$
12014.37 UZS
40.93
₽
146.19 UZS
1.66
€
13280.68 UZS
-1.46
31° Кечаси 18°

Эр собиқ хотинининг бурни ва қулоғини кесиб ташлади (фото)

12:21 / 23.09.2023

Қирғизистоннинг Сўқулук тумани Селекционное қишлоғида яшовчи фуқаро ўзининг собиқ хотинининг хонадонига бостириб кириб, калтаклаб, пичоқ билан уни бурни ва қулоқларини кесиб ташлаган. Бу ҳақда маҳаллий ОАВ хабар берди,

Қайд этилишича, аёл эри билан 10 йил бирга яшаган, уларнинг 15 ва 10 ёшли икки нафар фарзанди бор. Мунтазам калтаклар ва безорилик туфайли у 5 йил олдин эрини ташлаб кетган. 2022 йилда эр-хотин расман ажрашишган.

Никоҳ бузилганига қарамай, собиқ эр аёлни “ёлғиз қолдирмаган”. “У мунтазам равишда унинг ишига келиб, жанжал қилган, калтаклаган ва зўрлаган”, деди жабрланувчининг амакиваччаси.

Жабрланувчининг синглисини маълум қилишича, “ушбу воқеа содир бўлишидан уч кун олдин аёл полицияга мурожаат қилган, бироқ маҳаллий полиция ходими унинг яқинлашиб келаётган хавф ҳақидаги сўзларига бепарволик билан қараб унга тайинли жавоб бермаган. Туман милицияси ходими билан суҳбатдан уч кун ўтиб, собиқ эр аёлининг фарзандлари билан яшаётган уйи остонасида пайдо бўлган”.

Аёл кенжа фарзандини мактабга олиб кетиш учун хонадондан чиқаётганида эри уни уйга итариб юбориб, ўзи ичкарига кириб, эшикни ёпган. У собиқ хотинини калтаклаган, кейин пичоқни олган. У собиқ хотинининг бурни ва қулоқларини кесиб ташлаган. Фақат шу билан кифояланмай, тонг отгунча уни қийноққа солган.

"Қулоқлар, қулоқ тугунлари - ҳаммаси йиртилган, у буни махсус пичоқ билан қилган. Бу жуда нозик иш эди. Бурун бутунлай кесилган. Докторлар кесилган аъзоларни жойига тикишди, аммо буларнинг барчаси илдиз отадими ёки йўқми, билмаймиз”, - дейди жабрланувчининг опаси.

Таъкидланишича, ушбу воқеа содир бўлган вақт давомида эр-хотиннинг ўн ёшли боласи отаси онасини ҳақорат қилган хонада бўлган. Бола кўрпа остига яширинган ва ҳамма нарсани эшитган.

Жабрланувчи ҳозир касалхонада. Шифокорлар унинг аҳволини барқарор ва оғир деб баҳоламоқда. Опанинг сўзларига кўра, аёл жарроҳлик амалиётидан ўтган, бироқ унинг тўлиқ тузалиб кета олиши ҳали аниқ эмас.

“Операция 9 соат давом этди, шифокорлар ҳаммасини бир жойга жамлашда жуда синчковлик билан ҳаракат қилишди. Олдинда ҳали бир нечта операциялар бор ва бизга кўп маблағ керак бўлади, шунинг учун мен синглимга ёрдам бериш учун маблағ тўплашни эълон қилдим. У эшитадими ёки йўқми ҳали номаълум. Энди у ҳатто гапирмайди, - деди аёлнинг қариндоши.

Жабрланувчининг опаси куёвининг устидан бир неча бор полицияга шикоят қилишганини таъкидлаган.

baigenews.kz/Arman Muxatov

“Биз кўп марта полицияга мурожаат қилдик ва калтакланганларни видеога олдик ва суд-тиббий экспертиза ўтказдик. Полиция келганида икки кунга олиб кетишди, кейин қўйиб юборишди. Бўлимдан чиққанидан 20 дақиқа ўтгач, у аллақачон синглимнинг уйида эди. Уни қўрқитиб, калтаклаган”, - дейди у.

Опанинг айтишича, қариндоши туман милицияси ходимига мурожаат қилган пайтларнинг бирида, турмуш ўртоқлар аллақачон ажрашган бўлса-да, милиция ходимлари содир бўлаётган воқеани оилавий масала деб атаб, аралашишдан бош тортишган.

