$
11979.64 UZS
-41.58
167.52 UZS
-2.01
13901.17 UZS
-77.1
31° Кечаси 18°

Шавкат Мирзиёев Юқори Чирчиқ туманида барпо этилган Миллий футбол марказини бориб кўрди

19:29 / 18.08.2025

Президент Шавкат Мирзиёев Юқори Чирчиқ туманида барпо этилган Миллий футбол марказини бориб кўрди.

Давлат раҳбари икки йил олдин бу ерга ташриф буюриб, мавжуд стадионга туташ ҳудудда замонавий мажмуа бунёд этиш зарурлигини айтган эди. Кўп ўтмай, 2023 йил 3 ноябрда “Футбол-таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш ҳамда халқаро стандартларга мос келадиган футбол инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори имзоланди.

Мустақиллик байрами арафасида фойдаланишга топширилган мазкур марказ бунда жуда муҳим бўғин. Бу ерда бир вақтнинг ўзида 6 та терма жамоамизнинг ўқув-машғулот йиғинларини ўтказиш имконияти бор. Бунинг учун стадионлар, ўқув бинолари, спорт заллари, меҳмонхона барпо этилган. Пляж футболи майдони, футзал манежи, бассейн ва реабилитация бўлими қўшимча қулайликлар яратган.

Мажмуада профессионал футболчи ва мутахассисларни тайёрлаш учун тўртта тузилма ташкил этилди. Булар - Футбол мутахассисларини тайёрлаш ва илмий-тадқиқот маркази, Футбол терма жамоалари тайёргарлик маркази, Республика футбол академияси, Спорт тиббиёти ва реабилитация марказидир.

Президентимиз уларда яратилган шароитлар билан танишди.

Футбол тиббиёти ва реабилитацияси бўлимига хорижий ускуналар олиб келинган, энг илғор услублар ўзлаштирилган. Бу футболчиларга қисқа вақт ичида жисмонан тикланиш имкониятини беради.

Футбол академиясида ёш истеъдодлар сараланиб, тарбияланади. Буни халқаро даражада ташкил этиш учун марказга Аргентина, Венгрия ва Хорватия каби давлатлардан мутахассислар жалб қилинган. Улар малакали мураббий, ҳакам, таҳлилчи, селекционер ва футбол менежерларини тайёрлашда иштирок этмоқда. Мажмуада “ВАР маркази” ҳам ташкил этилган.

Давлат раҳбари шу ерда спорт фахрийлари ва ёш футболчилар билан суҳбатлашди. Ўзбекистонда футбол энг оммавий спорт экани, уни ривожлантириш изчил давом эттирилиши таъкидланди.

Кейинги йилларда футбол тизими тубдан яхшиланди. Болалар футболи, тўгараклардан тортиб академиялар, жамоалар, чемпионатгача эътибор кучайди. Натижалар бирин-кетин бўй кўрсатмоқда. Уларнинг энг муҳими – Ватанимиз тарихида биринчи марта миллий терма жамоамиз жаҳон чемпионатига чиққани бўлди.

Яна бир шонли ютуқ апрелда Саудия Арабистонида бўлиб ўтган Осиё кубогида қўлга киритилди. 17 ёшгача бўлган ўсмирлар терма жамоамиз унда биринчи ўринни эгаллаб, жаҳон чемпионатига йўлланма олган эди.

Президент ушбу қаҳрамон футболчиларимиз билан учрашиб, уларга меҳр-эътиборини изҳор қилди.

“Биз ҳамма соҳада дунёда муносиб ўрин эгаллашга интиляпмиз. Спортчиларимиз буни тезроқ етказа олади. Сизлар иродали ғалабангиз билан, халқимиз меҳнат қилса, ҳаракат қилса, ҳамма нарсага қодир эканини яна бир бор исботладингиз. Бутун дунё сизнинг тимсолингизда азм-у шижоатли, ғурури баланд, ҳеч қачон интилишдан қайтмайдиган янги Ўзбекистон авлодини кўрди. Энди футболни ҳозиргидан ҳам 2-3 карра кўпроқ қўллаб-қувватлаймиз. Сиздек ёшлар халқимизнинг ишончи, Президентнинг қувончисизлар” – деди Шавкат Мирзиёев.

Спортчилар бу шароитлар учун давлат раҳбарига миннатдорлик билдириб, халқимиз ишончини оқлашга ваъда беришди.


Спорт


														
														Гвардиола “Сити”дан кетмоқда

Гвардиола “Сити”дан кетмоқда

Пеп Гвардиола 10 йиллик фаолиятидан сўнг, расман “Манчестер Сити” бош мураббийлигидан кетишини маълум қилди.
17:29 / 22.05.2026

														
														“Синдаров билан ўйин унчалик қониқарли бўлмади” – Алиреза Фирузжа

“Синдаров билан ўйин унчалик қониқарли бўлмади” – Алиреза Фирузжа

Франциялик гроссмейстер соғлиғидаги жиддий муаммоларга қарамай, Руминияда бўлиб ўтаётган “Grand Chess Tour” турниридаги ишти…
16:38 / 20.05.2026

														
														Ламин Ямаль чемпионлик парадида Фаластин байроғини кўтарди

Ламин Ямаль чемпионлик парадида Фаластин байроғини кўтарди

11 май куни “Барселона” жамоаси Ла Лига чемпионлигини нишонлаш мақсадида чемпионлик парадини ташкил қилди.
10:53 / 12.05.2026

														
														Жавоҳир Синдаровни Ян Непомняшийга қиёслашди

Жавоҳир Синдаровни Ян Непомняшийга қиёслашди

“Жавоҳирнинг Номзодлар турниридаги иштироки худди Непомняшийнинг Мадридда кўрсатган натижасига ўхшади”, – Алиреза Фиружа.
17:01 / 06.05.2026

