$
11778.52 UZS
-39.55
138.96 UZS
-2.73
13733.75 UZS
-54.39
31° Кечаси 18°

2026 йилдан бошлаб, мактаблар ўртасида Президент соврини учун “Илғор муҳандислик мактаби” миллий танлови ўтказилади

18:59 / 08.09.2025

Президент Шавкат Мирзиёев 8 сентябрь куни таълим тизимини ислоҳ қилиш масалаларига оид тақдимот билан танишди.

Мамлакатда таълимнинг барча бўғинлари изчил ривожлантирилмоқда. Янги таълим масканлари қурилиб ва замонавий жиҳозланиб, ёшларнинг билим олишига барча шароит яратилмоқда. Ўқув дастурлари янгиланиб, энг илғор тажрибалар жорий этилмоқда.

Лекин бу узлуксиз жараён. Иқтидорли болаларга ихтисослашган билим бериш, ёшларнинг қизиқишларини қўллаб-қувватлаш, касбга йўналтириш доимий эътиборни талаб этади.

Тақдимотда шу борадаги режалар ва уларни амалга ошириш чора-тадбирлари баён қилинди.

Маълумки, маънавий-тарбиявий ишлар таълимнинг бир қисми. Аммо ҳозирда таълим муассасаларида бундай тадбирларга турлича ёндашилиб келинмоқда. Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, уларнинг иқтидори ва истеъдодини юзага чиқаришда яхлит тизим йўқ.

Шу боис болалар боғчасидан олий таълимгача қамраб олган ягона миллий ғоя концепцияси ишлаб чиқилди. У маънавий-маърифий тадбирларнинг намунавий режаси бўлади. Натижада бундай ишлар тартибли ва савияли ташкил этилиб, ўқувчилар ортиқча тадбирларга жалб этилмайди.

Ўқувчиларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, уларнинг иқтидори ва интилишини юзага чиқариш бўйича ҳам ягона вертикал тизим жорий этилади. Шу мақсадда “Баркамол авлод” болалар мактаби, Республика ўқувчи-ёшлар маркази ҳамда “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти негизида “Келажак” марказлари ташкил этилади. Ўқувчиларнинг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш бўйича мактаб маслаҳатчиси лавозими жорий қилинади.

Сўнгги саккиз йилда боғчаларда ўринлар сони 2,5 миллионга кўпайтирилиб, мактабгача таълим қамрови 78 фоизга етди. Бу қамровни ошириш мақсадида ҳар йили 20 минг ўрин очиш режалаштирилган.

Бунинг учун янги кўп қаватли уйлар қурилишида улардаги аҳоли сонига мутаносиб мактабгача таълим ташкилоти ҳам бўлиши назарда тутилади. Боғчаларда ишлаётган ўрта махсус маълумотли мутахассислар учун дуал таълим ва малака ошириш тизими жорий этилади.

Мактабгача таълим қамрови 80 фоиздан паст бўлган туман ва шаҳарларда хусусий сектор иштироки қўллаб-қувватланади. Хусусан, боғча ва мактабларнинг бўш майдонларида давлат-хусусий шериклик асосида мактабгача таълим ташкилоти қуришга рухсат этилади. Тадбиркорларга фаолиятни ўзгартирмаслик шарти билан ер участкалари бепул берилади ҳамда 7 йилгача бўлган имтиёзли кредит ажратилади.

2026-2028 йилларда республиканинг 14 та ҳудудида Болаларни ривожлантириш инновацион марказини ўз ичига олган “Янги авлод” мактабгача таълим ташкилотлари тармоғи ташкил этилади.

Давлат раҳбари иқтисодиёт тармоқларининг ҳозирги ва келгуси талабидан келиб чиқиб, техника ва муҳандислик йўналишларини ривожлантириш вазифасини қўйган эди. Шунга мувофиқ, Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимида 14 та ҳудудда муҳандислик мактаблари ташкил этилмоқда. Ушбу мактабларга болалар имтиҳон асосида саралаб олинади ва Давлат бюджети ҳисобидан ўқитилади. Уларда “Янги Ўзбекистон” университети ва Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактаб тажрибаси асосида муҳандислик таълим дастури жорий қилинади. Ўқув жараёни 5 йиллик дастур асосида STEAM модели бўйича ташкил этилади.

2026 йилдан бошлаб, ҳар йили умумтаълим мактаблари ўртасида Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун “Илғор муҳандислик мактаби” миллий танлови ўтказилади.

