“Ташаббусли бюджет” жараёнларини ўтказиш ҳамда молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Олий Мажлис Сенати кенгаши қарори эълон қилинди.
Унга кўра, овоз бериш жараёни давомида фуқаролар томонидан шикоятлар келиб тушса, тегишли туман (шаҳар) халқ депутатлари кенгашига тақдимнома юборилади ҳамда ҳолат ўз тасдиғини топганда мажбурий овоз тўпланган лойиҳаларни овоз бериш босқичидан четлатиш ёки ғолиблар рўйхатидан чиқарилади.
Мажбурий овоз беришга жалб этиш ҳолатларини олдини олиш мақсадида овоз бериш босқичи муддати 10 кунга камайтирилади.
Шунингдек, сўнгги мавсумларда кетма-кет икки маротаба ғолиб деб топилган маҳаллалар (ташкилотлар) учун навбатдаги иккита мавсум доирасида лойиҳа киритиш имконияти чекланади.
Бундан ташқари, лойиҳаларнинг амалга оширилишини доимий назорат қилиб бориш ва мониторингини кучайтириш мақсадида “Очиқ бюджет” ахборот порталида сайёр мониторинг бўлими ишга туширилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!