Бухоро ва Андижон вилоятларида кредит маблағларини ўзлаштириш ҳолатлари аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментнинг матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қоровулбозор туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилган. Ушбу жараён давомида, фуқаро А.Н. тадбиркор Р.A.ни алдаб, унинг савдо дўконини гаров сифатида тижорат банки филиалига тақдим қилиб, темир бетон маҳсулотларини ишлаб чиқариш ускунаси ва қурилиш материаллари сотиб олиш учун 280 млн сўм кредит олишга эришиб ушбу маблағларни фирибгарлик йўли билан қўлга киритганлиги аниқланган.
Шу каби, Департаментнинг Хонобод шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, муқаддам фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун судланган Ф.Қ. турмуш ўртоғининг номига “А.А.” МЧЖни ташкил қилиб, маиший техникалар сотиб олиш учун тижорат банки филиалидан 200 млн сўм кредит ажратилишига эришиб, ушбу маблағларини ўзининг норасмий раҳбарлигидаги “С.С.” МЧЖга ўтказиб, сохта ҳужжатлар расмийлаштириш орқали кредитни ўзлаштириш йўли билан талон-тарож қилганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!