Чекка ҳудудлардаги мактабларда хорижий тилларни, жумладан, шарқ тилларини ўқитиш сифатини ошириш мақсадида “Teach for Uzbekistan” (ТФУ) ва Тошкент давлат шарқшунослик университети (ТДШУ) ҳамкорлик меморандумини имзолади.
Келишувга кўра, университетнинг иқтидорли битирувчилари олис ва чекка ҳудудлардаги мактабларга икки йиллик педагогик ва лидерлик дастури — Fellowship доирасида жалб этилади. Ёш мутахассислар мактабларда тўлиқ ставкада дарс бериш билан бирга, педагогик ва бошқарув бўйича интенсив тренингларда ҳам қатнашади.
Дастур иштирокчиларига иш ҳақи билан бир қаторда қўшимча молиявий ва методик кўмак кўрсатилади. Дастур якунида улар 60 дан ортиқ мамлакатни бирлаштирган “Teach For All” халқаро тармоғи битирувчилари мақомига эга бўлишади.
Ҳамкорлик чекка ҳудудлардаги ўқувчиларнинг билимини ошириш, хорижий тилларни ўрганиш имкониятларини кенгайтириш ҳамда мактабларда тил клублари ва ижтимоий лойиҳаларни ривожлантиришга хизмат қилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!