$
12014.37 UZS
40.93
₽
146.19 UZS
1.66
€
13280.68 UZS
-1.46
31° Кечаси 18°

BYD'да пойга ўйнаб, 2-синф қизни босиб кетган ҳайдовчилар қамоққа олинди

13:10 / 08.07.2024

2024 йилнинг 1 июль куни соат тахминан 18:50 ларда фуқаро Н.А. ўзининг бошқарувида бўлган “BYD SONG” русумли, 85 М 100 ГА давлат рақам белгили автомобилини Хатирчи тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р48 автомобиль йўлидан “Зарафшон-Янгирабод” йўналиши бўйича бошқариб бораётиб, ўзи билан бир йўналишда кетаётган (ўзига олдиндан таниш бўлмаган) фуқаро Ф.А. бошқарувидаги “BYD SONG” русумли 85 Й 600 МА давлат рақам белгили автомобиль билан бир-биридан қувиб ўтишга ҳаракат қилиб, ўзаро қувишиб, ушбу йўлнинг Хатирчи туман тиббиёт техникуми ёнидан ўтган қисмида, автомобиль йўлининг 127-километрида, тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойидан йўлнинг ўнг томонидан чап томонига пиёда кесиб ўтаётган, 2016 йилда туғилган вояга етмаган Ш.Ш.ни дастлаб фуқаро Н.А. бошқарувидаги автомобиль билан туртиб ўтиб, сўнгра, фуқаро Ф.А. ўз бошқарувидаги автомобиль билан уриб-босиб ўтиб, йўл-транспорт ҳодисасини содир этишган.

Натижада, вояга етмаган Ш.Ш. мазкур йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида олган тан жароҳатлари сабабли ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан 01.07.2024 йилда фуқаролар Н.А. ва Ф.А.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши юзасидан 04.07.2024 йилда фуқаролар Н.А. ва Ф.А.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан айблов эълон қилиниб, шу куни Жиноят Процессуал Кодексининг 221-моддаси тартибида ушланган ва 05.07.2024 йилда уларга нисбатан “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Ҳайдовчи Н.А. сўнгги бир йил давомида 12 маротаба тезликни ошириш, 1 маротаба йўл чизиғи талабларига риоя қилмаслик қоидабузарликларини содир этган. Ҳайдовчи Ф.А. эса сўнгги бир йил давомида бир маротаба транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахсга топшириш қоидабузарлигини содир этган.

ЙТҲ натижасида вафот этган вояга етмаган Ш.Ш. 2016 йилда Хатирчи туманида туғилган. Тумандаги 14-сонли мактабнинг 2-синф ўқувчиси бўлган. Онаси М.Ш. “Янгирабод” МФЙда яшовчи бобосиникига бир кун олдин қизалоқни олиб келиб, ўзи Тошкент шаҳрига ишлаш учун кетган.

Бобо ҳамда буви 2010 йилда туғилган ўғли, тумандаги 14-мактабнинг 7-синф ўқувчиси Н.Т. ҳамроҳлигида қизалоқни истироҳат боғига сайрга бориб келишига рухсат берган.

Ҳолатга кўра, 2010 йилда туғилган Н.Т. аввал ўзи пиёдалар ўтиш жойидан ўтган ва бироз ортда қолган, ҳали ўтишга улгурмаган қизалоқни чақирган. Қизалоқ транспорт воситаларининг ҳаракатига эътибор бермасдан, пиёдалар ўтиш жойига югуриб чиққан ва кўнгилсиз ҳодиса содир бўлган.

Автомобиль йўли ҳақида

Хатирчи тумани “Янгирабод” МФЙ ҳудудидан ўтувчи 4Р48 “Зарафшон тракти” давлат аҳамиятига эга йўл бўлиб, ушбу йўлнинг 127-километрида тартибга солинмаган пиёдалар ўтиш жойида тегишли йўл белгилари ўрнатилган ва йўл ётиқ чизиқлари чизилган.

Йўл қопламаси ўша вақтда қуруқ ҳолатда, куннинг ёруғ вақти бўлган. 1Б-тоифали 4 тасмали йўл бўлиб, умумий узунлиги 16 метрни ташкил қилиб, йўл ўқида қарама-қарши бўлакларни ажратувчи РП-40 тўсиқлар ўрнатилган. Бир томон кенглиги 8 метрни ташкил қилиб, йўлнинг икки томонида пиёдалар йўлаги ва тунги ёритиш чироқлари мавжуд.

