$
11839.59 UZS
6.22
140.42 UZS
0.63
13569.35 UZS
-8.26
31° Кечаси 18°

Тошкент ва Фарғонада ноқонуний диний таълим аниқланди

11:00 / 03.08.2025

Тошкент ва Фарғонада ноқонуний диний таълим аниқланди

Давлат хавфсизлик хизматининг маълум қилишича, Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида яшовчи, 1993 йилда туғилган шахс Олмазор туманининг “Жийдали” МФЙда вақтинча истиқомат қилаётган хонадонда 2025 йилнинг май ойидан буён 15 нафар ёшларга ноқонуний диний таълим беради ва бунинг эвазига ҳар биридан 150 АҚШ долларини олиб келган.

Аниқланишича, Республиканинг турли ҳудудларидан келган, 2004-2014 йиллар оралиғида туғилган бу “илм изловчилар”нинг 11 нафари вояга етмаган бўлиб, ачинарлиси, улар орасида 3 йилдан буён мактабга бормаётган ўқувчи ҳам бор.

Худди шу маҳаллада ижарага олинган яна бир хонадонда ҳам пойтахтнинг Мирзо Улуғбек туманида яшовчи, 1977 йилда туғилган шахс жорий йилнинг июнь ойидан буён 10 нафар вояга етмаган болаларга ноқонуний диний таълим бериб, эвазига ҳар биридан 100 АҚШ доллари ҳамда егулик учун озиқ-овқат маҳсулотларини талаб қилган.

Албатта, бу шахснинг уддабуронлигини айтмаслик мумкин эмас. Ҳуқуқ тартибот органлари томонидан хонадонда текширувлар ўтказилиши эҳтимолини ҳисобга олиб, болаларни яшириш учун қўлбола ертўла қурдирган. Мазкур ертўла, яъни “қудуқ” темир қопқоқ билан ёпилиб, тош ва қум билан беркитилган. Бу билан у болаларнинг ҳаётини қанчалик хавф остига қўяётганини ўйлаб ҳам кўрмаган.

Бу ноқонуний ҳаракатни шу йўсинда яширишга уриниши ҳеч бир қолипга сиғмайди.

Савол туғилади, фарзандини билим олиш мақсадида ушбу шахсга топширган ота-оналар! ўз зурриётингиз ертўлада сақланганидан хабарингиз борми?

Ҳар икки ҳолат бўйича маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр суд ўтказилиб, ушбу шахслар МЖтКнинг 241-моддаси асосида жавобгарликка тортилган.

Таъкидлаш жоизки, улар ноқонуний диний таълим беришда махсус голограммага эга бўлмаган, норасмий шаклда чоп этилган мавзуга оид адабиётлар ва турли қўлёзмалардан фойдалангани аниқланди.

Хўш, бу каби адабиёт ва қўлёзмалар ўзи қаерда чоп этилмоқда?

Мазкур йўналишда Фарғона вилоятида олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш билан боғлиқ ҳолат аниқланди.

Бувайда туманида яшовчи, 1991 йилда туғилган фуқаро яшаш хонадони ва ўзига тегишли умумий овқатланиш шаҳобчасида босмахона ташкил қилиб, диний мазмундаги китобларни чоп этиш билан шуғулланган. Маълум бўлишича, у мазкур китобларни Тошкент шаҳри, Тошкент ва Самарқанд вилоятларидаги китоб дўконларига етказиб берган.

Ўтказилган тезкор тадбирлар давомида келгусида сотиш мақсадида тайёрлаб қўйилган 1210 дона китоб, 2000 дона ярим тайёр ҳолатга келтирилган босма маҳсулоти ҳамда 6 та чоп этиш дастгоҳлари ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинди

Таъкидлаш лозимки, ушбу шахс 2024 йилнинг июль ойида муқаддам диний мазмундаги китобларни қонунга хилоф равишда чоп этгани учун Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг тегишли моддаси билан жаримага тортилган бўлса-да, яна ноқонуний ҳаракатларини давом эттирган.

