Туркия ҳарбий юк самолёти Грузия чегарасида қулаб тушди. Бу ҳақда Daily Sabah хабар берди.
Самолёт Озарбайжондан Туркияга қайтаётган бўлган. Туркия мудофаа вазирлиги баёнотида айтилишича, C-130 русумли самолёт бортида 20 нафар ҳарбий хизматчи, жумладан учувчилар ҳам бўлган. Ҳозирда Грузия ҳукумати билан ҳамкорликда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда. Ҳалок бўлганлар ёки омон қолганлар ҳақида расмий маълумот берилмаган.
Грузия Ички ишлар вазирлиги ҳам ҳодисани тасдиқлаган. Маълумотларга кўра, самолёт Озарбайжон чегарасидан тахминан 5 километр масофада Грузия ҳудудига қулаган. Ҳодиса юзасидан тергов бошланган.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Анқарада бўлиб ўтган тадбирда авиаҳалокат ҳақида гапириб, қурбонларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирган.
“Биз самолёт қолдиқларини текшириш учун тегишли идоралар билан ҳамкорликда иш олиб боряпмиз”, – деган Эрдўған.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!