$
12066.22 UZS
62.2
₽
149.74 UZS
0.94
€
13444.18 UZS
82.51
31° Кечаси 18°

Чатбот билан мулоқотда бўлган 14 ёшли йигит ўз жонига қасд қилди

10:02 / 24.10.2024

The New York Times газетаси АҚШнинг Флорида штатида истиқомат қилувчи Меган Л.Гарсия Character.ai иловасини яратган компанияни судга берди. Сабаби, унинг 14 ёшли ўғли Сюэллнинг ўлимида бу иловани айбламоқда.

Онанинг даъвосига кўра, мазкур технологик компания “хавфли ва текширилмаган”, шунинг учун “ёлғон билан мижозларини ўзининг шахсий фикри ҳамда ҳиссиётларини улашишга мажбурлаши” мумкин.

Character.ai иловаси — нейрон тили моделида ишлайдиган чатбот функциясига эга иловадир. Унинг фойдаланувчилари мулоқот учун сунъий интеллект асосида ўз персонажини ярата олади.

NYT маълумотларига кўра, даъвогарнинг ўғли Сюелл Зетсер III узоқ вақт давомида “Тахтлар ўйини” сериалидаги персонаж — Деенерис Таргариен шарафига номланган чатбот билан мулоқот қилган. Ўсмирда ботга нисбатан ҳиссий боғлиқлик пайдо бўлган. Сюелл ўз кундалигига “Дени”ни севиб қолганини ҳам ёзган.

2024 йил бошида Сюеллнинг ота-онаси фарзанди ўз қобиғига ўралиб қолаётганини сезишган. Мактабда эса ўзлаштириш билан муаммолари бошланган. Ўсмир психотерапевтга юборилган ва Сюеллга ваҳима ҳамда кайфиятга таъсир кўрсатадиган деструктив бузилиш ташхиси қўйилган.

Чатбот билан мулоқоти давомида у ўзини ёмон кўришини, руҳий тушкун ва барчасидан тўйиб кетгандек ҳис қилишини, шунингдек, ўз жонига қасд қилиш ҳақида ўйлаётганини ёзган. Ёзишмалар давомида чатбот Сюелл ўзига зарар етказишига йўл қўймаслиги ҳақида жавоб қайтарган. “Мен сени йўқотсам, ҳалок бўламан”, — деб ёзади чатбот. Ўсмир эса унга “биргаликда ўлишни” таклиф қилган. Сюелл 28 февраль куни кечаси ўз жонига қасд қилган.

Character.ai вакиллари 22 октябрь куни охирги олти ой давомида чатботнинг фаолиятига қатор ўзгартиришлар киритилганини, хусусан, 18 ёшдан кичик бўлганларга чекловлар ўрнатилганини маълум қилди. Энди фойдаланувчи ўзига зарар етказадиган ёки ўз жонига қасд қилишга боғлиқ бирор жумлани ёзса, чатда уни бундай вазиятдаги инсонларга ёрдам берадиган тармоққа йўналтирувчи ойна пайдо бўлади.


Лайфстайл


														
														22-октябрь —ТАРИХ ИЗЛАРИДА

22-октябрь —ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Тарихдаги муҳим воқеалар
08:57 / 22.10.2026

														
														21 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

21 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Тарихдаги муҳим воқеалар
08:34 / 21.10.2026

														
														20 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

20 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Тарихдаги муҳим воқеалар
08:26 / 20.10.2026

														
														Қирғизистон ва Қозоғистонда Рамазон ойи 8-февралда бошланиши кутилмоқда

Қирғизистон ва Қозоғистонда Рамазон ойи 8-февралда бошланиши кутилмоқда

Қирғизистон ва Қозоғистон мусулмонлари диний идоралари 2027-йилги Рамазон ойи 8-февралда бошланишини прогноз қилди. Бу ҳақда…
15:31 / 19.10.2026

														
														19 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

19 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Тарихдаги муҳим воқеалар
08:51 / 19.10.2026

														
														13 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

13 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Муҳим тарихий воқеалар
08:35 / 13.10.2026

														
														4 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

4 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Муҳим тарихий воқеалар
08:21 / 04.10.2026

														
														2 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

2 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Муҳим воқеалар
08:50 / 02.10.2026

