$
12020.90 UZS
17.72
155.49 UZS
-1.19
13988.72 UZS
1.41
31° Кечаси 18°

Миллиардер Илон Маскнинг онасидан Top 8 тавсия

11:14 / 24.10.2024

Бу аёлнинг исми Мей Маск. У модель ва диэтологдир. Маск хоним “Режали аёл” китобининг муаллифи.  Мей Маск фарзандлари миллиардер бўлиб етишишига катта ҳисса қўшган.

Ҳар биримизнинг ҳаётимизда керак бўладиган қуйидаги тавсиялар билан бўлишган:

1. Барча муаммонинг ечими топилишига ишонинг. “Сочимдаги биринчи оқ тола карерамни ривожлантиришга туртки беради, деб ким ҳам ўйлабди? Ўн беш ёшимда менга ўн саккизга кирмасимдан карьерам тугайди, дейишар эди. Ҳозир етмиш бир ёшимда эса ҳар қачонгидан ҳам машҳурман. Ҳаёт менга барча нарсанинг ечими бор эканлигини ўргатди. Мақсад сари интилишда режаларни ўзгартириш мумкин экан. Ҳа, мен буни аввалроқ англаб етмадим, лекин ҳали ҳам ўрганиш ва билим олишда давом этяпман”, дейди Мей хоним. Унинг фикрича, барча йирик кашфиётлар ёшликда ва навқирон пайтда қилиниши стереотипдир.

2. Ўзингизга сармоя киритинг. “Кўпчилик гўзал кўриниш учун кўп пул керак, деб ҳисоблайди. Сизга узоқ йиллар давомида молиявий қийинчиликни бошидан ўтказган одам сифатида айтаман: кийим-кечак харажатларини йиллик бюджетингизнинг бир қисми сифатида кўриб чиқинг. Худди шу қоида сартарош ва стоматологга ташриф буюриш учун ҳам амал қилади. Аввалдан йиллик бюджетни тузиш ва унга риоя қилиш молиявий саводхонликнинг асосидир.

3. Энг яхшисига эмас, ўзингизга маъқул нарсага интилинг. Ўта перфексионистлар учун тавсия: “Айнан сиз учун керакли ва фойдали бўлган нарсага интилинг ва мутлақо барча ишда энг яхши бўлишга ҳаракат қилманг”.

4. Қизиқишлар пайдо бўлганда иккиланманг. Ривожланиш бўйича миллиардернинг онасидан яна бир тавсия: “Мен ўзимни қизиқтирган бирор нарсага рози бўлишдан олдин узоқ вақт ўйлаб ўтирмайман. Менда қизиқиш уйғотадиган, завқлантирадиган ёки молиявий аҳволимни яхшилайдиган барча ишга “ҳа” дейман”.

5. Муносабатларда зўравонликка ҳеч қачон тоқат қилманг. “Агар омон қолишни истасангиз, сизга зўравонлик қиладиган, ерга урадиган ва доим хафа қиладиган одам билан муносабатлардан воз кечишингиз кераклигини билишингизни хоҳлайман. Никоҳимда тўққиз йил зўравонликка чидадим. Ажрашганимдан кейин елкамдан оғир юк тушгандек бўлди ва ниҳоят келажакка умид билан қарай бошладим”. Мей хонимнинг собиқ турмуш ўртоғи унга тажовузкор муносабатда бўлган, аммо Маск бу воқеани енгиб ўтишга ҳамда ўзи ва уч фарзандининг ҳаётини сақлаб қолишга куч топган.

6. Агар ўзгаришларни истасангиз, режа тузинг. “Ўзингиз истаган ҳар қандай ўзгаришларга етишишдан аввал барча ишга режали ёндашинг. Ҳатто кичик мақсад бўлса ҳам сизга аниқ ва пухта режа керак бўлади”, дейди Маск.

7. Доимо банд бўлинг, шунда ўтиб бораётган ёшингиз ҳақида қайғуришга вақт топа олмайсиз. Ёшимизга қўшилган йилларни юк сифатида қабул қилмаслик учун ажойиб мисол: “Мен ёшим ҳақида қайғурмайман, чунки қалбимга қувонч олиб келадиган муҳим ишларим билан бандман”. Демак, эътиборимизни асосан муҳим нарсаларга қаратишимиз керак.