Шунингдек, табиий фанларни ўқитишни яхшилаш мақсадида барча ҳудудларда ихтисослаштирилган мактаблар ташкил қилинади. Тошкент шаҳридаги Абу Али ибн Сино номидаги мактаб бу йўналишда таянч мактаб сифатида хизмат қилади.

Тошкент шаҳрида Н.Э.Буман номидаги Москва давлат техника университети филиали, “Тошкент технолог” техника университети ҳамда Олмалиқ давлат техника институти очилади.

Яна бир янгилик ўқитувчиликка меҳр қўйган ёшларни рағбатлантиришга қаратилган. Ҳозирги кунгача бу соҳада алоҳида давлат стипендияси йўқ эди.

Шу боис, жорий ўқув йилидан бошлаб, педагогика йўналишидаги олий таълим муассасаларининг талабалари учун Абдулла Авлоний номидаги давлат стипендияси таъсис этилмоқда. Стипендия бакалавриатнинг 3-4-курслари учун бўлади, ёшларни ўқиш ва илмий изланишларга ундайди.

Йиғилишда фан ва инновациялар соҳасида амалга оширилиши режалаштирилган ишлар тақдимот қилинди.

Олий таълимдан кейинги таълим тизимида илмий даражали кадрларни тайёрлаш тартиблари такомиллаштирилади. Жумладан, докторантурага ажратилаётган квоталар мамлакатни ривожлантиришнинг устувор йўналишларидан келиб чиқиб белгиланади.

Фанлар академиясининг республикада истиқболли илмий йўналишларни ривожлантириш, фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларни амалга ошириш, илмий ишланма натижаларини амалиётга татбиқ этишдаги ўрни кучайтирилади.

Президент билдирилган таклифларни маъқуллаб, тегишли ҳужжатларни имзолади. Улардаги вазифалар ижросини тизимли ва сифатли таъминлаш бўйича кўрсатмалар берилди.



														
														Мустақиллик байрами арафасида фидойи ватандошларимиз юксак давлат мукофотлари билан тақдирланди

Мустақиллик байрами арафасида фидойи ватандошларимиз юксак давлат мукофотлари билан тақдирланди

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида мамлакатимиз мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан юксак давлат мукофотларига са…
20:03 / 26.08.2026

														
														Саида Мирзиёева ҳамда Чжао Летсзи жаноблари учрашишди

Саида Мирзиёева ҳамда Чжао Летсзи жаноблари учрашишди

Саида Мирзиёева ҳамда Хитой Коммунистик партияси Марказий Қўмитаси Сиёсий бюроси Доимий қўмитаси аъзоси, Бутунхитой халқ вак…
17:34 / 26.08.2026

														
														27 августда кузатиладиган об-ҳаво маълумоти

27 августда кузатиладиган об-ҳаво маълумоти

ТОШКЕНТ ШАҲРИ Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-19…
17:15 / 26.08.2026

														
														Энди телефон рақами орқали пул юборса бўлади

Энди телефон рақами орқали пул юборса бўлади

Эндиликда маблағ юборишда банк ҳисоб рақами ёки пластик карта реквизитларини киритиш шарт бўлмайди, бунинг учун олувчининг м…
16:33 / 26.08.2026

														
														Толибон Афғонистондаги хусусий университетларда учта йўналишни ёпмоқчи

Толибон Афғонистондаги хусусий университетларда учта йўналишни ёпмоқчи

Афғонистонда “Толибон” хусусий олий таълим муассасаларида айрим таълим йўналишларини босқичма-босқич ёпишни режалаштирмоқда.
15:29 / 26.08.2026

														
														Исломободдаги шифохонада ёнғин: камида 14 чақалоқ ҳалок бўлди

Исломободдаги шифохонада ёнғин: камида 14 чақалоқ ҳалок бўлди

Покистон пойтахти Исломободдаги давлат шифохонасида юз берган ёнғин оқибатида камида 14 нафар янги туғилган чақалоқ ҳалок бў…
15:26 / 26.08.2026

														
														Президент давлат мукофотлари соҳибларини табриклади

Президент давлат мукофотлари соҳибларини табриклади

Президент Шавкат Мирзиёев давлат мукофотлари билан тақдирланган ҳар бир инсоннинг меҳнати, фидойилиги ва кўрсатган жасорати …
14:32 / 26.08.2026

