$
12025.22 UZS
34.69
149.36 UZS
-1.35
13969.70 UZS
10.32
31° Кечаси 18°

Энди ўзбекистонликлар давлат байроғини яшаш уйларига осиб қўйишлари мумкин бўлади

16:21 / 23.06.2023

Ўзбекистон Олий Мажлиси Сенатининг қирқ иккинчи ялпи мажлисида “Давлат байроғи тўғрисида”ги қонунга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун маъқулланди.
 
Юқори палата хабарига кўра, амалдаги қонун бир нечта янги нормалар билан тўлдирилмоқда.
 
Хусусан, бу қонун билан давлат байроғидан спорт мусобақаларида, оммавий жисмоний тарбия ва маданий тадбирларда, расмий халқаро тадбирларда, оилавий байрамларда, хотира саналарини нишонлашда, жамият ва давлат арбоблари, ҳарбий хизматчиларнинг дафн маросимларида ҳамда бошқа ҳолларда ҳурматни таъминлаган ҳолда байроқдан фойдаланиш мумкинлигини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
 
Шунингдек, байроқ тасвири туширилган белгилардан фойдаланишда ҳам аҳолига кенг имкониятлар яратилмоқда. Жумладан, байроқдан жамоат жойларида, бинолар ва бошқа объектларда, яшаш ёки иш жойларида, транспорт воситаларининг салонида, расмий халқаро тадбирларда, ҳарбий ёки бошқа давлат хизматида бўлган шахсларнинг кийим-бошида ва фарқловчи нишонларида, халқаро спорт мусобақалари ҳамда Ўзбекистон чемпионатлари учун спорт кийим-бошини тайёрлашда фойдаланиш мумкинлиги назарда тутилмоқда.
 
Бундан ташқари, байроқдан ва унинг тасвири туширилган белгилардан одоб-ахлоқ қоидалари ва жамиятда юриш-туриш қоидаларига зид равишда ёхуд уларни таҳқирлаш ҳисобланадиган бошқача тарзда фойдаланишга йўл қўйилмаслиги белгиланмоқда.
 
“Мақсад – халқимиз, айниқса, ёшларимизнинг юртга садоқати, фахр-ифтихори ифодаси сифатида Давлат байроғидан фойдаланиш кўламини янада кенгайтириш зарур.  Бу борадаги тартиб-таомилларни янада эркинлаштириб аниқлаштириш, халқимизнинг хурсандчилик кунларида, хонадонларда байроғимиз ҳилпираб туришига имкон бериш, содда қилиб айтганда байроғимиз том маънодаги халқ байроғи бўлишига эришишдир. Шу билан бирга, Қонун билан байроғимизга нисбатан ҳурматсизлик ва ножўя хатти-ҳаракатларга йўл қўймасликка оид аниқ нормалар белгиланаётгани ҳам ниҳоятда муҳим, зеро гап давлатимиз рамзи ҳақида бормоқда”, – деди Сенат раиси Танзила Нoрбoева.
 

Бу ҳам қизиқ

1 ноябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

1 ноябрь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

1 ноябрь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, кечқурун бироз ёмғир ёғиши мумкин.
17:19 / 31.10.2025
Халқаро босимга қарамай, Эрон ядровий дастуридан воз кечмоқчи эмас

Халқаро босимга қарамай, Эрон ядровий дастуридан воз кечмоқчи эмас

Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи Mehr агентлигига берган интервьюсида мамлакат ракета дастури ва ядровий фаолияти бўйича…
10:35 / 02.11.2025
Марк Карни Трампдан узр сўради

Марк Карни Трампдан узр сўради

Канада Бош вазири Марк Карни 1 ноябрь куни АҚШ Президенти Доналд Трампдан тарифларга қарши сиёсий реклама учун узр сўраганин…
16:38 / 02.11.2025
Сердар Бердимуҳамедов “Йилнинг жасур туркман алабайи”га машина совға қилди

Сердар Бердимуҳамедов “Йилнинг жасур туркман алабайи”га машина совға қилди

Халқаро танлов ғолибига Туркманистон Президентининг бош совғаси – “Toyota Camry V6” русумли енгил автомобиль калити топширил…
16:51 / 31.10.2025
Туркия ўзбекистонликлар учун электрон меҳнат визаларини жорий этиши мумкин

Туркия ўзбекистонликлар учун электрон меҳнат визаларини жорий этиши мумкин

“Дунё” ахборот агентлигининг хабар беришича, бу ҳақда Ўзбекистон делегациясининг Анқарага амалий ташрифи чоғида Туркия Ички …
12:43 / 02.11.2025
Элдор Шомуродов Туркия чемпионати тўпурарига айланиб олди

Элдор Шомуродов Туркия чемпионати тўпурарига айланиб олди

Туркия Суперлигаси 11-туридан ўрин олган “Башакшеҳир” ҳамда “Кожаэлиспор” жамоалари ўртасидаги баҳс якунига етди.
10:27 / 01.11.2025
Тошкентда иситиш мавсуми 3 ноябрдан бошланади

Тошкентда иситиш мавсуми 3 ноябрдан бошланади

Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорига асосан, марказлашган иссиқлик таъминоти ижтимоий объектларда 2025 йил 3 ноябрдан, турар жо…
18:04 / 01.11.2025
Ўзбекистонда кўпроқ ўғил болалар туғилаётгани маълум қилинди

Ўзбекистонда кўпроқ ўғил болалар туғилаётгани маълум қилинди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-сентябрь ойларида ФҲДЁ органларида республика бўйича 664…
16:49 / 01.11.2025
Яна бир музей талончиликка учради

Яна бир музей талончиликка учради

АҚШнинг Калифорния штати Окленд шаҳридаги музейда ўғрилик юз берди, оқибатда мингдан ортиқ артефакт йўқолган.
17:54 / 31.10.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!