$
11973.48 UZS
38.11
₽
146.59 UZS
1.01
€
13436.64 UZS
4.57
31° Кечаси 18°

Жаҳонгир Улуғмуродовга берилган жазо енгиллаштирилди

18:56 / 28.07.2023

Бугун Олий суднинг Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясида Ж. Улуғмуродов (2002 йилда Тошкент шаҳрида туғилган)га нисбатан чиқарилган жиноят ишлари бўйича Оққўрғон туман судининг 2023 йил 8 майдаги ҳукми ва Тошкент вилоят суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясининг 2023 йил 17 июлдаги ажрими устидан адвокат А. Абдуллаев томонидан берилган кассация шикояти кўриб чиқилди.

Суд мажлисида қайд этилганидек, қуйи судлар Ж.Улуғмуродовга оид жиноят иши тафсилотларини тўғри аниқлаб, унинг айблилиги ҳақида асосли хулосага келган.

Ж.Улуғмуродовнинг суд ҳукмида кўрсатилган жиноятни содир этганликдаги айби дастлабки тергов ва биринчи инстанция судида гувоҳларнинг биринчи инстанция суди мажлисида, мутахассисларнинг апелляция инстанциясида берган кўрсатмалари, билдирги, баённомалар, фотожадваллар, тушунтириш хатлари, судга оид диншунослик ва адабиётшунослик экспертизаларининг хулосалари ҳамда иш бўйича тўпланган бошқа ишончли ва мақбул далиллар йиғиндиси билан ўз исботини топган.

Биринчи инстанция суди Ж.Улуғмуродовнинг жиноий ҳаракатларини Жиноят кодексининг 244-1-моддаси (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) 3-қисми “г” банди билан тўғри квалификация қилиб, унга нисбатан жазо тайинлашда ёшлиги, талаба эканлиги, муқаддам судланмагани, ўқиш жойидан ижобий тавсифлангани, оилавий шароити, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар сифатида асослаган бўлса-да, иш ҳолатларига, унинг содир этган жиноий қилмиши, ўзининг шахси ва содир этилган ижтимоий қилмишга нисбатан кейинги муносабатларига етарлича эътибор қаратмасдан, Ж.Улуғмуродовни жамиятдан ажратмаган ҳолда ахлоқан тузатиш мумкин эмас, деб озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ жазо тайинлаган.

Жиноят-процессуал кодексининг 509-9-моддаси (кассация инстанцияси судининг ваколатлари)да кассация инстанцияси суди жиноят ишини кўриб чиқишда биринчи инстанция судининг ҳукмини ва апелляция инстанцияси ажримини ўзгартириш тўғрисида ажрим қабул қилишга ҳақли эканлиги белгилаб қўйилган.

Шу сабабли кассация судлов ҳайъати, иш бўйича Ж.Улуғмуродовга нисбатан чиқарилган суд қарорларини ўзгартириб, унинг ёшлиги, талаба эканлиги, муқаддам судланмагани, ўқиш жойидан ижобий тавсифлангани, оилавий шароити, қилмишидан пушаймонлиги, шунингдек жиноят содир этгандан кейинги хулқ-атвори каби ҳолатларни эътиборга олди.

Шу тариқа Олий суд Жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясининг 2023 йил 28 июлдаги ажримига мувофиқ Ж.Улуғмуродовга нисбатан чиқарилган суд қарорлари ўзгартирилиб, унга Жиноят кодексининг 244-1-моддаси 3-қисми “г” банди билан ушбу Кодекснинг 57-моддаси (енгилроқ жазо тайинлаш) ни қўллаган ҳолда 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Ж.Улуғмуродовнинг 2023 йил 24 февралдан 2023 йил 28 июлга қадар қамоқда сақланган 5 ой 4 кун Жиноят кодексининг 62-моддаси (ушлаб туриш, қамоққа олиш ёки уй қамоғи вақтини ҳисобга олиш қоидалари)га асосан чегирилиб, ўташ учун 2 йил 6 ой 26 кун озодликни чеклаш жазоси қолдирилиши белгиланди.

Ж.Улуғмуродовга озодликни чеклаш жазосини яшаш жойи бўйича ўташ белгиланиб, соат 22:00 дан соат 06:00 га қадар яшаш жойидан чиқиш тақиқланди.


