Лондондаги қадимий тобутдан топилган скелет кимга тегишли экани аниқланди
Лондондаги Вестминстер аббатлигидан топилган, қарийб 150 йилдан бери сир бўлиб келган скелет XI аср бошларида яшаган Вестминстер монастири аббатларидан бирига тегишли бўлиши мумкин.
Тобут 1820 йилда топилган бўлиб, дастлаб Рим империяси даврига, тахминан милодий IV асрга тегишли деб баҳоланган. Бироқ ундаги скелетнинг суяклари 987–1052 йилларга тегишли экани аниқланган. Марҳум эркак бўлиб, вафот этганида 35–49 ёшда бўлган.
Тадқиқотчилар тобутдан оҳак қолдиқларини ҳам аниқлаган. Бу жасад махсус дафн маросими асосида кўмилганини ва марҳум юқори мавқега эга бўлганини кўрсатади.
Олимлар скелет 993–1020 йилларда аббатлик қилган Элфвигга тегишли бўлиши эҳтимолини юқори баҳоламоқда. Бироқ унинг 1020 йилда аббат бўлган Вулфнотга тегишли бўлиши ҳам истисно қилинмаган.
Янги тадқиқот 20 октябрь куни Британия археология ассоциацияси журналида эълон қилинган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!