$
12725.16 UZS
32.74
158.65 UZS
0.21
14507.95 UZS
-3.29
35° Кечаси 21°

Давлат қимматли қоғозларини норезидентлар томонидан сотиб олиниши учун ҳуқуқий асос яратилди

15:04 / 23.02.2022

Давлат қимматли қоғозларини Ўзбекистон Республикаси резидентлари ва норезидентлари сотиб олиши мумкинлиги белгиланмоқда. Молия вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги ”Капитал бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги “Ўзбекистон Республикасининг давлат ғазначилик мажбуриятлари ва облигасияларини муомалага чиқаришни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” 2018 йил 14 декабрдаги 1016-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги тўғрисидаги 82-сонли Қарори тасдиқланди.

Ушбу қарорга мувофиқ, давлат қимматли қоғозларини (кейинги ўринларда – ДҚҚ) Ўзбекистон Республикаси резидентлари (шу жумладан, жисмоний шахслар) ва норезидентлари сотиб олиши мумкинлиги белгиланмоқда. Шу вақтга қадар, ДҚҚни жисмоний шахслар ва норезидентлар ўртасида жойлаштирилиши назарда тутилмаган эди.

Қайд этиш керакки, Молия вазирлиги томонидан давлат қарзи портфелини диверсификациялаш ва валюта хатарларини пасайтириш мақсадида ДҚҚ чиқариш ҳажмини ошириш ва иккиламчи бозорни ривожлантириш чоралари кўрилмоқда.

Маълумот учун, Молия вазирлиги томонидан 2018 йилда 3 та ауционда 597,1 миллиард сўм, 2019 йилда 15 та ауционда 1 550 миллиард сўм, 2020 йилда 22 та ауционда 5 024 миллиард сўм ва 2021 йилда 64 та ауционда 4 866,3 миллиард сўм (соф 4 144,4 миллиард сўм) Давлат қимматли қоғозлари жойлаштирилди.

Ўзбекистон Республикасининг “2022 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги Қонунида 2022 йил учун Ўзбекистон Республикаси номидан чиқариладиган давлат қимматли қоғозларининг чекланган соф ҳажми 6,0 триллион сўм миқдорида белгиланди.

ДҚҚ бозорини ривожлантириш чора-тадбирлари доирасида 2021 йилда илк маротаба 5 йиллик ДҚҚ (100 миллиард сўм ҳажмда 14 фоиз йиллик купон тўлови билан) ва 2022 йилда 10 йиллик ДҚҚ (10 миллиард сўм ҳажмда 15 фоиз йиллик купон тўлови билан) муомалага чиқарилди.

ДҚҚ чиқариш графигини олдиндан эълон қилиш амалиёти жорий этилди ва шу графикка асосан ауционлар ҳар ҳафта сешанба кунининг биринчи ярмида ўтказиб келинмоқда.

Шу билан бирга, мазкур қарорга мувофиқ:

- ДҚҚ бозорида дилер функцияларини бажариш учун бирламчи ва иккиламчи дилерлик тушунчалари киритилмоқда;

- инфляцияга боғланган ДҚҚни чиқариш имконияти яратилмоқда.
Шунингдек, даромадлилик ва фоизларни ҳисоблашда Халқаро капитал бозорлари халқаро ассосиацияси (ИCМА) томонидан қўлланиладиган формулалардан фойдаланиш мумкинлиги белгиланмоқда ҳамда ауцион натижалари бўйича ҳисоб-китоблар Т+0, Т+1 ва Т+2 халқаро стандартлари асосида амалга оширилиши белгилаб берилмоқда.

Бундан ташқари, халқаро идентификасия кодларини (ИСИН) бериш орқали ДҚҚни чиқариш имконияти яратилмоқда ҳамда ДҚҚ бўйича фоиз тўловларини тўлаш халқаро стандартларга мос ҳар олти ойда амалга оширилиши белгиланмоқда.

ДҚҚ бозоридаги операсиялар тўғрисидаги ахборотлар (ауцион ўтказиш бўйича эълонлар, ауцион натижалари ва инвесторлар учун зарурий маълумотлар) мунтазам равишда Молия вазирлиги, Марказий банк ва ЎзРВБнинг расмий веб-сайтларида эълон қилиниши белгилаб қўйилмоқда.

Киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар ДҚҚ бозорини халқаро стандартларга мослаштириб, уни самарали бошқариш ҳамда халқаро инвесторларни ички молия бозорига жалб қилишга хизмат қилади.


Бу ҳам қизиқ

“Sea Breeze Uzbekistan” лойиҳаси бўйича ҳукумат қарори қабул қилинди

“Sea Breeze Uzbekistan” лойиҳаси бўйича ҳукумат қарори қабул қилинди

Агарда инвестор талабларни бузса, лойиҳа тўхтатилади ва ер олиб қўйилади
22:47 / 03.08.2025
Ўзбекистон ва Иордания дипломатлари эндиликда визасиз сафар қила олади

Ўзбекистон ва Иордания дипломатлари эндиликда визасиз сафар қила олади

Бу ҳақда халқаро шартномани тасдиқлаш ҳақида президент қарори қабул қилинди
20:42 / 03.08.2025
Носоз аттракционларни аниқлаш учун мобил илова ишлаб чиқилди

Носоз аттракционларни аниқлаш учун мобил илова ишлаб чиқилди

Иловани ҳозирча фақат Android асосидаги қурилмалар учун бепул юклаб олса бўлади.
15:57 / 03.08.2025
Тошкент ва Фарғонада ноқонуний диний таълим аниқланди

Тошкент ва Фарғонада ноқонуний диний таълим аниқланди

Ҳозирда, мазкур шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинган.
11:00 / 03.08.2025
“Uzbekistan Airways” ва Хитой авиакомпанияси ўртасида ўртасида меморандум имзоланди

“Uzbekistan Airways” ва Хитой авиакомпанияси ўртасида ўртасида меморандум имзоланди

Келажакда халқаро ҳамкорликни янада ривожлантиришга келишиб олинди
20:42 / 02.08.2025
Тошкентда 2 августдан 25 августгача йўл ёпилади

Тошкентда 2 августдан 25 августгача йўл ёпилади

Шунингдек, хабарда автобусларнинг ҳаракат вақти ҳамда оралиқ вақти режадагидан узоқроқ бўлиши мумкинлиги билдирилган.
12:43 / 03.08.2025
Ғазода сўнгги 24 соат ичида яна олти киши очликдан вафот этди

Ғазода сўнгги 24 соат ичида яна олти киши очликдан вафот этди

Маҳаллий ва халқаро доиралар Исроил “очлик ва ташналикдан қурол сифатида” фойдаланаётганини айтади.
15:26 / 03.08.2025
Интерпол қидирувида бўлган фуқаролар Ўзбекистонга олиб келинди

Интерпол қидирувида бўлган фуқаролар Ўзбекистонга олиб келинди

“Энди улар жиноий жавобгарликка тортилиб, суд олдида жавоб берадилар”, – дейилади хабарда.
11:37 / 03.08.2025
Вояга етмаганлар енгил жиноят учун энди судланмаган ҳисобланади

Вояга етмаганлар енгил жиноят учун энди судланмаган ҳисобланади

Сенатнинг навбатдаги мажлисида қарор лойиҳаси кўриб чиқилди
18:12 / 02.08.2025
Арманистон ва АҚШ биргаликда ҳарбий машғулотлар ўтказади

Арманистон ва АҚШ биргаликда ҳарбий машғулотлар ўтказади

Бу ҳақда тегишли келишув имзоланди
21:22 / 02.08.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!