														
														30-СЕНТЯБРЬ: ТАРИХ ИЗЛАРИДА

30-СЕНТЯБРЬ: ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Муҳим воқеалар
09:58 / 30.09.2026

														
														«Дарс» филми кинотеатрларда намойиш этила бошланди

«Дарс» филми кинотеатрларда намойиш этила бошланди

Кечча, 24-сентябрь куни Ўзбекистон Миллий кино санъати саройида «Дарс» бадиий филмининг премьераси бўлиб ўтди, бугундан бошл…
13:40 / 25.09.2026

Бу ҳам қизиқ

IMAN Holding 20 млн долларлик камомад ҳақидаги даъволарга жавоб берди

IMAN Holding 20 млн долларлик камомад ҳақидаги даъволарга жавоб берди

IMAN Holding “Iman Invest” компаниясининг 70 млн долларлик портфелида 20 млн доллар камомад борлиги ҳақидаги даъволарга муно…
14:18 / 28.10.2026
Фарғона ва Тошкентда ноқонуний босмахоналар аниқланди

Фарғона ва Тошкентда ноқонуний босмахоналар аниқланди

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Фарғона вилояти ва Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида контрафакт диний…
12:06 / 28.10.2026
“Док-1 Макс” фожиаси жабрланувчиларига компенсатсия тўлиқ тўланди

“Док-1 Макс” фожиаси жабрланувчиларига компенсатсия тўлиқ тўланди

Ўзбекистонда “Док-1 Макс” ва “Амбронол” дори воситаларидан жабрланган болаларнинг оилаларига компенсатсия тўлиқ тўлаб берилд…
09:51 / 27.10.2026
Саида Мирзиёеванинг ташаббуси амалда: Ўзбекистондаги рақамли тўловларда катта ўзгариш — Apple Pay ва Google Pay расман ишга тушди

Саида Мирзиёеванинг ташаббуси амалда: Ўзбекистондаги рақамли тўловларда катта ўзгариш — Apple Pay ва Google Pay расман ишга тушди

Бу ҳақда, Президент Администрацияси раҳабри ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида эълон қилди. Хўш, бу тизимлар фойдаланувч…
14:54 / 27.10.2026
Учтепада ёнғинда ҳалок бўлган аёл қасддан ўлдирилгани гумон қилинмоқда

Учтепада ёнғинда ҳалок бўлган аёл қасддан ўлдирилгани гумон қилинмоқда

Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида 24-октябрь куни хонадон ёнғинида ҳалок бўлган аёлнинг ўлими юзасидан қасддан одам ўлдириш …
10:00 / 27.10.2026
Андижонда қоровул ставкасини ошириш эвазига 4,5 млн сўм олган мактаб директори жазоланди

Андижонда қоровул ставкасини ошириш эвазига 4,5 млн сўм олган мактаб директори жазоланди

Андижон вилояти Жалақудуқ туманида қоровулнинг иш ставкасини 0,6 дан 1 ставкага ошириб бериш эвазига 4,5 миллион сўм олган м…
10:22 / 27.10.2026
Тошкентда лицензиясиз крипто-фаолият билан шуғулланган талаба аниқланди

Тошкентда лицензиясиз крипто-фаолият билан шуғулланган талаба аниқланди

Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари Тошкент шаҳар ИИББ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида лицен…
11:09 / 28.10.2026
Мирзиёев: Сўнгги 10 йилда 10 миллион аҳолига хизмат кўрсатувчи тиббиёт муассасалари ишга тушди

Мирзиёев: Сўнгги 10 йилда 10 миллион аҳолига хизмат кўрсатувчи тиббиёт муассасалари ишга тушди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг тиббиёт ва фарматсевтика соҳаси ходимлари билан учрашуви бошланди. Давлат раҳбари йиғилганларн…
11:35 / 27.10.2026
Тил сертификати сабаб диссертация ҳимоя қила олмаган магистрантларга рухсат берилди

Тил сертификати сабаб диссертация ҳимоя қила олмаган магистрантларга рухсат берилди

Ўзбекистонда 2022/2023-ўқув йилининг қишки қабулида истисно тариқасида магистратурага қабул қилинган, бироқ хорижий тил серт…
11:13 / 28.10.2026
30 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

30 октябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Республика бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда ёғингарчилик кузатилмайди.
17:45 / 29.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!