$
12055.90 UZS
44.25
₽
144.16 UZS
0.99
€
13572.53 UZS
109.87
31° Кечаси 18°

Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони “Дўстлик” ордени билан тақдирлади

20:57 / 08.09.2025

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 8 сентябрь куни Халқаро футбол ассоциациялари федерацияси(ФИФА) раҳбари Жанни Инфантинони қабул қилди.

Суҳбат аввалида ФИФА президенти Ўзбекистон етакчиси ва халқини тарихий воқеа – миллий терма жамоамиз 2026 йилда АҚШда бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионатининг финал босқичига йўлланмани қўлга киритгани билан яна бир бор самимий табриклади. Ушбу ҳақли ютуқ мамлакатда олиб борилаётган самарали ислоҳотлар, спортни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор ва ҳар томонлама кўмакнинг амалий натижаси экани таъкидланди.

Ўзбекистоннинг ушбу нуфузли халқаро тузилма билан, энг аввало, футболни ташкил этиш ва бошқариш тизимини такомиллаштириш, ёш истеъдодларни юзага чиқаришга кўмаклашиш, мураббийлар, ҳакамлар, менежерлар, спорт шифокорлари ва техник мутахассисларни халқаро даражада тайёрлаш борасидаги сермаҳсул ҳамкорлигини янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

Футболни, биринчи навбатда, ёшлар ўртасида оммалаштириш бўйича қўшма дастурларни амалга оширишда яқиндан ҳамкорлик қилинаётгани катта мамнуният билан қайд этилди.

ФИФАнинг техник кўмагида замонавий Миллий футбол маркази, шу жумладан, инновацион ечимларни жорий этган ҳолда рақамли футбол бўйича ситуация марказ ташкил этилди.

Ўтган йили мамлакатимизда футзал бўйича жаҳон чемпионати муваффақиятли ўтказилди.

Ўзбекистонда ФИФАнинг йирик мусобақалари ва тадбирларини ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилди.

Тошкент шаҳрида ФИФАнинг Марказий Осиё мамлакатлари учун минтақавий офисини очиш юзасидан келишувга эришилди.

Учрашув якунида Ўзбекистон Президенти ўзбек футболини ривожлантириш ва халқаро майдонда илгари суришга қўшган шахсий ҳиссаси учун ФИФА раҳбари Жанни Инфантинога давлатимизнинг юксак мукофоти – “Дўстлик” орденини топширди.


Сиёсат


														
														Россияда япониялик журналист жосусликда айбланиб ушланди

Россияда япониялик журналист жосусликда айбланиб ушланди

Россияда Япониянинг Hokkaido Shimbun газетаси мухбири Имайи Юки жосусликда гумонланиб қўлга олинди. Россия Федерал хавфсизли…
09:37 / 14.10.2026

														
														Эрдўған: Уруш жиноятчиларининг жойи БМТ минбари эмас, суд зали

Эрдўған: Уруш жиноятчиларининг жойи БМТ минбари эмас, суд зали

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған уруш жиноятларида айбланаётган шахслар БМТ минбарида эмас, суд залида жавоб бериши ке…
10:44 / 27.09.2026

														
														Қозоғистон президенти мудофаа вазирини лавозимидан олди

Қозоғистон президенти мудофаа вазирини лавозимидан олди

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев 27 сентябрь куни мудофаа вазири Дау­рен Косановни лавозимидан озод этди. Бу ҳақда …
10:41 / 27.09.2026

														
														Марко Рубио Ўзбекистонга келади

Марко Рубио Ўзбекистонга келади

Жорий йилнинг октябрь ойи ўрталарида АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Самарқандга келади. Бу ҳақда кеча, 24 сентябрь куни АҚШ П…
16:05 / 25.09.2026

														
														Зеленский Россия Украинага янги йирик ҳужум тайёрлаётганини айтди

Зеленский Россия Украинага янги йирик ҳужум тайёрлаётганини айтди

Украина Президенти Владимир Зеленский Россия Украинага янги оммавий ҳужум тайёрлаётгани ҳақида разведка маълумотлари мавжудл…
09:47 / 23.09.2026

														
														АҚШ суди Трампнинг туғилиш орқали фуқароликни чеклаш ҳақидаги қарорини тўхтатди

АҚШ суди Трампнинг туғилиш орқали фуқароликни чеклаш ҳақидаги қарорини тўхтатди

АҚШ федерал судяси Доналд Трамп маъмуриятининг туғилиш орқали фуқаролик олиш ҳуқуқини чеклашга қаратилган янги фармони ижрос…
09:36 / 04.09.2026

														
														Россияда ҳарбийлар сафарбарликка тайёргарлик бўйича машғулотлар ўтказаётгани маълум бўлди

Россияда ҳарбийлар сафарбарликка тайёргарлик бўйича машғулотлар ўтказаётгани маълум бўлди

