2025 йил 21 июль куни ўтказилган олий ва профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш тест синови натижалари эълон қилинди.
Абитуриентлар ўз натижаларини 4 хил усулда билишлари мумкин:
1. my.uzbmb.uz сайтининг “Натижани олиш” (https://my.uzbmb.uz/allow/bachelor-answer) бўлимидан паспорт серияси ва рақами ҳамда шахсий идентификация рақамини киритган ҳолда.
2. mandat.uzbmb.uz сайти орқали абитуриент қайд варақаси ёки абитуриент рухсатномасида кўрсатилган абитуриентнинг ID рақамини киритган ҳолда.
3. Қуйидаги Телеграм-ботларга абитуриент қайд варақаси ёки рухсатномасида кўрсатилган абитуриентнинг ID рақамини юборган ҳолда:
👉@бмба_натижа_бот
👉@бмба_натижа_1бот
👉@бмба_натижа_2бот
4. SMS хабарнома хизмати орқали:
Абитуриентлар танлов натижаларини 5100 рақамига қайд варақаси ёки рухсатномада кўрсатилган абитуриент ID сини юборган ҳолда ҳам билиши мумкин.
Бунда SMS юборилган телефон рақамига тест натижаси бўйича СМС хабарнома юборилади (хизмат ҳақи мавжуд).
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!