Маълум бўлишича, чоршанба куни Венецияда даҳшатли автоҳалокат қурбонлари учун мотам эълон қилинди. Автобус кўприкдан қулаб тушди. 21 киши ҳалок бўлган, яна 15 киши жароҳат олган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳайдовчи рулда ўзини ёмон ҳис қилган. У ҳушидан кетган ва автобус 10 метр баландликдан қулаб тушган. Автобус метан билан ишлаган, шунинг учун у зарбадан ёниб кетган. Одамлар бузилган салонда қолиб кетишган ва ташқарига чиқа олмаган.
Қурбонлар орасида лагерга борган чет эллик сайёҳлар ҳам бўлган. Украина ва Германия фуқаролари вафот этгани маълум бўлган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!