														
														Руслан Нурудинов яна шоҳсупанинг энг юқори поғонасида

Руслан Нурудинов яна шоҳсупанинг энг юқори поғонасида

Руслан Нурудинов Самоадаги халқаро турнирда чемпионликни қўлга киритди.
16:51 / 01.05.2026

														
														Ўзбекистон терма жамоаси жамоавий рапид ва блиц бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этади

Ўзбекистон терма жамоаси жамоавий рапид ва блиц бўйича жаҳон чемпионатида иштирок этади

Таркибдан Жавоҳир Синдаров ва Нодирбек Абдусатторов ҳам ўрин олган.
17:06 / 30.04.2026

														
														Баҳодир Жалоловнинг навбатдаги рақиби маълум бўлди

Баҳодир Жалоловнинг навбатдаги рақиби маълум бўлди

Икки карра Олимпиада ва Жаҳон чемпиони Баҳодир Жалолов 9-май куни Буюк Британия пойтахти Лондон шаҳрида ўтказиладиган йирик …
10:44 / 30.04.2026

														
														“Бавария”га мағлуб бўлган “Реал” Ла Лигада ҳам очко йўқотди

“Бавария”га мағлуб бўлган “Реал” Ла Лигада ҳам очко йўқотди

11 апрелга ўтар кечаси Испания Ла Лигасининг 31-туридан ўрин олган “Реал Мадрид” – “Гирона” учрашуви бўлиб ўтди. Унда “Қирол…
11:50 / 11.04.2026

														
														“Мен Жавоҳир Синдаров ва Магнус Карлсен матчини кўришни хоҳлайман” – Гарри Каспаров

“Мен Жавоҳир Синдаров ва Магнус Карлсен матчини кўришни хоҳлайман” – Гарри Каспаров

Шахмат бўйича 13-жаҳон чемпиони Гарри Каспаров Жавоҳир Синдаров Кипрда ғалаба қозонса, кейинги воқеалар қандай ривожланиши м…
18:31 / 08.04.2026

														
														Синдаров Номзодлар турнирида пешқадамлик қилмоқда

Синдаров Номзодлар турнирида пешқадамлик қилмоқда

Кипрнинг Пафос шаҳрида ўтказилаётган мукофот жамғармаси 1 миллион еврони ташкил этувчи Номзодлар турнирида 1 очколик тафовут…
17:50 / 02.04.2026

Бу ҳам қизиқ

“Очиқ мулоқот 2026”: Муаммоларингизда биргаликда ечим топамиз!

“Очиқ мулоқот 2026”: Муаммоларингизда биргаликда ечим топамиз!

Бизнес шиддат билан ривожланмоқда, давлат эса бу йўлда тадбиркорнинг энг яқин таянчи ва ишончли ҳимоячисига айланмоқда.
17:44 / 23.05.2026
Оҳангарон шаҳрида электрон тамаки маҳсулотларини сотган шахс ушланди

Оҳангарон шаҳрида электрон тамаки маҳсулотларини сотган шахс ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Оҳангарон шаҳар бўлими ва бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлигида ўт…
14:45 / 22.05.2026
Кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ҳамкорлиги…
13:49 / 22.05.2026
Тинчлик кенгашининг Ғазо бўйича 15 бандлик режаси эълон қилинди

Тинчлик кенгашининг Ғазо бўйича 15 бандлик режаси эълон қилинди

Николай Младенов Доналд Трампнинг Ғазо бўйича “Кенг қамровли тинчлик режаси”ни амалга оширишга қаратилган 15 банддан иборат …
17:39 / 22.05.2026
Россияда банкомат ва терминаллар интернетсиз ишлаши мумкин бўлади

Россияда банкомат ва терминаллар интернетсиз ишлаши мумкин бўлади

Россия Рақамли ривожланиш вазирлиги ҳамда алоқа операторлари банкомат ва тўлов терминалларининг мобил интернетсиз ишлашига и…
00:51 / 23.05.2026
Бухорода яна зилзила кузатилди

Бухорода яна зилзила кузатилди

22 май куни Ўзбекистон ҳудудида 4 магнитудали зилзила содир бўлди. Бу ҳақда Республика сейсмопрогностик мониторинг маркази м…
09:57 / 22.05.2026
«Бунёдкор» стадиони атрофидаги айрим йўллар вақтинча ёпилади

«Бунёдкор» стадиони атрофидаги айрим йўллар вақтинча ёпилади

22 май куни пойтахтда футбол бўйича миллий терма жамоани Жаҳон чемпионатига кузатиш маросими бўлиб ўтади.
15:32 / 21.05.2026
Lionel Messi миллиардерга айланди

Lionel Messi миллиардерга айланди

Аргентиналик футбол юлдузи Lionel Messiнинг бойлиги 1 миллиард долларга етди. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.
00:57 / 23.05.2026
Шавкат Мирзиёев битирувчи ўғил-қизларга табрик йўллади

Шавкат Мирзиёев битирувчи ўғил-қизларга табрик йўллади

“Ҳар бирингиз камида биттадан хорижий тил ва замонавий касбни эгаллашга ҳаракат қилинг” – Президент
09:23 / 25.05.2026
Украина ҳужуми Россиядаги йирик нефть заводининг ярим қувватини ишдан чиқарди

Украина ҳужуми Россиядаги йирик нефть заводининг ярим қувватини ишдан чиқарди

Россиядаги энг йирик нефтьни қайта ишлаш заводларидан бири — “Лукойл-Нижегороднефтеоргсинтез” Украина дронлари ҳужумидан сўн…
14:14 / 22.05.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!