$
12010.43 UZS
14.29
151.25 UZS
2.71
14088.23 UZS
37.15
31° Кечаси 18°

“Dunyo bo‘ylab” телеканалининг тўлиқ рус тилида фаолият юритиши айтилмоқда

15:45 / 10.05.2022

Xabardor.uz таҳририяти қўлга киритган маълумотларга кўра, телеканалнинг барча ходимларига ё рус тили форматига мослашиш ёки бошқа иш қидириш таклифи берилган.

Телеканал раҳбарияти бу ўзгаришни “русийзабон аҳолига Ўзбекистон ҳақидаги холис вазият ва ислоҳотларни тўлақонли етказиш” деб изоҳлаган.

Шунингдек, МТРК раиси ҳузурида ўтказилган мажлисда бунга сабаб миллатлараро тотувлик ва дўстлик муносабатлари, деб таъкидланган. Мажлис якунига кўра, жорий йилнинг 1 июлидан телеканал ўз фаолиятини тўлиқ рус тилида давом эттиради.

Шу ўринда МТРК раҳбариятига, жумладан, телеканал раҳбари Нодир Тулягановга қатор саволлар пайдо бўлмоқда: ўзбекзабон аҳоли нима қилсин? 

Ўзбекистоннинг 90 фоизидан ортиғини ўзбек тилида сўзлашувчилар ташкил қилиши ва 2022 йилда Ўзбекистон МТРК (жумладан, 23 та ҳудудий бўлинмалари) учун халқ пули (бюджет)дан 561,4 млрд сўм ажратилаётгани юқоридаги сингари қарорларни қабул қилаётганларида эътиборга олинадими-йўқми?

Ходимларни тўсатдан ишдан бўшатиб юборишга меҳнат қонунчилиги йўл қўядими? 

Ўзбек тили ва унинг қадрини юксалтириш ҳақидаги баландпарвоз гапларимиз қаерда қолди?

Азиз ўқувчи, изоҳларда сиз ҳам истеъмолчи ва солиқ тўловчи сифатида ўз фикрларингизни ёзиб қолдиринг! Зеро, айни вазиятларда жамоатчиликнинг фикри ва қизиқишлари муҳим.


Бу ҳам қизиқ

Тошкент вилоятида ФВБ инспектори ўз жонига қасд қилди

Тошкент вилоятида ФВБ инспектори ўз жонига қасд қилди

Ҳозирда ҳолат юзасидан Чирчиқ ҳарбий прокуратураси томонидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.
16:32 / 22.12.2025
Қашқадарёда вилояти ҳокими 134 нафар талабага ОТМ шартнома пуллари тўлаб бериш учун 1 млрд 128 млн сўм маблағ ажратди

Қашқадарёда вилояти ҳокими 134 нафар талабага ОТМ шартнома пуллари тўлаб бериш учун 1 млрд 128 млн сўм маблағ ажратди

Ушбу қарорга кўра, вилоятдаги 134 нафар талабанинг олий ўқув юртларида ўқиши учун тўлов шартномалари билан боғлиқ харажатлар…
18:02 / 22.12.2025
23 декабрь кунги об-ҳаво маълумоти

23 декабрь кунги об-ҳаво маълумоти

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 23 декабрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб турад…
17:22 / 22.12.2025
Президент фармонидан сўнг 25 кун ичида Ўзбекистонга 13,7 минг дона ҳаво тозалагич импорт қилинди

Президент фармонидан сўнг 25 кун ичида Ўзбекистонга 13,7 минг дона ҳаво тозалагич импорт қилинди

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал 2025 йилнинг 10 ойи давомида Ўзбекистонга умумий қиймати 1,3 млн АҚШ долларига тенг бўлган 18,1…
09:15 / 22.12.2025
Москвада автомобиль портлаши оқибатида рус генерали ҳалок бўлди

Москвада автомобиль портлаши оқибатида рус генерали ҳалок бўлди

Россия Тергов қўмитаси маълумотларига кўра, 22 декабрь куни эрталаб Москвада автомобилга ўрнатилган портловчи мослама ишга т…
15:25 / 22.12.2025
Ўзбекистон ва Туркия савдо ҳажмини 5 млрд долларга етказишни режалаштирмоқда

Ўзбекистон ва Туркия савдо ҳажмини 5 млрд долларга етказишни режалаштирмоқда

“Ўзбекистон элчиси Илҳом Ҳайдаров Туркия савдо вазири ўринбосари Мустафа Тузжу билан учрашув ўтказди”, – деб хабар қилмоқда …
09:53 / 23.12.2025
24 декабрь кунги об-ҳаво маълумоти

24 декабрь кунги об-ҳаво маълумоти

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 24 декабрь куни Тошкентда ҳаво ўзгариб турад…
17:43 / 23.12.2025
Ўзбекистон Президенти МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди

Ўзбекистон Президенти МДҲ давлатлари раҳбарларининг норасмий учрашувида иштирок этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 22 декабрь куни Санкт-Петербургдаги “Эрмитаж” давлат музейида МДҲ давлатл…
17:26 / 22.12.2025
Россия 2026 йилда Ҳиндистондан 40 минг нафар меҳнат мигрантини жалб этишни режалаштирмоқда

Россия 2026 йилда Ҳиндистондан 40 минг нафар меҳнат мигрантини жалб этишни режалаштирмоқда

Бу ҳақда Россия президенти ҳузуридаги халқаро ташкилотлар билан алоқалар бўйича махсус вакил Борис Титов маълум қилди.
09:23 / 23.12.2025
Транспорт вазирлиги биноси аукционда 187,7 млрд сўмга сотилди

Транспорт вазирлиги биноси аукционда 187,7 млрд сўмга сотилди

Ўзбекистон Транспорт вазирлигининг Тошкент шаҳри, Шайхонтоҳур туманидаги биноси онлайн аукционда 187,7 миллиард сўмга сотилд…
10:41 / 23.12.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!