Индонезия марказий сайлов комиссияси томонидан эълон қилинган маълумотларга кўра, мамлакат мудофаа вазири Прабово Субианто Индонезиянинг янги президенти этиб сайланди. Бу ҳақда “РИА Новости” хабар берди.
Қайд этилишича, Субианто 58,6 фоиз овоз тўплаган. Бу кўрсаткич номзоднинг биринчи босқичдаёқ ғалаба қозониши учун етарли бўлди.
Умумий сайлов 14 феврал куни бўлиб ўтган. Овозларни санаш ва натижани эълон қилиш учун 35 кун кетди.
Шунингдек, мамлакат конституциясида давлат раҳбари беш йилга сайланиши белгилаб қўйилган. Президентлик икки муддат билан чекланган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!