«Челси» ҳали «Интер» ҳимоячиси Дензел Дюмфризни сотиб олишдан воз кечмаган.
La Gazzetta dello Sport нашри хабарига кўра, «аристократлар» ҳимоячи Маркос Алонсони «Барселона»га сотишга муваффақ бўлса, нидерландиялик футболчи трансфери учун ҳаракатни бошлайди.
Қайд этиш мумкин, «Интер» Дюмфриз учун 35-40 миллион евро талаб қилмоқда.
Шу билан бирга, «Челси» «нерадзурри»дан яна бир футболчи – ёш ярим ҳимоячи Чезаре Касадеини 15 миллион евро эвазига сотиб олишга яқин турибди.
Маълумот учун, Дюмфриз аллақачон А Сериянинг биринчи турида майдонга тушиб, у сўнгги сонияларда «Интер»ни меҳмонда «Лечче» устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!