Ҳозирда, мазкур шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилаётгани маълум қилинган.



														
														Инстаграм ва Фаcебоок бутун дунё бўйлаб ишламай қолди

Инстаграм ва Фаcебоок бутун дунё бўйлаб ишламай қолди

5-март куни Мета компаниясига тегишли Фаcебоок, Мессенгер ва Инстаграм ижтимоий тармоқларида бутун дунё бўйлаб кенг кўламли …
11:31 / 21.09.2026

														
														Берлин сайловида Элиф Эралп етакчилигидаги Сўл партияси ғалаба қозонди

Берлин сайловида Элиф Эралп етакчилигидаги Сўл партияси ғалаба қозонди

Германия пойтахти Берлинда 20-сентабр куни бўлиб ўтган штат сайловида Элиф Эралп етакчилигидаги Сўл партияси энг кўп овоз ол…
10:33 / 21.09.2026

														
														Ўзбекистонга телефон импорти саккиз ойда салкам 20 фоизга ошди

Ўзбекистонга телефон импорти саккиз ойда салкам 20 фоизга ошди

Ўзбекистонга импорт қилинган мобил телефонлар сони 2026-йилнинг январь–август ойларида 3,26 миллион донани ташкил этди. Бу к…
10:28 / 21.09.2026

														
														Туркияда халқаро қидирувдаги шахс қўлга олинди

Туркияда халқаро қидирувдаги шахс қўлга олинди

У 5 миллиард сўм кредит олиб, тўламай қочиб юрган.
09:32 / 21.09.2026

														
														Марказий Осиёдаги музликлар йўқолиб бормоқда — тадқиқот

Марказий Осиёдаги музликлар йўқолиб бормоқда — тадқиқот

Марказий Осиёда сув захиралари ва тоғ музликлари массаси камайиб бормоқда. Тадқиқотларга кўра, минтақадаги музликлар тўплана…
12:13 / 20.09.2026

														
														Чирчиқда 17 ёшли мактаб ўқувчиси 600 минг долларлик гашиш билан ушланди

Чирчиқда 17 ёшли мактаб ўқувчиси 600 минг долларлик гашиш билан ушланди

Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида 17 ёшли мактаб ўқувчиси Россиядан юборилган 852,2 грамм гашишни қабул қилиб олаётган вақт…
11:20 / 20.09.2026

														
														“Йил ўқитувчиси” танлови ғолиблари аниқланди

“Йил ўқитувчиси” танлови ғолиблари аниқланди

Педагоглар ўртасида Президент ташаббуси билан жорий этилган “Йил ўқитувчиси” танловининг ғолиблари аниқланди.
10:22 / 20.09.2026

														
														Қорақалпоғистонда қатор йирик лойиҳаларга старт берилди

Қорақалпоғистонда қатор йирик лойиҳаларга старт берилди

Қорақалпоғистонга ташриф доирасида Президент билан биргаликда ҳудуддаги қатор ижтимоий ва иқтисодий обектлар кўздан кечирилд…
12:28 / 19.09.2026

														
														Россияда 12 та машина билан тўқнашиб, уч кишининг ўлимига сабаб бўлган ўзбекистонлик ҳайдовчи 9 йилга қамалди

Россияда 12 та машина билан тўқнашиб, уч кишининг ўлимига сабаб бўлган ўзбекистонлик ҳайдовчи 9 йилга қамалди

Россиянинг Уфа шаҳрида 12 та автомобил иштирокидаги йирик ЙТҲга сабаб бўлган Ўзбекистон фуқароси 9 йил муддатга озодликдан м…
14:31 / 18.09.2026

														
														Истанбулда қийин вазиятга тушган она уч фарзанди билан Ўзбекистонга қайтарилди

Истанбулда қийин вазиятга тушган она уч фарзанди билан Ўзбекистонга қайтарилди

Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси кўмагида оғир вазиятга тушиб қолган аёл уч нафар фарзанди билан Туркиядан Ўзбек…
14:25 / 18.09.2026

