$
12014.37 UZS
40.93
₽
146.19 UZS
1.66
€
13280.68 UZS
-1.46
31° Кечаси 18°

“iPhone 15” махсус “Action” тугмасига эга бўлади

10:22 / 31.03.2023

Жорий йилда тақдим этилиши кутилаётган “iPhone 15 Pro” ва “iPhone 15 Pro Мах” моделлари кўп функцияли махсус “Action” тугмасига эга бўлиши мумкин. Бу ҳақда “MacRumours” нашрининг махсус инсайдерлари хабар берган.

Қайд этиш мумкин, ушбу манба ўтган йили “Dynamic Island” функцияси (“Apple Pay” транзакциялари, батарея қуввати камлиги ҳақида огоҳлантиришлар, AirDrop ўтказмалари ва махфийлик кўрсаткичлари ҳақида билдиришномаларни кўрсатади) ҳақида аниқ маълумотларни расмий нашрдан аввалроқ эълон қилган.

Манбанинг таъкидлашича, “Apple” янги бирлаштирилган тугманинг иккита версиясини синовдан ўтказмоқда. Улардан бирида овоз баландлигини ошириш ёки камайтириш тезлиги босиш кучига боғлиқ. Иккинчи товушни тугмани юқорига ва пастга суриш орқали созлаш мумкин.

Ҳаракатнинг кўп қирралилиги шундаки, у овозни созлашдан ташқари, қўнғироқларни қабул қилиш ёки рад этиш, безовта қилинмаслик ва қувват тежаш режимларини фаоллаштириш, чироқни ёқиш, қоронғу режим ёки енгил смартфон мавзусини танлаш ва ҳатто блокировка қилиш, экранни айлантириш, камерани ишга тушириш, скриншотлар олиш ёки экранни ёзиб олишни бошлаш, ўзига ёққан қўшиқларни “шазам” орқали қидириш ва бошқа муҳим амалларни бошқариш учун ҳам ишлатилиши мумкин. Буларнинг барчаси фойдаланувчи эҳтиёжларига мос равишда созланиши мумкин.

Бундан ташқари, смартфонлардаги “Action” тугмаси телефон ўчирилган ёки қуввати тугаган бўлса ҳам маълум вақт ўз функциясини сақлаб қолади. Бу жуда кам қувват сарфлайдиган янги микропроцессор туфайли мумкин бўлади.

Янги чип ва “Action” тугмаси Про моделлари учун эксклюзив бўлади. Инсайдернинг фикрича, асосий “iPhone 15” ва “iPhone 15 Plus” анъанавий овоз баландлигини ўзгартириш тугмаси ва иккита овоз тугмаси билан қолади.


Бу ҳам қизиқ

Женсен Хуанг атрофидаги можаро ва Nvidia акциялари қийматининг пасайиши ҳақида хабарлар тарқалди

Женсен Хуанг атрофидаги можаро ва Nvidia акциялари қийматининг пасайиши ҳақида хабарлар тарқалди

Nvidia компанияси асосчиси ва бош директори Женсен Хуанг атрофида шахсий ҳаёти ҳамда компания фаолиятига оид эҳтимолий хавфс…
10:13 / 14.11.2026
GWU президентининг маслаҳат кенгаши йиғилишида университетни ривожлантириш стратегияси муҳокама қилинди

GWU президентининг маслаҳат кенгаши йиғилишида университетни ривожлантириш стратегияси муҳокама қилинди

Жорж Вашингтон университети (GWU) президенти Эллен Гранберг ва университет Президентининг маслаҳат кенгаши аъзолари навбатда…
09:27 / 14.11.2026
Ўзбекистонда 15 ёшдан ошган аҳолининг 12 фоизи олий маълумотли

Ўзбекистонда 15 ёшдан ошган аҳолининг 12 фоизи олий маълумотли

Ўзбекистонда 15 ёш ва ундан катта аҳолининг 12 фоизи олий ва олий таълимдан кейинги маълумотга эга. Бу ҳақда 13 ноябрь куни …
16:38 / 13.11.2026
Ўзбекистонда 6 ёшли болалар учун бир йиллик мактабга тайёрлов мажбурий этилади

Ўзбекистонда 6 ёшли болалар учун бир йиллик мактабга тайёрлов мажбурий этилади

Ўзбекистонда 2027 йилдан бошлаб 6 ёшли болаларни бир йиллик мажбурий мактабга тайёрлов билан тўлиқ қамраб олиш режалаштирилг…
15:31 / 12.11.2026
"Demokrat.uz" раҳбари ва блогер 10 йилдан ортиқ муддатга қамалди

"Demokrat.uz" раҳбари ва блогер 10 йилдан ортиқ муддатга қамалди

"Demokrat.uz" раҳбари Фазлиддинхон Меҳмонов ва блогер Азиз Ғоипназаровга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди. 11 ноябрь куни чи…
14:44 / 12.11.2026
Иссиқхона газларини энг кўп чиқарадиган давлатлар ва саноат тармоқлари маълум бўлди

Иссиқхона газларини энг кўп чиқарадиган давлатлар ва саноат тармоқлари маълум бўлди

2025 йилда дунё бўйича атмосферага 54,1 миллиард тонна иссиқхона гази чиқарилди. Бу 2024 йилга нисбатан 0,7 фоизга, 1990 йил…
09:45 / 13.11.2026
Мозори Шарифда Алишер Навоий ёдгорлиги қурилиши якунланмоқда

Мозори Шарифда Алишер Навоий ёдгорлиги қурилиши якунланмоқда

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳрига ташриф бу…
15:30 / 13.11.2026
Тошкентда қарийб 23 минг йўловчи йўл ҳақини тўламагани учун камида икки марта жаримага тортилди

Тошкентда қарийб 23 минг йўловчи йўл ҳақини тўламагани учун камида икки марта жаримага тортилди

Тошкент шаҳридаги автобусларда йўл ҳақини тўламасдан ҳаракатланган 22 929 нафар йўловчи камида икки марта маъмурий жавобгарл…
09:58 / 14.11.2026
Ўзбекистонда ўт ўриш пулли бўладими? Расмий муносабат билдирилди

Ўзбекистонда ўт ўриш пулли бўладими? Расмий муносабат билдирилди

12 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда эндиликда ўт ўриш учун ҳам чипта сотиб олиш ва пул тўлаш кераклиги ҳақида х…
09:56 / 13.11.2026
Деҳқонободда мактабга бориш учун сой кечадиган болалар учун кўприк қурилади

Деҳқонободда мактабга бориш учун сой кечадиган болалар учун кўприк қурилади

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги Жингил қишлоғида жойлашган 84-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари фойдаланиши учун 5…
09:42 / 14.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!