$
12048.04 UZS
-51.14
153.28 UZS
-0.54
14062.47 UZS
-71.79
31° Кечаси 18°

Доҳа – Тошкент йўналишида тўғридан-тўғри парвозлар йўлга қўйилади

09:05 / 29.04.2024

Ўзбекистон элчиси Ашраф Хўжаев “Қатар Аирwайс” компанияси бош ижрочи директори Бадр Муҳаммад Ал-Мийр билан учрашув ўтказди, дея хабар бермоқда “Дунё” АА.

Мулоқот чоғида давлатлараро тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш, карго ташувларини амалга ошириш, замонавий авиахизматлар соҳасида тажриба алмашиш каби масалалар муҳокама қилинди.

Бадр Муҳаммад Ал-Мийр Ўзбекистон ва Қатар ўртасида икки томонлама дўстона алоқалар жадал ривожланиб бораётганини таъкидлаб, ушбу муносабатларни шакллантиришда давлатларни боғлаб турадиган авиақатновларни йўлга қўйиш жуда муҳим эканлигига эътибор қаратди.

“Режаларимиз ва умидларимиз улкан. Дастлаб ҳафтасига 4 марта, кейинчалик эса кунлик равишда ҳаво қатновларини амалга оширишни режалаштирганмиз”, – дея таъкидлаган у.

Бундан ташқари, тўғридан-тўғри авиақатновлар орқали ўзаро туристлар оқими ва икки томонлама савдо ҳажмлари ҳам ошиб бориши урғуланди.

Учрашув якунида томонлар шу йилнинг 2 июнь куни Доҳа-Тошкент-Доҳа авиақатновининг тантанали очилиш маросимини ўтказишга келишиб олдилар.


Бу ҳам қизиқ

Эрондаги намойишларда ўзбекистонликлар жабрланмаган — ТИВ

Эрондаги намойишларда ўзбекистонликлар жабрланмаган — ТИВ

Бурхонов, шунингдек, Эронда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларидан митинг ва намойишларда иштирок этмасликни, одамлар кўп тўп…
10:33 / 14.01.2026
Ўзбекистонликлар қайси суғурта туридан кўпроқ фойдаланмоқда?

Ўзбекистонликлар қайси суғурта туридан кўпроқ фойдаланмоқда?

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-ноябрь ойларида суғурта хизматлари ҳажми 10,9 трлн сўмни…
14:42 / 14.01.2026
15 январь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

15 январь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгарувчан бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади, 10-12 м…
15:19 / 14.01.2026
Боғча боласи яна калтакланди

Боғча боласи яна калтакланди

Тошкент вилоятида боғча опа ёш болани катаклади.
17:30 / 13.01.2026
Ўзбекистонда муддатли тўлов хизматлари алоҳида қонун билан тартибга солинади

Ўзбекистонда муддатли тўлов хизматлари алоҳида қонун билан тартибга солинади

Регулятор муддатли тўлов хизматларини қарз олувчиларнинг қарз юкламасини ҳисоблашга ва белгиланган лимитларга риоя қилишга м…
11:55 / 14.01.2026
Таиландда кран поезд устига қулаб тушиши оқибатида 22 киши ҳалок бўлди

Таиландда кран поезд устига қулаб тушиши оқибатида 22 киши ҳалок бўлди

Таиландда тезюрар темирйўл тармоғи қурилишида фойдаланилаётган кран поезд устига қулаб тушди. Ҳодиса оқибатида поезд рельсда…
13:07 / 14.01.2026
Гренландия АҚШга тегишли бўлмайди — Йенс-Фредерик Нильсен

Гренландия АҚШга тегишли бўлмайди — Йенс-Фредерик Нильсен

Гренландия бош вазири мамлакатнинг қатъий позициясини билдирди.
09:35 / 14.01.2026
Муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ёшлар учун янги имкониятлар ва имтиёзлар жорий этилади

Муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ёшлар учун янги имкониятлар ва имтиёзлар жорий этилади

Энди Ўзбекистонда муддатли ҳарбий хизматни ўтаётганларга ҳарбий қисмнинг олий таълим муассасасига кириш учун имтиҳон топшири…
17:13 / 13.01.2026
Бухородаги фармацевтика объектида қарийб 1,7 млрд сўмлик электр талон-торож қилинганди

Бухородаги фармацевтика объектида қарийб 1,7 млрд сўмлик электр талон-торож қилинганди

Ушбу қоидабузарлик натижасида, электр таъминоти корхонасининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, 1 млрд 695 млн сўмлик зарар …
16:32 / 13.01.2026
Совуқ антисиклон таъсирида ҳаво ифлосланиши кучайиши мумкин – “Ўзгидромет”

Совуқ антисиклон таъсирида ҳаво ифлосланиши кучайиши мумкин – “Ўзгидромет”

Ўзбекистон ҳудудига совуқ антисиклон босқичма-босқич кириб келиши кутилмоқда. Ушбу жараён даврида атмосферада ҳаво алмашинув…
15:30 / 14.01.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!