$
12910.15 UZS
-14.77
159.78 UZS
-0.16
14660.77 UZS
40.1
31° Кечаси 18°

Ҳайдовчилар диққатига! Ўзбекистонда тўрт томонни кузатувчи радарлар ишга тушади

12:41 / 20.05.2023

Кеча, 19 майдан бошлаб Тошкент вилоятида қоидабузарликларни 360 даражада аниқловчи қурилма ишга туширилди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, вилоятдаги автомобил йўлларида ЙПХ ходимларига бириктирилган хизмат автомобилларига ўрнатилган 360 даражада қоидабузарликларни аниқловчи махсус қурилма ишга туширилган.

“Бундан мақсад – республика ҳудудида ЙТҲларни олдини олиш, қоидабузарликларга чек қўйиш ва ҳаракатланиш хавфсизлигини таъминлаш”, – дейилади хабарда.

Янги қурилма йўлларда автомобилларнинг 7 та қоидабузарлик ҳаракатини аниқлайди.

Қурилма тўхтаб турганда ва ҳаракат давомида ҳам қуйидаги қоидабузарликларни аниқлайди:

– ўзи билан бир йўналишда ва қарама-қарши йўналишдаги транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан тўхташ ва тўхтаб туриш;
– ҳаракатланиш тезлигини меъёридан ошириш;
– светофорнинг тақиқловчи чироғига амал қилмаслик (тўхташ чизиғини босиш);
– йўлнинг қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонига ёки бўлагига чиқиши;
– йўлнинг қатнов қисмидаги чизиқлар билан белгилаб қўйилган талабларга риоя этмаслик;
– йўналишли транспортлар ҳаракати учун мўлжалланган тасмаларга ўтиб ҳаракатланиш ёки тўхташ тартиби ва ушбу тасмада белгиланган талабларни бузиш;
– давлат рақам белгиси орқали автомобиль қидирувда ёки йўқлигини аниқлайди.


Бу ҳам қизиқ

Украина Ўзбекистоннинг 3 та компаниясига нисбатан санкциялар қўллайди

Украина Ўзбекистоннинг 3 та компаниясига нисбатан санкциялар қўллайди

Украина учта Ўзбекистон компанияси ва бир Ўзбекистон фуқаросига қарши санкциялар киритди. Тегишли фармонни президент Владими…
18:38 / 11.05.2025
Афғонистонда шахмат тақиқланди

Афғонистонда шахмат тақиқланди

“Толибон” бу ўйинни ман этиб, мамлакат шахмат федерациясини ёпишга қарор қилди.
12:31 / 11.05.2025
Кремль Украинанинг жавобини кутмоқда

Кремль Украинанинг жавобини кутмоқда

Россия Президенти ёрдамчиси Юрий Ушаков Россиянинг Владимир Путин томонидан таклиф этилган музокараларни қайта бошлаш таклиф…
08:38 / 11.05.2025
Бокс. Ўзбекистон терма жамоаси World Boxing кубогида иштирок этади

Бокс. Ўзбекистон терма жамоаси World Boxing кубогида иштирок этади

Таркибда Олимпиада ва жаҳон чемпиони ҳам бор.
12:29 / 10.05.2025
Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги сулҳ бошланмасдан ниҳоясига етди

Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги сулҳ бошланмасдан ниҳоясига етди

Эслатиб ўтамиз, кеча АҚШ президенти Доналд Трамп томонидан тўлиқ оташкесим эълон қилинган ва Ҳиндистон ва Покистон расмийлар…
19:06 / 11.05.2025
11 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

11 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 17-19 даража, кундузи 31-33 даража бўлади.
00:58 / 11.05.2025
Мирзиёевнинг Москвага ташрифи якунланди

Мирзиёевнинг Москвага ташрифи якунланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин таклифига биноан Москва …
08:33 / 10.05.2025
UFC 315. Билол Муҳаммад мағлуб этилди, Маддалена – янги чемпион

UFC 315. Билол Муҳаммад мағлуб этилди, Маддалена – янги чемпион

Канаданинг Монреал шаҳрида UFC 315 турнири ўз якунига етди.
10:53 / 11.05.2025
Хитой компанияси Сурхондарёда пахта етиштириш бўйича 95 миллион доллар инвестиция киритади

Хитой компанияси Сурхондарёда пахта етиштириш бўйича 95 миллион доллар инвестиция киритади

Хитойнинг Jiangsu World Group корпорацияси Сурхондарё вилоятидаги пахта етиштириш ва қайта ишлаш бўйича автоматлаштирилган к…
20:25 / 08.05.2025
Тошкент – Лахор – Тошкент рейслари бекор қилинди

Тошкент – Лахор – Тошкент рейслари бекор қилинди

Бу ҳақда Uzbekistan Airways матбуот хизмати хабар берди.
10:08 / 09.05.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Энг кўп ўқилганлар

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!