Россиянинг Калининград вилоятида сафарбарлик эълон қилинган тақдирда амалга ошириладиган чоралар бўйича ҳарбий машғулотлар ў…
11:13 / 24.08.2026

														
														Трамп яна Эронга зарбаларни бекор қилди

Трамп яна Эронга зарбаларни бекор қилди

Оқ уй раҳбари Доналд Трамп Яқин Шарқ мамлакатларининг илтимосига биноан Эронга бериладиган зарбаларни вақтинча тўхтатишга бу…
16:19 / 02.08.2026

														
														Трамп Канада товарларига 50 фоизлик бож жорий этди

Трамп Канада товарларига 50 фоизлик бож жорий этди

АҚШ президенти Доналд Трамп Канадада ишлаб чиқарилган винолардан тортиб хоккей таёқчалари ва сементгача бўлган айрим товарла…
10:44 / 21.07.2026

														
														Трамп ЖЧ тугаши биланоқ Эронни бомбардимон қилишни буюрди

Трамп ЖЧ тугаши биланоқ Эронни бомбардимон қилишни буюрди

АҚШ президенти Дональд Трамп 2026 йилги футбол бўйича Жаҳон чемпионати финали бўлиб ўтган стадионни тарк этганидан бир неча …
10:26 / 20.07.2026

Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистон энергетикасининг 2050 йилгача бўлган Миллий бош режаси ишлаб чиқилади

Ўзбекистон энергетикасининг 2050 йилгача бўлган Миллий бош режаси ишлаб чиқилади

Ўзбекистонда илк бор энергетика соҳасининг 2050 йилгача бўлган Миллий бош режаси ишлаб чиқилиб, очиқ эълон қилинади. Келгуси…
15:39 / 16.10.2026
17 октябрда қандай об-ҳаво кузатилади?

17 октябрда қандай об-ҳаво кузатилади?

ТОШКЕНТ ШАҲРИ: Ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-14°,…
15:29 / 16.10.2026
Форишда солиқ ва божхона имтиёзларига эга махсус саноат зонаси ташкил этилади.

Форишда солиқ ва божхона имтиёзларига эга махсус саноат зонаси ташкил этилади.

Жиззах вилоятининг Фориш туманида қурилаётган атом электр станциясига зарур янги маҳсулотларни ишлаб чиқариш мақсадида шу ер…
16:17 / 16.10.2026
Ўзбекистонда 2030 йилгача 22 минг мегаватт янги энергетика қуввати яратилади

Ўзбекистонда 2030 йилгача 22 минг мегаватт янги энергетика қуввати яратилади

Президент Шавкат Мирзиёев ёқилғи-энергетика соҳасидаги инвесторлар билан мулоқотда 2030 йилгача 22 минг мегаватт янги қувват…
14:54 / 16.10.2026
АҚШдаги мактабда отишма: тўрт киши ҳалок бўлди

АҚШдаги мактабда отишма: тўрт киши ҳалок бўлди

АҚШнинг Орегон штатидаги Бенд шаҳрида 15 октябрь куни Silver Rail бошланғич мактабида 16 ёшли ўсмир томонидан содир этилган …
09:43 / 16.10.2026
Фарғонада газдан ноқонуний фойдаланиш оқибатида 1,4 млрд сўмлик зарар аниқланди

Фарғонада газдан ноқонуний фойдаланиш оқибатида 1,4 млрд сўмлик зарар аниқланди

Фарғона вилоятининг Риштон туманида балиқхона ва савдо дўконида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди. Даст…
16:52 / 15.10.2026
Янги Тошкентга инвестиция киритиш учун бот ишга тушди

Янги Тошкентга инвестиция киритиш учун бот ишга тушди

Энди Янги Тошкент учун лойиҳангизни тез ва осон таклиф қилишингиз мумкин.
12:44 / 17.10.2026
Тошкент вилоятида 15 кг наркотик мусодара қилинди

Тошкент вилоятида 15 кг наркотик мусодара қилинди

Тошкент вилоятида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида жами 15 килограмм гиёҳвандлик воситасининг ноқонуний айланмасига чек …
09:49 / 16.10.2026
Президент администрацияси раҳбари Туркия Республикаси Президенти Котибияти раҳбари ҳамда Президент Администрацияси Бош котиби билан учрашди

Президент администрацияси раҳбари Туркия Республикаси Президенти Котибияти раҳбари ҳамда Президент Администрацияси Бош котиби билан учрашди

Саида Мирзиёева Эрдўған билан учрашувдан сўнг, Туркия Республикаси Президенти Котибияти раҳбари ҳамда Президент Администраци…
09:23 / 16.10.2026
UNICEF Ўзбекистонда болаларни зўравонликдан ҳимоя қилишга қаратилган қонунни олқишлади

UNICEF Ўзбекистонда болаларни зўравонликдан ҳимоя қилишга қаратилган қонунни олқишлади

UNICEF’нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари вазифасини бажарувчи Жоффри Ижумба болаларни зўравонликнинг барча шаклларид…
10:28 / 16.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!