$
11973.44 UZS
9.17
₽
144.53 UZS
0.04
€
13282.14 UZS
-41.27
31° Кечаси 18°

Италиянинг етакчи компаниялари Ўзбекистоннинг газ тақсимлаш тизимини модернизация ва реконструкция қилишда иштирок этди

19:26 / 30.03.2023

“Ҳудудгазтаъминот” АЖ томонидан “Пиетро Фиорентини С.п.А.” компанияси билан ҳамкорликда “Ўзбекистон газ тақсимлаш тизимини модернизация ва реконструкция қилиш” лойиҳаси амалга оширилади. Мазкур лойиҳа “САCЕ” (Италия) давлат экспорт-кредит агентлиги томонидан 200 миллион евро миқдорида жалб қилинадиган маблағлар ҳисобидан молиялаштирилади. Шунингдек, “ҲГТ Траининг” ўқув маркази негизида газ соҳаси учун илғор Италия тажрибаси асосида етук муҳандисларни тайёрлаш мактаби ташкил этилади.

Бугунги кунда, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ томонидан газ таъминоти тизимини рақамлаштириш бўйича кенг кўламли тадбирлар амалга оширилди. Хусусан, ўтган уч йилда Жамият томонидан “Табиий газ назорати ва ҳисобининг автоматлаштирилган тизими”ни жорий этиш лойиҳаси табиқ этилиб, барча истеъмолчиларга “ақлли” ҳисоблагичлар ўрнатилди. Натижада, истеъмолчиларга қўшимча қулайликлар яратилиб, ортиқча оворагарчиликлар, жумладан тўловларни амалга ошириш учун газ таъминоти идораларига мурожаат қилиш ва узун навбатларда туриш, абонент дафтарчаларини юритиш, ҳисоблагичларни текширувдан ўтказиш, нотўғри ҳисобланган қарздорликлар ва газ таъминоти тизимидаги бошқа мураккаб жараёнларга чек қўйилди. Ҳозирда барча хизмат турлари онлайн режимга ўтказилиб, истеъмолчи ва газ таъминоти идоралари ўртасидаги муносабатларда очиқлик ва шаффофлик таъминланди.

Аҳолига табиий газни етказиб бериш жараёнида йўқотишлар ҳажмининг камайиши, “зангори” ёқилғидан оқилона фойдаланиш учун аҳоли ўртасида энергияни тежамкор технологияларнинг босқичма-босқич оммалашуви, лойиҳанинг нақадар самарадорлигини кўрсатмоқда. Бироқ, ўтган қиш мавсуми газ таъминоти тизимида ҳануз кўплаб ишларни амалга ошириш лозимлигини яққол намоён этди. Аномал совуқ ҳаво-ҳарорати ва газнинг паст босимига мослашмаган ҳамда эскирган айрим ҳудудлардаги газ ускуналари ишдан чиққанлиги натижасида газ сизиб чиқиш ҳолатлари истеъмолчиларда кўпгина ноқулайликларни юзага келтирди.



Келгусида шу каби ҳолатларнинг олдини олиш мақсадида, “Ҳудудгазтаъминот” АЖ олдига кейинги бир неча йилда 706,5 минг хонадон газ таъминоти тизимини икки босқичлига ўтказиш ва табиий газ истеъмол ҳажми балансини автоматик равишда шакллантириш дастурини амалиётга жорий этиш вазифаси қўйилди. Шунингдек, 381,3 километр янги газ тармоқларини қуриш, 452,4 километр мавжуд газ қувурларини реконструкция ва модернизасия қилиш ишлари режалаштирилган. Шу билан бирга, 5,4 мингта газ тақсимлаш пунктларини модернизасия қилиш, шундан 2,8 мингта юқори босимли иншоотларда телеметрия тизимини жорий этиш, газ тақсимлаш тармоқларида - юқори аниқликдаги улътратовушли газ ҳисоблагичларини ўрнатиш юзасидан устувор вазифалар белгиланди.
Газ тақсимлаш тизимининг кенг кўламли янгиланиши эскирган тармоқларни алмаштиришга имкон беради. Бу эса, ўз навбатида табиий газ етказиб беришда йўқотишларни камайтириш, унинг барча тоифадаги истеъмолчилар ўртасида тенг тақсимланиши, шунингдек реал вақт режимида технологик жараёнлар устидан онлайн назоратни ўрнатишда ўз аксини топади.

Италия еткачи компаниялари ва “Ҳудудгазтаъминот” АЖ ўртасидаги ҳамкорлик натижасида, эришилган юқори самарадорлик, шаклланган ўзаро ҳурмат ва ишончли муносабатларни инобатга олиб, мамлакат газ тақсимлаш тизимини модернизасия ва реконструкция қилиш лойиҳаси доирасида мувоффақиятли ҳамкорликни давом эттиришга қарор қилинди. Бунда, газ жиҳозлари ва қурилмаларини ишлаб чиқаришда дунёнинг етакчи компанияси ҳисобланган “Пиетро Фиорентини С.п.А.” компанияси замонавий газ тартиблаш пунктлари (ГТП), босим ростлагичлар, филътр ва бошқа компонентларни, “Терранова С.Р.Л” компанияси томонидан эса газ тартиблаш пунктларини масофадан мониторинг ва назорат қилишга имкон берувчи телеметрия тизими етказиб берилади.



