Франциянинг Сена-Порт коммунаси фуқаролари референдумда жамоат жойларида смартфонлардан фойдаланишни тақиқлаш маъқулланди. Бу ҳақда “The Guardian” нашри хабар бермоқда. Унга кўра, катталарга жамоат жойларида, қирғоқ, дўкон, кафеларда, болаларини мактабдан олишга борганда, болаларга эса кўчада кетаётганда телефондан фойдаланиш тақиқланади. Манзилдан адашиб телефон харитасидан фойдаланмоқчи бўлганларга эса одамлардан йўлни сўраш тавсия этилади.
Фарзандига 15 ёшгача смартфон бермаслик тўғрисида шартнома имзолаган ота-оналар шаҳар ҳокимлигидан қўнғироқ функциясига эга оддий телефон олишлари мумкин.
Смартфонларни тақиқлаш ташаббуси сайловчилар рўйхатининг 20 фоизини ташкил қилувчи Сена-Портнинг 277 нафар аҳолиси томонидан қўллаб-қувватланди. Ҳудудда 2 мингга яқин аҳоли истиқомат қилади. Маъмурият Франциянинг смартфонлардан фойдаланишни тартибга солувчи биринчи муниципал қарорини тайёрламоқда. Бироқ, қонунбузарларни жаримага тортиш ҳали мумкин эмас, чунки ҳозирча бунга оид бирор қонун йўқ. Бунинг ўрнига ҳамма жамоат жойларига телефондан фойдаланмаслик тўғрисида кўрсатмали плакатлар осилади. Дўкон сотувчилари эса одамлардан мулойимлик билан телефондан фойдаланмасликни сўрайди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!