$
12524.92 UZS
27.73
155.96 UZS
0.25
14630.36 UZS
32.39
33° Кечаси 20°

Энди мигрантларнинг ишчи виза, йўл чиптаси, хорижий тил ва касб бўйича малакани баҳолатиш харажатлари қисман қопланади

22:59 / 02.04.2024

Президент Шавкат Мирзиёевга миграцияни тартибга солиш ва меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлашга қаратилган таклифлар тақдимот қилинди.

Бутун дунёда ишчи кучи кўчиб юриши табиий жараён. Мамлакатимизда бундай фуқароларни чет элга тартибли ва хавфсиз жўнатиш бўйича муайян ишлар қилинмоқда. Охирги икки йилда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан 70 минг киши ривожланган давлатларга юборилган.

Лекин айрим одамлар малака талаб қилмайдиган ўлкаларга ўзлари ҳам мустақил равишда кетаяпти. Уларнинг меҳнат ва яшаш шароитлари, касби, даромади турлича.

Давлатимиз раҳбари соҳада фуқароларга қулайликлар яратиш, меҳнат миграциясидан қайтган шахсларнинг бандлигини таъминлаш вазифаларини қўйган эди. Шу боис меҳнат миграцияси тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.

Унга кўра, Бандлик вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги давлат муассасаси шаклида бошқарув органига айланади. Агентлик директори бир вақтнинг ўзида Бандлик вазири ўринбосари бўлади. У меҳнат мигрантларини қўллаб-қувватлаш жамғармасини ҳам бошқаради.

Буюк Британия, Германия, Полша, Венгрия, Япониядаги элчихона ва консулликларда меҳнат миграцияси бўйича атташе, Саудия Арабистонида агентлик вакили лавозими жорий қилинади. Хориждаги фуқароларимиз масалаларини тезкорлик билан ҳал қилиш учун элчихоналар ва тегишли вазирликларда 24 соат ишлайдиган “колл-марказлар” ташкил этилади.

“Хорижга иш – маҳалладан” тамойили йўлга қўйилади. Бунда, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси хорижда ишлаш истагида бўлган фуқарони аниқлаб, “Онлайн маҳалла” платформасига киритади. Номзодлар хориждаги иш берувчилар танловларига жалб қилинади.

Касбий малакаси йўқ ва тилни билмайдиган фуқароларни касбга ўқитиш ва профтаълим муассасаларида мақсадли тайёрлаш йўлга қўйилади. Бунинг учун Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳузурида фуқароларни хорижий тилларга ўргатиш ва ишлашга мақсадли тайёрлаш маркази очилади.

Хорижда ишлаш истагида бўлганлар муайян харажатларга ҳам дуч келади. Шу боис энди мигрантларнинг ишчи виза, йўл чиптаси, хорижий тил ва касб бўйича малакани баҳолатиш харажатлари қисман қопланади. Чет тили бўйича халқаро ёки унга тенглаштирилган сертификат олган фуқарога тил ўрганиш учун сарфлаган харажатининг 50 фоизи қоплаб берилади.

Меҳнат миграциясидан қайтган фуқароларнинг бандлигига кўмаклашиш ҳам муҳим масала. Шу боис, Сайхунобод тажрибаси асосида уларга томорқада маҳсулот етиштириб, даромад олиши учун молиявий кўмак берилади ҳамда бошқа турдаги бандлик хизматлари кўрсатилади. “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” комплекс дастурига мувофиқ имтиёзли кредитлар ажратилади. Тиббий муассасалар миграциядан қайтган шахслар ва уларнинг оила аъзоларини бепул тиббий кўрикдан ўтказади. “Инсон” марказлари томонидан ота-онаси хорижда меҳнат қилаётган болаларга ижтимоий ёрдам кўрсатилади.

Меҳнат миграциясидан қайтганларни ишга олган корхонага ҳар бир ходим учун бир йил давомида Бандликка кўмаклашиш жамғармасидан ойига 500 минг сўм субсидия берилади. Ушбу тадбирларга бу йил учун барча манбадан 100 миллиард сўм ажратилади.

Давлатимиз раҳбари бу тизимни самарали йўлга қўйиб, фуқароларга сифатли хизмат кўрсатиш, бандликни ошириш бўйича кўрсатмалар берди.


Бу ҳам қизиқ

“Veoliya Energy” : “Иссиқлик таъминоти таърифлари қайта кўриб чиқилиши зарур”

“Veoliya Energy” : “Иссиқлик таъминоти таърифлари қайта кўриб чиқилиши зарур”

Тошкент шаҳридаги иссиқлик таъминотига жавоб берувчи ташкилот нега бу қарорга келганини очиқлади
18:20 / 19.08.2025
АҚШ 6 мингдан ортиқ талабаларнинг визасини бекор қилди

АҚШ 6 мингдан ортиқ талабаларнинг визасини бекор қилди

BBC хабар қилишича, қарорнинг асосий сабаблари сифатида визаси тугаганидан кейин мамлакатда қолиш, турли қонунбузарликлар ва…
13:03 / 19.08.2025
Бугун осмонда ноёб ҳодиса: “Сайёралар паради” бўлиб ўтади

Бугун осмонда ноёб ҳодиса: “Сайёралар паради” бўлиб ўтади

Бу ҳодиса Ўзбекистонда ҳам кўринади
22:11 / 18.08.2025
Андижон божхонасида чегарадан яширинча валюта ўтказишга уриниш аниқланди

Андижон божхонасида чегарадан яширинча валюта ўтказишга уриниш аниқланди

Ҳозирда ҳуқуқбузарлик ҳолати юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилаётгани билдирилган.
16:21 / 19.08.2025
Бўкада 12,5 минг хонадон газсиз қолди

Бўкада 12,5 минг хонадон газсиз қолди

Ҳозирда таъмирлаш ишлари олиб борилаётгани ва тез орада газ таъминоти тикланиши кутилаётгани билдирилди.
09:19 / 19.08.2025
19 август куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

19 август куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Кундузи 33-38 даража иссиқ, кечаси 15-20 даража илиқ бўлади
22:45 / 18.08.2025
Наманганда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш оқибатида қарийб 2 миллиард сўм зарар етказилди

Наманганда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш оқибатида қарийб 2 миллиард сўм зарар етказилди

Ҳозирда жиноят кодексининг 169-моддаси(Ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда
22:31 / 19.08.2025
Ғазодаги қамал ва очарчилик туфайли умр кўриш давомийлиги қисқарган

Ғазодаги қамал ва очарчилик туфайли умр кўриш давомийлиги қисқарган

“Ғазода 4 минг нафар бола ампутация қилинган, 18 минг нафар етим бола ўлдирилган, 20 минг нафар бола жароҳатланган”, – дейил…
14:33 / 19.08.2025
Шавкат Мирзиёев Юқори Чирчиқ туманида барпо этилган Миллий футбол марказини бориб кўрди

Шавкат Мирзиёев Юқори Чирчиқ туманида барпо этилган Миллий футбол марказини бориб кўрди

Давлат раҳбари икки йил олдин бу ерга ташриф буюриб, мавжуд стадионга туташ ҳудудда замонавий мажмуа бунёд этиш зарурлигини …
19:29 / 18.08.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!