"Бу оилавий масалалар, биз қонун олдида ожизмиз", – деган туман милицияси ходими.

Ушбу шов-шувли воқеадан сўнг, Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати полиция “оилавий зўравонлик ҳолатларининг олдини олишга катта эътибор қаратаётганини” маълум қилди.

“Селеционное қишлоғида содир бўлган жиноятга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ички ишлар вазири, полиция генерал-лейтенанти Улан Ниёзбеков мазкур ҳолат юзасидан холис ва ҳар томонлама тергов ўтказилишини таъминлаш учун шахсан ўз назоратига олди. Бундан ташқари, ички ишлар органлари ходимларининг ҳаракатларининг қонунийлиги ички тергов хизмати томонидан қўшимча равишда текширилади”, – дея қўшимча қилди бошқарма.

Қирғизистонлик аёлнинг собиқ турмуш ўртоғига нисбатан қўзғатилган жиноий иш “Соғликка зарар етказиш” моддаси бўйича таснифланган. У ҳозир кутаётган максимал муддат - 12 йил қамоқ, аммо бу одам ҳатто бундай жазони ҳам олиши аниқ эмас.


Жаҳон


														
														Қирғизистон мактабларида қоғоз дарсликлар ўрнига планшетлар берилади

Қирғизистон мактабларида қоғоз дарсликлар ўрнига планшетлар берилади

Мамлакат президенти Садир Жапаров 5–6 йил ичида ўқувчиларни қоғоз китоблар ўрнига планшетлар билан таъминлаш режалаштирилаёт…
09:53 / 07.11.2026

														
														Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиб, ўрнига аймоқлар ташкил этилади.

Қирғизистонда вилоят ва туманлар тугатилиб, ўрнига аймоқлар ташкил этилади.

Қирғизистонда маъмурий-ҳудудий тузилмани ўзгартиришнинг иккинчи босқичи бошланмоқда. Режага кўра, мамлакатдаги 7 та вилоят в…
08:28 / 28.10.2026

														
														Тарихда илк бор ярадор аскар дрон орқали эвакуация қилинди.

Тарихда илк бор ярадор аскар дрон орқали эвакуация қилинди.

У ярим йил давомида эвакуация қилинишини кутган – оғир жароҳатлари туфайли ўз оёқларини кесиб ташлашига тўғри келган.
17:17 / 25.10.2026

														
														Маккада номақбул ҳаракат содир этганликда айбланган икки бангладешлик қатл этилди

Маккада номақбул ҳаракат содир этганликда айбланган икки бангладешлик қатл этилди

2026 йил 14 октябрь куни Саудия Арабистонининг Макка минтақасида масжид ичида номақбул ҳаракат содир этганликда айбланган ик…
17:31 / 20.10.2026

														
														Узоқ муддатли электр узилишларига қарамай, Украина Венгрия ва Молдовага электр энергиясини сотмоқда

Узоқ муддатли электр узилишларига қарамай, Украина Венгрия ва Молдовага электр энергиясини сотмоқда

Украинанинг “Ukrainian News” ахборот агентлиги сешанба куни хабар беришича, мамлакат ичидаги узоқ муддатли электр узилишлари…
17:20 / 20.10.2026

														
														Германияда 13 ёшга тўлмаган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқлаш режалаштирилмоқда.

Германияда 13 ёшга тўлмаган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқлаш режалаштирилмоқда.

Ҳукумат, шунингдек, платформаларга дастлабки босқичданоқ болалар хавфсизлигини ҳисобга олиш мажбуриятини юкламоқчи.
08:37 / 19.10.2026

														
														Оқ Уй матбуот котиби 5 кунлик ишдан кейин лавозимидан бўшатилди

Оқ Уй матбуот котиби 5 кунлик ишдан кейин лавозимидан бўшатилди

Аввалроқ, АҚШ раҳбари Захарияни Оқ Уй матбуот котиби этиб тайинлаган эди.
16:19 / 17.10.2026

														
														Туркияда 15 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланади

Туркияда 15 ёшгача бўлган болаларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланади

15 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўсмирларга қўшимча чекловлар билан ижтимоий тармоқлардан фойдаланишга рухсат берилади.
17:20 / 10.10.2026

														
														Трамп яна Нобель қуруқ қолди. Мукофот африкалик аёлга насиб этди.