Бу ҳам қизиқ

Инстаграм ва Фаcебоок бутун дунё бўйлаб ишламай қолди

Инстаграм ва Фаcебоок бутун дунё бўйлаб ишламай қолди

5-март куни Мета компаниясига тегишли Фаcебоок, Мессенгер ва Инстаграм ижтимоий тармоқларида бутун дунё бўйлаб кенг кўламли …
11:31 / 21.09.2026
Берлин сайловида Элиф Эралп етакчилигидаги Сўл партияси ғалаба қозонди

Берлин сайловида Элиф Эралп етакчилигидаги Сўл партияси ғалаба қозонди

Германия пойтахти Берлинда 20-сентабр куни бўлиб ўтган штат сайловида Элиф Эралп етакчилигидаги Сўл партияси энг кўп овоз ол…
10:33 / 21.09.2026
Марказий Осиёдаги музликлар йўқолиб бормоқда — тадқиқот

Марказий Осиёдаги музликлар йўқолиб бормоқда — тадқиқот

Марказий Осиёда сув захиралари ва тоғ музликлари массаси камайиб бормоқда. Тадқиқотларга кўра, минтақадаги музликлар тўплана…
12:13 / 20.09.2026
“Йил ўқитувчиси” танлови ғолиблари аниқланди

“Йил ўқитувчиси” танлови ғолиблари аниқланди

Педагоглар ўртасида Президент ташаббуси билан жорий этилган “Йил ўқитувчиси” танловининг ғолиблари аниқланди.
10:22 / 20.09.2026
Дунёда фақат уч киши паспортсиз хорижга чиқа олади. Улар ким?

Дунёда фақат уч киши паспортсиз хорижга чиқа олади. Улар ким?

Хорижга саёҳат қилиш учун дунё аҳолисининг деярли барчасига шахсини тасдиқловчи паспорт керак. Бироқ бундан уч киши мустасно…
10:00 / 21.09.2026
Туркияда халқаро қидирувдаги шахс қўлга олинди

Туркияда халқаро қидирувдаги шахс қўлга олинди

У 5 миллиард сўм кредит олиб, тўламай қочиб юрган.
09:32 / 21.09.2026
Урганчда пенсияни ошириб беришни ваъда қилган ҳоким ёрдамчиси ушланди

Урганчда пенсияни ошириб беришни ваъда қилган ҳоким ёрдамчиси ушланди

Урганч шаҳрида фуқаронинг турмуш ўртоғи пенсиясини ошириб беришни ваъда қилган ҳоким ёрдамчиси ушланди. Бу ҳақда Бош прокура…
14:13 / 18.09.2026
Саида Мирзиёева Янги Тошкентдаги қурилиш жараёни билан танишди

Саида Мирзиёева Янги Тошкентдаги қурилиш жараёни билан танишди

Шаҳар кўз ўнгимизда шиддат билан қад ростламоқда ва ривожланмоқда. Ҳурматли Президентимиз ташаббуси билан бошланган мазкур б…
16:09 / 17.09.2026
Украина Москвага энг йирик дрон ҳужумини уюштирди. Қурбонлар бор.

Украина Москвага энг йирик дрон ҳужумини уюштирди. Қурбонлар бор.

Россия пойтахти Москва сўнгги бир сутка ичида энг йирик дрон ҳужумига учради. Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари кеча,-19 сентяб…
16:29 / 20.09.2026
"Тошкентга кўпроқ яшил масканлар керак" – Саида Мирзиёева

"Тошкентга кўпроқ яшил масканлар керак" – Саида Мирзиёева

Тошкентга кўпроқ яшил масканлар керак. Айниқса, иссиқ иқлимимиз шароитида дарахтлар, сув ҳавзалари ва соя-салқин жойлар аҳол…
13:10 / 17.09.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!