Таъкидлаш жоизки, “Пиетро Фиорентини С.п.А” компаниясининг 4 та газ тақсимлаш пунктлари тажриба-синов тариқасида фуқароларнинг энг кўп мурожаатлари келиб тушган Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманидаги “Каттаҳовуз” маҳалласида жорий этилди. Натижада, ушбу маҳалланинг газ таъминоти тизимини тартибга солиниб, 305 та аҳоли хонадони ҳамда 5 та улгуржи истеъмолчиларни табиий газ билан барқарор таъминлаш ва реал вақт режимида технологик жараёнларни назорат қилиш имкониятини яратди.
Мамлакат газ тақсимлаш тизимини модернизасия ва реконструкция қилиш билан бир қаторда, замонавий ва илғор технологиларда иш фаолиятини амалга оширувчи ҳамда газ хўжалиги бошқарувига замонавий тажрибаларни жорий қилишда малакали соҳа муҳандисларини қайта тайёрлашга алоҳида эътибор қаратилади.

Юқорида қайд этилганидек, 2022-йил 8-сентябрда ташкил этилган “ҲГТ Траининг” ўқув маркази негизида газ соҳаси учун илғор Италия тажрибаси асосида етук муҳандисларни тайёрлаш мактаби энг сўнгги замонавий техника ва анжомлар билан жиҳозланади ҳамда машғулотларни ўтиш учун хорижий мутахассислар таклиф этилиши кўзда тутилган. Ҳозирги кунда, мазкур марказда газ таъминоти соҳасида илғор таълим дастурлари ва технологиялари асосида чуқур билимга эга раҳбар ходим ва мутахассисларни тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш тизими яратилган.


Бу ҳам қизиқ

Қўқондаги меҳмонхонада 13 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик содир этилди

Қўқондаги меҳмонхонада 13 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик содир этилди

Фарғона вилоятининг Қўқон шаҳридаги меҳмонхонада 13 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик содир этилди. Ҳолат юзасидан жиноя…
15:14 / 10.11.2026
Россияда 8 нафар ўзбекистонлик фойдасига 1,5 млн рублдан ортиқ маблағ ундирилди

Россияда 8 нафар ўзбекистонлик фойдасига 1,5 млн рублдан ортиқ маблағ ундирилди

Россияда иш ҳақини ололмаган 8 нафар ўзбекистонликнинг меҳнат ҳуқуқлари суд орқали ҳимоя қилинди. Натижада уларнинг фойдасиг…
10:03 / 10.11.2026
Тошкентда ўқув марказига босқин уюштирмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкентда ўқув марказига босқин уюштирмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкент шаҳридаги ўқув марказларидан бирида сақланаётган катта миқдордаги пул маблағларини босқинчилик йўли билан қўлга кири…
09:18 / 13.11.2026
11 ноябрь кунги об-ҳаво маълумоти

11 ноябрь кунги об-ҳаво маълумоти

Республика бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда ёғингарчилик кузатилади.
17:21 / 10.11.2026
Нью-Йорк уч қаватли бино қулаб тушди: икки киши ҳалок бўлди, 17 киши жароҳатланди

Нью-Йорк уч қаватли бино қулаб тушди: икки киши ҳалок бўлди, 17 киши жароҳатланди

11 ноябрь куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида уч қаватли турар жой биноси қулаб тушиши оқибатида камида икки киши ҳалок бўлди, 17 …
10:14 / 12.11.2026
Қаршидаги оилавий ресторанда ёнғин содир бўлди

Қаршидаги оилавий ресторанда ёнғин содир бўлди

10 ноябрь куни Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳридаги оилавий ресторанда ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазият…
09:48 / 10.11.2026
Саида Мирзиёева Париж тинчлик форумида иштирок этди ва Эммануэль Макрон билан учрашди

Саида Мирзиёева Париж тинчлик форумида иштирок этди ва Эммануэль Макрон билан учрашди

Париж тинчлик форумида Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева болалар тақдири, Самарқандда илгари сур…
10:24 / 12.11.2026
Ўзбекистонда ўт ўриш пулли бўладими? Расмий муносабат билдирилди

Ўзбекистонда ўт ўриш пулли бўладими? Расмий муносабат билдирилди

12 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда эндиликда ўт ўриш учун ҳам чипта сотиб олиш ва пул тўлаш кераклиги ҳақида х…
09:56 / 13.11.2026
Иссиқхона газларини энг кўп чиқарадиган давлатлар ва саноат тармоқлари маълум бўлди

Иссиқхона газларини энг кўп чиқарадиган давлатлар ва саноат тармоқлари маълум бўлди

2025 йилда дунё бўйича атмосферага 54,1 миллиард тонна иссиқхона гази чиқарилди. Бу 2024 йилга нисбатан 0,7 фоизга, 1990 йил…
09:45 / 13.11.2026
Ўзбекистонлик модель Эпстейн иши бўйича янги тафсилотларни ошкор қилди

Ўзбекистонлик модель Эпстейн иши бўйича янги тафсилотларни ошкор қилди

Ўзбекистонлик модель Роза (исми ўзгартирилган) 2009 йилда АҚШга боргач, моделлик агентлиги томонидан жинсий жиноятларда айбл…
10:18 / 12.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!