Эрон ОАВга кўра, ҳужумда Ислом инқилоби посбонлари корпусининг 2 генерали ҳалок бўлган, жами 8 киши вафот этган.
Расмий Теҳрон Эрон Исроил ҳужумига жавоб бериш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолишини маълум қилди.
Мамлакат ТИВ Вашингтон Исроилнинг ҳаракатлари учун жавоб бериши керак, деб ҳисобламоқда. Айни пайтда АҚШ расмийлари зарбадан хабари бўлмаганини ва унда иштирок этмаганини айтди.
Россия ТИВ Исроил ҳужумини қоралаб, мамлакат раҳбариятини Сурия ва бошқа давлатлардаги провокацион ҳарбий ҳаракатлардан воз кечишга чақирди.
Тунда Россия томонининг сўровига биноан ушбу вазият бўйича БМТ Хавфсизлик Кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!