“Душанбе-Тошкент-Душанбе” йўналишидаги 301/302-сонли ҳалқаро йўловчи поезднинг чипталарига 20 фоиз чегирмалар жорий этилди. Бу ҳақда “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ хабар берди.
Қайд этилишича, “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва “Роҳи оҳани Точикистон” ДУК раҳбариятлари иштирокида ўтказилган музокараларда Ўзбекистон ва Тожикистон давлатлари ўртасида қатновчи ҳалқаро йўловчи поездларнинг чипталар нархини пасайтириш масаласи кўриб чиқилгани.
Унга кўра, 2022 йил 6 сентябрдан бошлаб, 301/302 сонли “Душанбе-Тошкент-Душанбе” йўналишидаги ҳалқаро йўловчи поездининг чипталарига белгиланган чипта нарҳининг тариф қисмига қўшимча 20 фоиз чегирма берилишига қарор қилинди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!