Бугун Токио Олимпиадаси чемпиони, жаҳон чемпиони Баҳодир Жалолов (9-0) профессионал рингдаги навбатдаги жангини ўтказади.
Дубай шаҳрида ўтказиладиган жангда боксчимизга полшалик Камил Соколовоски (11-25-2) рақиблик қилади.
Эслатиб ўтамиз кеча боксчилар жанг олдидан тарозига чиқишди ва кўз уриштириш маросимида қатнашишди. Баҳодир Жалолов жанг олдидан 115,7 кг, унинг рақиби, полшалик Камил Соколовски эса 108,9 кг тош босди
Баҳс бугун Тошкент вақти билан тахминан 20:00да бошланади. Жанг “Eurosport” телеканали орқали намойиш этилиши режалаштирилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!