Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари - таълим ва илм-фан вазири Эркинжон Турдимов Ёшларнинг инновацион ташаббусларини қўллаб-қувватлаш офиси ҳамда INNO инновацион ўқув-ишлаб чиқариш технопарки фаолиятини кўздан кечирди.
Бош вазирнинг биринчи ўринбосарига ёшларнинг инновацион ғояларини қўллаб-қувватлаш, стартап лойиҳаларни ривожлантириш, замонавий технологияларни амалиётга жорий этиш ҳамда ёшларнинг илмий-техник салоҳиятини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар кўрсатилди.
Шунингдек, ёшларнинг истиқболли стартап лойиҳалари, уларнинг янги ғоя ва ишланмаларини молиялаштириш ҳамда амалиётга татбиқ этиш механизмлари атрофлича ўрганилди. Шунингдек, технопаркда яратилган замонавий инфратузилма, илғор лабораториялар ва ишлаб чиқариш майдонлари имкониятлари муҳокама қилинди.
Мулоқот чоғида ёш авлоднинг илмий-техник салоҳиятини ошириш, уларни юқори технологиялар соҳасига янада кенгроқ жалб этиш ҳамда фан ва ишлаб чиқариш ўртасидаги интеграцияни мустаҳкамлаш устувор вазифа экани алоҳида таъкидланди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!