$
12055.90 UZS
44.25
₽
144.16 UZS
0.99
€
13572.53 UZS
109.87
31° Кечаси 18°

Франция компанияси Чимёнда умуммавсумий курорт қуради

09:13 / 03.03.2023

Франциянинг Montagne et Neige Développement (MND) компанияси «Чимён» умуммавсумий оромгоҳи қуриш бўйича ўтказилган очиқ танловда ғолиб бўлди.

Эндиликда мазкур компания «Чимён туристик зонасини қуриш» лойиҳаси доирасида «Чимён» умуммавсумий оромгоҳи объектларини лойиҳалаш, тадқиқ қилиш, қуриш, жиҳозларни етказиб бериш ва ўрнатиш, созлаш-ишга тушириш ишларини олиб боради.

Қайд этилишича, MND тоғли ҳудудларда лойиҳаларни амалга ошириш бўйича етакчи саноат гуруҳларидан биридир. Бош қароргоҳи Франция жанубидаги Савоя департаментининг Сен-Sen-Hélène-dyu-Lak шаҳрида жойлашган. Гуруҳ 2004 йилдан буён дунёнинг 49 давлатида фаолият юритиб келмоқда.

Шунингдек, MND тоғли жойларда туризм соҳасида умуммавсумий лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда осма йўлларидан шаҳарларда, саноат объектларида ва маиший мақсадларда фойдаланиш бўйича кенг кўламли хизматлар кўрсатишда жаҳон етакчиларидан бири ҳисобланади.

Бундан ташқари, компания Курчевел, Чамоних-Мон-Бланc, Роса Хутор, Босcо Гурин, Молесон, Нарвик ва бошқалар каби бутун дунё бўйлаб 1 500 дан ортиқ лойиҳаларни амалга оширишда иштирок этган.

Маълум қилинишича, Чимёндаги лойиҳа доирасида дам олувчиларни 2 515 метр баландликка кўтариладиган гондол типидаги 10 кишилик асосий осма йўли (максимал қуввати — 2000 киши/соат) ва 3309 метр баландликка чиқадиган маятник типидаги 80 кишилик оралиқ осма йўли (максимал сиғими — 800 киши/соат) қурилади.

Курорт бундай иншоотларга эга бўлган Марказий Осиё мамлакатларидаги энг баланд нуқтага айланади. Шунингдек, унда XXL Zip line, Alpine coaster, Adventure tower, Tubing, Via ferrata каби 20 дан ортиқ турдаги қишки ва ёзги аттракционлар ташкил этилади, умумий узунлиги 20 км дан ортиқ бўлган турли даражадаги 11 та чанғи учиш жойлари, 6000 нафар туристга мўлжалланган меҳмонхона мажмуалари ва коттежлар қурилади.


Бу ҳам қизиқ

Саида Мирзиёева Гонконгдаги энг йирик холдинг бошқаруви раиси Питер Ли билан учрашди

Саида Мирзиёева Гонконгдаги энг йирик холдинг бошқаруви раиси Питер Ли билан учрашди

"Ўзбекистон ва Гонконг ўртасида узоқ муддатли иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш учун катта имкониятлар борлигига ишонаман”…
09:18 / 17.10.2026
АҚШдаги мактабда отишма: тўрт киши ҳалок бўлди

АҚШдаги мактабда отишма: тўрт киши ҳалок бўлди

АҚШнинг Орегон штатидаги Бенд шаҳрида 15 октябрь куни Silver Rail бошланғич мактабида 16 ёшли ўсмир томонидан содир этилган …
09:43 / 16.10.2026
Prezident Shavkat Mirziyoyev yoqilg‘i-energetika sohasidagi investorlar bilan muloqotda:

Prezident Shavkat Mirziyoyev yoqilg‘i-energetika sohasidagi investorlar bilan muloqotda:

“Men bugun sizlarni ko‘proq muloqotga taklif qilaman. Bir narsani bilishlaring kerakki, investor bilan davlat orasidagi O‘zb…
15:13 / 16.10.2026
Ўзбекистонда иш жойидаги тазйиқ, зўравонлик ва камситишга қарши миллий дастур бошланди

Ўзбекистонда иш жойидаги тазйиқ, зўравонлик ва камситишга қарши миллий дастур бошланди

Ходимларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва кўрилган чораларни кузатиш механизмлари йўлга қўйилади.
09:14 / 16.10.2026
Тошкент вилоятида 15 кг наркотик мусодара қилинди

Тошкент вилоятида 15 кг наркотик мусодара қилинди

Тошкент вилоятида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида жами 15 килограмм гиёҳвандлик воситасининг ноқонуний айланмасига чек …
09:49 / 16.10.2026
Форишда солиқ ва божхона имтиёзларига эга махсус саноат зонаси ташкил этилади.

Форишда солиқ ва божхона имтиёзларига эга махсус саноат зонаси ташкил этилади.

Жиззах вилоятининг Фориш туманида қурилаётган атом электр станциясига зарур янги маҳсулотларни ишлаб чиқариш мақсадида шу ер…
16:17 / 16.10.2026
17 октябрда қандай об-ҳаво кузатилади?

17 октябрда қандай об-ҳаво кузатилади?

ТОШКЕНТ ШАҲРИ: Ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-14°,…
15:29 / 16.10.2026
UNICEF Ўзбекистонда болаларни зўравонликдан ҳимоя қилишга қаратилган қонунни олқишлади

UNICEF Ўзбекистонда болаларни зўравонликдан ҳимоя қилишга қаратилган қонунни олқишлади

UNICEF’нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари вазифасини бажарувчи Жоффри Ижумба болаларни зўравонликнинг барча шаклларид…
10:28 / 16.10.2026
“Рус Тайсони”, Денис  Бойцов вафот этди

“Рус Тайсони”, Денис Бойцов вафот этди

Рус боксчиси Денис Бойцов, “Russian Tyson” лақаби билан танилган боксчи 40 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Орёл вилояти жисмоний…
14:13 / 17.10.2026
Бугун Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди

Бугун Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди

Бугун Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
17:16 / 15.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!