8. Ўзингизни асранг. Ҳаёт фақат ёшликдаги фаол давр билан чегараланиб қолмайди. Ҳар қандай ёшда ҳам ўзингизни ҳар томонлама ривожлантириш ва соғлиқни сақлашга эътибор бериш муҳимдир. Мей шундай дейди: “Ёш ўтгани саин ҳаётингиз секинлашишига ёки ривожланишдан тўхтаб қолишингизга йўл қўйманг. Ўзингизга иложи борича ғамхўрлик қилишни унутманг: яхши овқатланинг, кўпроқ табассум қилинг ва ўзингизга бўлган ишончни сўндирманг”.


Фойдали


														
														Олтин нархи кескин пасайди

Олтин нархи кескин пасайди

“Бу 2013 йилдан буён кузатилган энг катта бир кунлик пасайишдир”, деб маълумот бермоқда РБК нашри.
12:58 / 22.10.2025

														
														Президент: “Болалар ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш — бизнинг қатъий иродамиз натижаси”

Президент: “Болалар ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш — бизнинг қатъий иродамиз натижаси”

Ўзбекистоннинг болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга барҳам бериш бўйича илғор тажрибаси Халқаро меҳнат ташкилоти томонидан н…
12:04 / 17.10.2025

														
														Янгиланган Chevrolet Cobalt ишлаб чиқарилиши бошланди

Янгиланган Chevrolet Cobalt ишлаб чиқарилиши бошланди

UzAuto Motors АЖ янгиланган Chevrolet Cobalt модификацияларини оммавий ишлаб чиқаришни бошлади.
16:55 / 15.10.2025

														
														Жиззахда судья ёрдамчиси пора билан ушланди

Жиззахда судья ёрдамчиси пора билан ушланди

Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
08:22 / 28.09.2025

														
														iOS 26 да ақлли қувват тежаш режими ўзгарди

iOS 26 да ақлли қувват тежаш режими ўзгарди

Режим ҳар доим эмас, тизим ортиқча сарфни сезганда ишга тушади.
15:16 / 19.09.2025

														
														Қозоғистонда содир бўлган портлашда 3 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Қозоғистонда содир бўлган портлашда 3 нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Шу йилнинг 11 сентябрь куни Қозоғистоннинг Олмаота вилоятида металл қабул қилиш шохобчасида содир бўлган портлаш оқибатида 3…
16:58 / 13.09.2025

														
														Telegram навбатдаги янгиланишларни тақдим этди

Telegram навбатдаги янгиланишларни тақдим этди

Профилга мусиқа қўшиш, бирламчи профиль саҳифасини танлаш ва бошқа имкониятлар пайдо бўлди
21:55 / 01.09.2025

														
														2025 йилнинг ўтган даврида стартапларга 264 млн доллар хорижий сармоя киритилди

2025 йилнинг ўтган даврида стартапларга 264 млн доллар хорижий сармоя киритилди

Бугунги кунда Ўзбекистонда 600 дан зиёд стартаплар фаолият юритмоқда. Саккиз йил илгари уларнинг сони бармоқ билан санарли э…
14:51 / 20.08.2025

														
														Чиқиндилар муаммоси – аҳоли англамаётган хавф

Чиқиндилар муаммоси – аҳоли англамаётган хавф

Ҳар куни уйимиздан чиққанимизда, кўчада чиқиндиларга кўзимиз тушади. Улар баъзан чиқинди қутиларида тўпланиб, баъзан эса очи…
17:18 / 11.08.2025

														
														Ўзбекистон қулупнай ва бошқа резавор мевалар етиштиришни кўпайтирмоқда

Ўзбекистон қулупнай ва бошқа резавор мевалар етиштиришни кўпайтирмоқда

2025 йилнинг ўтган 7 ойи ичида аввалги йилга нисбатан 6.6 фоиз кўпроқ маҳсулот етиштирилган
19:53 / 10.08.2025