Ушбу йўл Хатирчи туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси 239-йўл бўлимига тегишли ва Автойўл томонидан хизмат кўрсатилади. Йўл ҳаракати тўғрисидаги Қонуннинг 15–моддасида йўл эгасининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари кўрсатилган бўлиб, унга кўра, йўл эгаси йўлларда йўл ҳаракатини ташкил этишнинг техник воситалари ўрнатилишини (монтаж қилинишини) алмаштирилишини, олиб ташланишини, уларга техник хизмат кўрсатилишини ва улар ўз вақтида таъмирланишини таъминлаши керак.

2023 йил декабрь ойида Навоий мунтазам йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси томонидан 4Р48 “Зарафшон тракти” давлат аҳамиятига эга автомобиль йўлининг 127-133-километрлари оралиғи тўлиқ таъмирланиб, 3-тоифадан 1Б-тоифага ўзгартирилган.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 октябрдаги ПҚ-330-сон қарорига асосан ушбу пиёдалар ўтиш жойида Хатирчи туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси томонидан тугмали светофор қурилмасини ўрнатиш дастурга 2024 йил 1-чорак якунига қадар киритилган бўлиб, маблағ ажратилмаганлиги сабабли ҳозирги кунга қадар ўрнатилмаган.

Энг ачинарлиси шундаки, Хатирчи туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси директори номига Навоий вилояти ЙҲХБ томонидан жорий йилда 2 маротаба тугмали светофор ўрнатиш юзасидан тақдимномалар киритилган. Тақдимнома талаблари бажарилмаганлиги учун Хатирчи туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси раҳбарига Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 196-моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган.



														
														Куз-қиш мавсумида табиий газ таъминоти: аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига устуворлик берилади

Куз-қиш мавсумида табиий газ таъминоти: аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига устуворлик берилади

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан 2026–2027 йиллар куз-қиш мавсумида аҳоли, ижтимоий соҳа объектлари ва стратегик …
16:45 / 14.11.2026

														
														Белгородда дрон ҳужуми оқибатида бир оиланинг уч аъзоси ҳалок бўлди

Белгородда дрон ҳужуми оқибатида бир оиланинг уч аъзоси ҳалок бўлди

Россиянинг Белгород вилояти Пролетарский посёлкасида дрон турар жойга ҳужум қилиши оқибатида бир оиланинг уч аъзоси — эркак,…
14:31 / 14.11.2026

														
														Ўзбекистонда дориларни ретсептсиз сотиш мезонлари ўзгартирилди

Ўзбекистонда дориларни ретсептсиз сотиш мезонлари ўзгартирилди

Ўзбекистонда дори воситаларини ретсептли ва ретсептсиз тоифаларга ажратиш тартибига ўзгартиришлар киритилди. Янги тартибга к…
14:24 / 14.11.2026

														
														Покистонда йўлбарс ҳужуми оқибатида 19 ёшли йигит ҳалок бўлди

Покистонда йўлбарс ҳужуми оқибатида 19 ёшли йигит ҳалок бўлди

Покистоннинг Лаҳор шаҳридаги фермада боқилаётган йўлбарс 19 ёшли ишчига ҳужум қилди. Оғир жароҳат олган йигит шифохонада ваф…
10:28 / 14.11.2026

														
														Польша Украина учун АҚШ қуролларини харид қилишни молиялаштирмайди

Польша Украина учун АҚШ қуролларини харид қилишни молиялаштирмайди

Польша Украина учун АҚШда ишлаб чиқарилган қурол-яроғ ва ҳарбий техникаларни харид қилишга ҳозирча маблағ ажратмайди. Бош ва…
10:17 / 14.11.2026

														
														Тошкентда қарийб 23 минг йўловчи йўл ҳақини тўламагани учун камида икки марта жаримага тортилди

Тошкентда қарийб 23 минг йўловчи йўл ҳақини тўламагани учун камида икки марта жаримага тортилди

Тошкент шаҳридаги автобусларда йўл ҳақини тўламасдан ҳаракатланган 22 929 нафар йўловчи камида икки марта маъмурий жавобгарл…
09:58 / 14.11.2026

														
														Тошкентда 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати қайд этилди

Тошкентда 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати қайд этилди

2026 йилнинг январь–сентабр ойларида Тошкент шаҳрида 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати аниқланган. Бу ҳақд…
09:55 / 14.11.2026

