Жорий йилнинг 13 октябрь куни TikTok тармоғидаги “Elyorjon2992” профилига уч нафар шахслар қўшиқ айтиб рақсга тушгани, улардан бири эса кийимларини ечиб, кўчада ўйнагани акс этган видеони эълон қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Фарғона вилояти ИИО фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими томонидан ўрганиш ишлари олиб борилиб, уларнинг шахсига аниқлик киритилган.
“Кайфчиликда ярим яланғоч бўлиб ўйинга тушдим, мени кечиринглар”, – дейди ҳодиса қаҳрамони.
Шунингдек, “Elyorjon2992” профили эгаси ҳам қилган ишидан пушаймон эканлигини таъкидлаган:
“Ўртоғимнинг “кайфи” бор эди, шунақа қилиб видео қилиб юборди. Бу сизларнинг эътирозингизга сабаб бўлди, мени чин кўнгилдан кечиришингизнини сўрайман”.
Ушбу шахсларнинг қилмиши Фарғона шаҳар судида кўриб чиқилиб, майда безорилик содир этганлиги учун ҳар бирига нисбатан 15 суткадан қамоқ жазоси тайинланди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!