Таъмирлаш ишлари туфайли Яккасарой, Сергели ва Олмазор туманларининг қуйидаги ҳудудларига 11 июль куни соат 10:00 дан 17:00 гача табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “ҲУДУДГАЗ ПОЙТАХТ” хабар берди.
Яккасарой тумани:
Аҳоли истеъмолчилари сони: “Белариқ” МФЙ Ат-Термизий, 1-тор Ж.Шоший, Б.Бобоев, А.Авлоний ва Н.Умурзоқов кўчаларидаги 112 та ерли хонадон.
Сергели тумани: Аҳоли истеъмолчилари сони: “Сўғдиёна” МФЙ Сўғдиёна кўчасидаги 128 та хонадон;
“Қўшқўрғон” МФЙ Толариқ ва Қуйитолариқ кўчаларидаги 232 та хонадон;
Улгуржи истеъмолчилар сони: 4 та.
Олмазор тумани:
Аҳоли истеъмолчилари сони: “Себзор” 17/18 даҳасидаги 394 та хонадон;
4 та кўп қаватли уйлардаги 3546 та хонадон;
Улгуржи истеъмолчилар сони: 5 та.
Хабарда айтилишича, ушбу таъмирлаш ишлари якунланиши билан табиий газ таъминоти қайта тикланади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!