														
														Турли соҳа вакилларининг меҳнати давлат даражасида эътироф этилди

Турли соҳа вакилларининг меҳнати давлат даражасида эътироф этилди

Мустақилликнинг 35 йиллиги муносабати билан мамлакатнинг турли ҳудудларида самарали меҳнат қилиб, ўз соҳасига муносиб ҳисса …
14:28 / 26.08.2026

														
														Шавкат Мирзиёев: 35 йил — тарих учун жуда қисқа давр

Шавкат Мирзиёев: 35 йил — тарих учун жуда қисқа давр

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан давлат мукофотларини топшириш м…
12:54 / 26.08.2026

														
														Жиззахда 13,6 кг опий моддаси аниқланди

Жиззахда 13,6 кг опий моддаси аниқланди

ДХХ Тошкент вилояти бўйича бошқармаси томонидан Сирдарё ва Жиззах вилоятларида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмас…
12:20 / 26.08.2026

Бу ҳам қизиқ

Мактабгача ва мактаб таълимида ўзбек тилини сифатли ўқитишга бағишланган республика ўқув-семинари ташкил этилди

Мактабгача ва мактаб таълимида ўзбек тилини сифатли ўқитишга бағишланган республика ўқув-семинари ташкил этилди

24–28-август кунлари Таълимни ривожлантириш республика илмий-методик маркази ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳа…
09:24 / 25.08.2026
Таълим кредитини қандай олиш мумкин?

Таълим кредитини қандай олиш мумкин?

Ўзбекистонда тўлов-контракт асосида таҳсил олаётган талабалар учун таълим кредитини олиш имконияти мавжуд. Айни пайтда 14 та…
11:36 / 25.08.2026
1-синфлардан ортиб қолган ўқув қуроллари боғчаларга бепул тарқатилади

1-синфлардан ортиб қолган ўқув қуроллари боғчаларга бепул тарқатилади

Ўзбекистонда 1-синф ўқувчилари учун харид қилинган ўқув қуролларидан ортиб қолган қисми мактабгача таълим ташкилотларидаги т…
11:05 / 26.08.2026
Ўзбекистонда қиморни тарғиб қилган 76 та сайт бўйича чора кўрилди

Ўзбекистонда қиморни тарғиб қилган 76 та сайт бўйича чора кўрилди

2026-йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонда қимор ва таваккалчиликка асосланган ўйинларни тарғиб қилувчи 76 та веб-сайт аниқлан…
16:06 / 25.08.2026
Шавкат Мирзиёев: 35 йил — тарих учун жуда қисқа давр

Шавкат Мирзиёев: 35 йил — тарих учун жуда қисқа давр

Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан давлат мукофотларини топшириш м…
12:54 / 26.08.2026
Энди телефон рақами орқали пул юборса бўлади

Энди телефон рақами орқали пул юборса бўлади

Эндиликда маблағ юборишда банк ҳисоб рақами ёки пластик карта реквизитларини киритиш шарт бўлмайди, бунинг учун олувчининг м…
16:33 / 26.08.2026
Жиззахда 13,6 кг опий моддаси аниқланди

Жиззахда 13,6 кг опий моддаси аниқланди

ДХХ Тошкент вилояти бўйича бошқармаси томонидан Сирдарё ва Жиззах вилоятларида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмас…
12:20 / 26.08.2026
АҚШ Сурияни терроризм ҳомийлари рўйхатидан олиб ташлади

АҚШ Сурияни терроризм ҳомийлари рўйхатидан олиб ташлади

АҚШ 24-август куни Сурияни “терроризм ҳомийлари” давлатлар рўйхатидан расман чиқарди. Қарор мамлакатнинг 1979-йилдан буён ам…
09:35 / 25.08.2026
Россияда қолиб кетган ўзбекистонликларга ёрдам кўрсатилади

Россияда қолиб кетган ўзбекистонликларга ёрдам кўрсатилади

Россияда турли сабаблар, жумладан, молиявий қийинчиликлар туфайли Ўзбекистонга қайта олмаётган фуқаролар Мигратсия агентлиги…
16:20 / 24.08.2026
Толибон Афғонистондаги хусусий университетларда учта йўналишни ёпмоқчи

Толибон Афғонистондаги хусусий университетларда учта йўналишни ёпмоқчи

Афғонистонда “Толибон” хусусий олий таълим муассасаларида айрим таълим йўналишларини босқичма-босқич ёпишни режалаштирмоқда.
15:29 / 26.08.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!