Польша Украина учун АҚШда ишлаб чиқарилган қурол-яроғ ва ҳарбий техникаларни харид қилишга ҳозирча маблағ ажратмайди. Бош ва…
10:17 / 14.11.2026
Саида Мирзиёева Париж тинчлик форумида иштирок этди ва Эммануэль Макрон билан учрашди

Саида Мирзиёева Париж тинчлик форумида иштирок этди ва Эммануэль Макрон билан учрашди

Париж тинчлик форумида Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева болалар тақдири, Самарқандда илгари сур…
10:24 / 12.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!