Бу ҳам қизиқ

Ал-Азҳар ва Ўзбекистон ўртасида янги ҳамкорлик

Ал-Азҳар ва Ўзбекистон ўртасида янги ҳамкорлик

Бош имом шайх Аҳмад ат-Таййиб Ўзбекистон делегацияси билан учрашувда икки томонлама илмий лойиҳаларни йўлга қўйиш муҳимлигин…
12:01 / 10.12.2025
Қишлоқ хўжалигини молиялаштириш ва аграр соҳани субсидиялаш режалари кўриб чиқилди

Қишлоқ хўжалигини молиялаштириш ва аграр соҳани субсидиялаш режалари кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёев пахтачилик ва ғаллачиликни молиялаштиришни самарали ташкил этиш ҳамда аграр соҳада субсидиялар ажр…
16:48 / 09.12.2025
Аҳолининг жамоат транспортидан фойдаланиш даражаси 60 фоизга етказилади

Аҳолининг жамоат транспортидан фойдаланиш даражаси 60 фоизга етказилади

“Тошкент шаҳрида транспорт тизими бошқарувини такомиллаштириш ҳамда тирбандликларнинг олдини олишга қаратилган қўшимча чора-…
09:38 / 09.12.2025
Қўбиз ва ўтов ЮНЕСКОнинг Номоддий маданий мерос рўйхатига киритилди

Қўбиз ва ўтов ЮНЕСКОнинг Номоддий маданий мерос рўйхатига киритилди

Ушбу халқаро миқёсдаги эътироф анъаналаримизнинг нақадар теранлиги, маънавий меросимизнинг қудрати ва авлодлар ўртасидаги уз…
17:15 / 10.12.2025
Путиннинг Донбассдаги урушни давом эттиришдан мақсади нима?

Путиннинг Донбассдаги урушни давом эттиришдан мақсади нима?

“Кенг кўламли урушдан мақсад — фақатгина янги ҳудудларни эгаллаб олиш эмас”, — деб ёзади The Times.
17:29 / 10.12.2025
Humans иловаси орқали маблағлар ечиб олингани ҳақидаги мурожаатлар ортидан текширув бошланди

Humans иловаси орқали маблағлар ечиб олингани ҳақидаги мурожаатлар ортидан текширув бошланди

Марказий банк текширув натижалари бўйича қўшимча расмий ахборот тақдим этилишини айтди.
14:52 / 09.12.2025
Эртага Ўзбекистон бўйлаб ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда

Эртага Ўзбекистон бўйлаб ёмғир ва қор ёғиши кутилмоқда

9 декабрь куни мамлакатнинг деярли барча ҳудудларида ёмғир ёғиши эҳтимоли юқори экани маълум қилинди. “Ўзгидромет”нинг маълу…
13:02 / 08.12.2025
Россия Украинадаги сув омборга зарба берди

Россия Украинадаги сув омборга зарба берди

Маълумот учун, Печенеж сув омбори 1962 йилда Харковни сув билан таъминлаш учун барпо этилган. 2022 йилда ҳам ушбу дамбага Ро…
13:14 / 08.12.2025
Хитойда 156 миллион доллар пора олган амалдор қатл қилинди

Хитойда 156 миллион доллар пора олган амалдор қатл қилинди

Хитойда 9 декабрь куни компаниянинг собиқ бош директори Бай Тянхуй 1,1 миллиард юань (тахминан 156 миллион доллар) пора олга…
17:18 / 09.12.2025
“Кейинги йил пахтада 4,5 миллион, ғаллада 10 миллион тонналик хирмонни бемалол уддалаш мумкинлигига яна бир бор ишонч ҳосил қилдим” – Президент

“Кейинги йил пахтада 4,5 миллион, ғаллада 10 миллион тонналик хирмонни бемалол уддалаш мумкинлигига яна бир бор ишонч ҳосил қилдим” – Президент

Келгуси йилда янги агротехнология ёрдамида 76-схема бўйича пахта етиштиришни оммалаштириб, 891 минг гектарда тўлиқ шу схема …
13:03 / 10.12.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!