$
12648.12 UZS
-26.88
138.42 UZS
0.06
13622.03 UZS
5.28
30° Кечаси 17°

Энди дарахт кесганлар унинг ўрнига кўчат экиб, уч йил парвариш қилади

09:45 / 21.11.2023

2023 йил 20 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.

Қонун лойиҳаси билан дарахтлар ва буталарнинг қимматбаҳо навларини кесишга, кундаков қилишга, шикастлантиришга ёки йўқ қилишга олиб келадиган лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиққанлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда, шунингдек дарахтларни қонунга хилоф равишда кесганлик, кундаков қилганлик ёки шикастлантирганлик учун маъмурий жазо чоралари кучайтирилиб, бир-бирини такрорловчи нормалар чиқариб ташланмоқда.

Бундан ташқари, давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталарнинг қимматбаҳо навларини қонунга хилоф равишда кесган ёки йўқ қилган шахсларнинг қонунга хилоф равишда кесилган дарахт ва бута ўрнига компенсатсиявий дарахт ва бута кўчатларини айнан дарахт ва бута кесилган жойга экиш ҳамда уларни уч йил давомида парвариш қилиш мажбурияти белгиланмоқда, шунингдек дарахтлар ва буталарнинг қимматбаҳо навларини қонунга хилоф равишда кесганлик ёки йўқ қилганлик учун юридик шахсларга нисбатан молиявий санкциялар қўлланилиши назарда тутилмоқда.

Фракция аъзолари белгилананаётган нормалар партиянинг дастур ва мақсадларига ҳамоҳанглигини таъкидлаб, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши дарахтлар ва буталарни қонунга хилоф равишда кесиш, кундаков қилиш, шикастлантириш ёки йўқ қилиш билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга, бу борада жисмоний ва юридик шахсларнинг масъулиятини оширишга, мазкур соҳада ҳуқуқни қўллашнинг ягона амалиётини шакллантиришга хизмат қилади. Қонун лойиҳаси фракция аъзолари томонидан маъқулланган.


Бу ҳам қизиқ

Исроилнинг Рафаҳга уюштирган ҳаво ҳужумларида 16 киши ҳалок бўлди

Исроилнинг Рафаҳга уюштирган ҳаво ҳужумларида 16 киши ҳалок бўлди

Қурбонларнинг тўрт нафари болалар, жумладан, олти ойлик чақалоқ ҳам бор.
17:04 / 06.05.2024
Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази ташкил этилди

Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази ташкил этилди

Бу бўйича Президентнинг тегишли фармони қабул қилинди.
09:47 / 07.05.2024
Кенияда сув тошқини қурбонлари сони 228 кишига етди

Кенияда сув тошқини қурбонлари сони 228 кишига етди

Ёмғирлар Шарқий Африканинг бошқа мамлакатларига ҳам таъсир қилган.
15:03 / 06.05.2024
“Юқорига” мультфильмидаги учар уй ижарага берилмоқда

“Юқорига” мультфильмидаги учар уй ижарага берилмоқда

Бир кунлик ижара ҳақи бир киши учун ўртача 100 долларни ташкил қилади.
12:03 / 07.05.2024
Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 20 миллион сўмдан мукофот берилади

Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларига 20 миллион сўмдан мукофот берилади

Бу бўйича Президентнинг тегишли фармони эълон қилинди.
10:14 / 07.05.2024
Нодирбек Абдусатторов Полшада 175 минг долларлик турнирда иштирок этади

Нодирбек Абдусатторов Полшада 175 минг долларлик турнирда иштирок этади

Турнир Полшанинг Варшава шаҳрида 7 майдан 12 майга қадар бўлиб ўтади.
10:56 / 07.05.2024
Ўзбекистон ва Италия “The Samarkand express” сайёҳлик поездини йўлга қўяди

Ўзбекистон ва Италия “The Samarkand express” сайёҳлик поездини йўлга қўяди

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмита…
10:24 / 06.05.2024
Шавкат Мирзиёев ҳам Москвадаги ғалаба парадида иштирок этади

Шавкат Мирзиёев ҳам Москвадаги ғалаба парадида иштирок этади

“9 май куни бўлиб ўтадиган ғалаба парадида фахрий меҳмонлар орасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам бўлади”, – дея…
08:23 / 07.05.2024
Ижтимоий тармоқлардан танаффус қилиш аёлларнинг ўзига бўлган ҳурматини оширади

Ижтимоий тармоқлардан танаффус қилиш аёлларнинг ўзига бўлган ҳурматини оширади

Бу бўйича олимлар талаба қизлар иштирокида тадқиқот ўтказдилар.
09:45 / 07.05.2024
Жапаров ҳам Москвадаги ғалаба парадида иштирок этади

Жапаров ҳам Москвадаги ғалаба парадида иштирок этади

Бу ҳақда РИА Новости Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковга таяниб ёзмоқда.
09:56 / 06.05.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!