BBC хабар қилишича, қарорнинг асосий сабаблари сифатида визаси тугаганидан кейин мамлакатда қолиш, турли қонунбузарликлар ва хавфли фаолиятларда иштирок этиш ҳолатлари кўрсатилмоқда.
Маълумотларга кўра, бекор қилинган визаларнинг қарийб 4 мингтаси турли ҳуқуқбузарликлар — тажовуз, маст ҳолда машина ҳайдаш, ўғирлик каби ҳолатларга боғлиқ. Шунингдек, 200–300 та виза эса инсон ҳаётига хавф солувчи ёки АҚШ қонунларига зид террорчилик фаолиятида иштирок этганлик айбловлари билан бекор қилинган.
Қарор Доналд Трамп маъмурияти томонидан халқаро талабалар устидан назорат кучайган бир пайтда қабул қилинди. Расмийлар терроризмга ёрдам тушунчасини тўлиқ очиқламаган бўлса-да, Фаластинни қўллаб-қувватлаб намойиш ўтказган айрим талабаларнинг хатти-ҳаракатлари антисемитизм сифатида баҳолангани айтилмоқда.
Шунингдек, АҚШ элчихоналарида талабалар учун виза учрашувлари вақтинча тўхтатилиб, кейинчалик қайта тикланганда аризачилардан ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларини очиқ кўрсатиш талаб қилинган. Бу орқали мамлакат хавфсизлигига таҳдид солувчи ёки террорчи гуруҳларни қўллаб-қувватлайдиган шахсларни аниқлаш мақсад қилинган.
Open Doors маълумотига кўра, 2023/2024-ўқув йилида Қўшма Штатларда 210 дан ортиқ мамлакатдан 1,1 млндан зиёд халқаро талаба таҳсил олган. Бу мамлакатдаги умумий талабалар сонининг тахминан 6 фоизини ташкил қилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!