Трамп яна Нобель қуруқ қолди. Мукофот африкалик аёлга насиб этди.

Юрист, Руанда бўйича Халқаро жиноий трибуналнинг собиқ раиси, 2008-2014 йилларда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комисса…
16:30 / 09.10.2026

														
														АҚШда 13 ҳарбийни отиб ўлдирган шахс 3 декабрь куни қатл қилинади

АҚШда 13 ҳарбийни отиб ўлдирган шахс 3 декабрь куни қатл қилинади

Пентагон маълум қилишича, АҚШ армияси 2009 йилда Форт-Худ ҳарбий базасида 13 нафар ҳарбийни отиб ўлдирган шахсга нисбатан ам…
11:19 / 09.10.2026

Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистонда 6 ёшли болалар учун бир йиллик мактабга тайёрлов мажбурий этилади

Ўзбекистонда 6 ёшли болалар учун бир йиллик мактабга тайёрлов мажбурий этилади

Ўзбекистонда 2027 йилдан бошлаб 6 ёшли болаларни бир йиллик мажбурий мактабга тайёрлов билан тўлиқ қамраб олиш режалаштирилг…
15:31 / 12.11.2026
Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин

Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин

13 ноябрь куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади. Республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши, баъзи жойларда туман …
17:10 / 12.11.2026
Ўзбекистон халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

Ўзбекистон халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

2026 йил 26 октябрь куни Инвестициявий низоларни ҳал этиш бўйича халқаро марказ (ICSID) арбитраж трибунали Туркия фуқароси М…
09:39 / 14.11.2026
Тошкентда ўқув марказига босқин уюштирмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкентда ўқув марказига босқин уюштирмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкент шаҳридаги ўқув марказларидан бирида сақланаётган катта миқдордаги пул маблағларини босқинчилик йўли билан қўлга кири…
09:18 / 13.11.2026
Австралияда 48 қаватли осмонўпар бино қуёш электр станциясига айлантирилди

Австралияда 48 қаватли осмонўпар бино қуёш электр станциясига айлантирилди

Австралиянинг Мельбурн шаҳрида жойлашган 48 қаватли офис биносининг ташқи деворлари ва томига 1 391 та қуёш панели ўрнатилди…
10:32 / 14.11.2026
Белгородда дрон ҳужуми оқибатида бир оиланинг уч аъзоси ҳалок бўлди

Белгородда дрон ҳужуми оқибатида бир оиланинг уч аъзоси ҳалок бўлди

Россиянинг Белгород вилояти Пролетарский посёлкасида дрон турар жойга ҳужум қилиши оқибатида бир оиланинг уч аъзоси — эркак,…
14:31 / 14.11.2026
Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов Абу-Дабида ҳибсда сақланмоқда

Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов Абу-Дабида ҳибсда сақланмоқда

Аралаш яккакураш устаси Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов ҳамда UFC собиқ чемпиони Мераб Двалишвили иштирокида…
15:44 / 12.11.2026
Ўзбекистонда 15 ёшдан ошган аҳолининг 12 фоизи олий маълумотли

Ўзбекистонда 15 ёшдан ошган аҳолининг 12 фоизи олий маълумотли

Ўзбекистонда 15 ёш ва ундан катта аҳолининг 12 фоизи олий ва олий таълимдан кейинги маълумотга эга. Бу ҳақда 13 ноябрь куни …
16:38 / 13.11.2026
Тошкентда 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати қайд этилди

Тошкентда 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати қайд этилди

2026 йилнинг январь–сентабр ойларида Тошкент шаҳрида 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати аниқланган. Бу ҳақд…
09:55 / 14.11.2026
Покистонда йўлбарс ҳужуми оқибатида 19 ёшли йигит ҳалок бўлди

Покистонда йўлбарс ҳужуми оқибатида 19 ёшли йигит ҳалок бўлди

Покистоннинг Лаҳор шаҳридаги фермада боқилаётган йўлбарс 19 ёшли ишчига ҳужум қилди. Оғир жароҳат олган йигит шифохонада ваф…
10:28 / 14.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!