														
														Россиянинг Узоқ Шарқида қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Россиянинг Узоқ Шарқида қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Россиянинг Узоқ Шарқ федерал округида вақтинчалик меҳнат фаолияти давомида оғир молиявий вазиятга тушиб қолган бир гуруҳ Ўзб…
09:51 / 14.11.2026

														
														АҚШда танкер билан тўқнашган круиз кемаси Миссисипи дарёсига чўкиб кетди

АҚШда танкер билан тўқнашган круиз кемаси Миссисипи дарёсига чўкиб кетди

2026 йил 13 ноябрь куни АҚШнинг Нью-Орлеан шаҳрида Миссисипи дарёсида танкер кемаси круиз кемаси билан тўқнашди. Ҳодиса оқиб…
09:48 / 14.11.2026

														
														Деҳқонободда мактабга бориш учун сой кечадиган болалар учун кўприк қурилади

Деҳқонободда мактабга бориш учун сой кечадиган болалар учун кўприк қурилади

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги Жингил қишлоғида жойлашган 84-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари фойдаланиши учун 5…
09:42 / 14.11.2026

Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистонда аҳолига ажратилган 1,1 тонна газни ноқонуний сотмоқчи бўлганлар ушланди

Ўзбекистонда аҳолига ажратилган 1,1 тонна газни ноқонуний сотмоқчи бўлганлар ушланди

Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида аҳолига ажратилган суюлтирилган газни тижорий нархда сотиш мақсадида ноқонуний сақлаш билан…
14:16 / 13.11.2026
Австралияда 48 қаватли осмонўпар бино қуёш электр станциясига айлантирилди

Австралияда 48 қаватли осмонўпар бино қуёш электр станциясига айлантирилди

Австралиянинг Мельбурн шаҳрида жойлашган 48 қаватли офис биносининг ташқи деворлари ва томига 1 391 та қуёш панели ўрнатилди…
10:32 / 14.11.2026
Покистонда йўлбарс ҳужуми оқибатида 19 ёшли йигит ҳалок бўлди

Покистонда йўлбарс ҳужуми оқибатида 19 ёшли йигит ҳалок бўлди

Покистоннинг Лаҳор шаҳридаги фермада боқилаётган йўлбарс 19 ёшли ишчига ҳужум қилди. Оғир жароҳат олган йигит шифохонада ваф…
10:28 / 14.11.2026
Мозори Шарифда Алишер Навоий ёдгорлиги қурилиши якунланмоқда

Мозори Шарифда Алишер Навоий ёдгорлиги қурилиши якунланмоқда

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳрига ташриф бу…
15:30 / 13.11.2026
Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин

Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин

13 ноябрь куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади. Республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши, баъзи жойларда туман …
17:10 / 12.11.2026
Ўзбекистонда дориларни ретсептсиз сотиш мезонлари ўзгартирилди

Ўзбекистонда дориларни ретсептсиз сотиш мезонлари ўзгартирилди

Ўзбекистонда дори воситаларини ретсептли ва ретсептсиз тоифаларга ажратиш тартибига ўзгартиришлар киритилди. Янги тартибга к…
14:24 / 14.11.2026
Ўзбекистон халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

Ўзбекистон халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

2026 йил 26 октябрь куни Инвестициявий низоларни ҳал этиш бўйича халқаро марказ (ICSID) арбитраж трибунали Туркия фуқароси М…
09:39 / 14.11.2026
Тошкентда ўқув марказига босқинчилик қилмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкентда ўқув марказига босқинчилик қилмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкент шаҳридаги ўқув марказларидан бирида сақланаётган катта миқдордаги пул маблағларини босқинчилик йўли билан қўлга кири…
09:59 / 13.11.2026
Ўзбекистонлик модель Эпстейн иши бўйича янги тафсилотларни ошкор қилди

Ўзбекистонлик модель Эпстейн иши бўйича янги тафсилотларни ошкор қилди

Ўзбекистонлик модель Роза (исми ўзгартирилган) 2009 йилда АҚШга боргач, моделлик агентлиги томонидан жинсий жиноятларда айбл…
10:18 / 12.11.2026
Тошкентда 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати қайд этилди

Тошкентда 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати қайд этилди

2026 йилнинг январь–сентабр ойларида Тошкент шаҳрида 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати аниқланган. Бу ҳақд…
09:55 / 14.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!