Ж. Улуғмуродовга Жиноят кодексининг 48-1-моддаси (озодликни чеклаш) 5, 6-қисмлари талаблари тушунтирилиб, судланган Ж.Улуғмуродов дарҳол жазони ижро этиш жойларида қамоқдан озод қилиниши белгиланди.

Адвокат А.Абдуллаевнинг ҳимояси остидаги Ж. Улуғмуродовни оқлаш ҳақидаги шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилди.


Бу ҳам қизиқ

Тошкент метросининг янги бекатларида поездлар келиш вақтини кўрсатувчи таблолар ўрнатилади

Тошкент метросининг янги бекатларида поездлар келиш вақтини кўрсатувчи таблолар ўрнатилади

Тошкент метрополитенининг келгусида қуриладиган янги линиялари ва бекатларида поездларнинг келиш ҳамда кетиш вақтини аниқ кў…
09:54 / 04.11.2026
Ўзбекистонда пахта етиштириш ҳажми 5 миллион тоннадан ошди: рекорд натижага қандай эришилди?

Ўзбекистонда пахта етиштириш ҳажми 5 миллион тоннадан ошди: рекорд натижага қандай эришилди?

2026 йилда Ўзбекистонда илк бор 5 миллион тоннадан ортиқ пахта хомашёси етиштирилди. Президент Шавкат Мирзиёев деҳқон ва фер…
17:11 / 05.11.2026
Тошкентда Лихианг уриб юборган 41 ёшли пиёда ҳалок бўлди

Тошкентда Лихианг уриб юборган 41 ёшли пиёда ҳалок бўлди

Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида Lixiang Li 9 русумли автомобиль йўлни белгиланмаган жойдан кесиб ўтаётган пиёдани уриб юб…
09:50 / 04.11.2026
Ўзбекистонда пахта етиштириш ҳажми 5 миллион тоннадан ошди

Ўзбекистонда пахта етиштириш ҳажми 5 миллион тоннадан ошди

2026 йилда Ўзбекистонда илк бор 5 миллион тоннадан ортиқ пахта хомашёси етиштирилди. Бу мамлакат пахтачилиги тарихидаги реко…
15:53 / 05.11.2026
Қаршида 1,4 минг гектар ернинг сув таъминоти яхшиланади

Қаршида 1,4 минг гектар ернинг сув таъминоти яхшиланади

Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида “Чап тармоқ” каналини бетонлаштириш ва унинг атрофини ободонлаштириш ишлари бошланади. Л…
15:35 / 04.11.2026
ЙПХ ходимини ҳақорат қилиб, видеони Инстаграмъга жойлаган фуқаро 8 суткага қамалди

ЙПХ ходимини ҳақорат қилиб, видеони Инстаграмъга жойлаган фуқаро 8 суткага қамалди

Андижон вилоятининг Бўстон туманида йўл-патрул хизмати инспекторини ҳақорат қилиб, ҳолат акс этган видеони Инстаграмъга жойл…
15:40 / 04.11.2026
Тошкент аэропортида 1 млрд сўмдан ортиқ заргарлик буюмларини ноқонуний олиб кириш ҳолатлари аниқланди

Тошкент аэропортида 1 млрд сўмдан ортиқ заргарлик буюмларини ноқонуний олиб кириш ҳолатлари аниқланди

Тошкент халқаро аэропортида хориждан умумий қиймати 1 миллиард 20,6 миллион сўмлик заргарлик буюмларини ноқонуний олиб кириш…
14:24 / 05.11.2026
Самарқандда ШҲТ Plus илк экспертлар мулоқоти бошланди

Самарқандда ШҲТ Plus илк экспертлар мулоқоти бошланди

Самарқанд шаҳрида Хавфсизлик масалалари бўйича ШҲТ Plus биринчи экспертлар мулоқоти ўз ишини бошлади.
12:36 / 06.11.2026
Ўзбекистонда маҳсулотларни бепул тарқатиш орқали одамларни оммавий тадбирларга жалб қилиш тақиқланиши мумкин

Ўзбекистонда маҳсулотларни бепул тарқатиш орқали одамларни оммавий тадбирларга жалб қилиш тақиқланиши мумкин

Ўзбекистонда реклама ва акциялар доирасида озиқ-овқат, буюм ҳамда бошқа маҳсулотларни бепул тарқатиш ёки жуда арзон нархда с…
14:33 / 05.11.2026
Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини якунлади

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини якунлади

Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналду миллий терма жамоадаги фаолиятини якунлаганини расман эълон қилди. 41 ёшли футболчи …
16:14 / 05.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!