$
12895.55 UZS
15.2
159.38 UZS
2.7
14338.56 UZS
-196.91
35° Кечаси 21°

Жамоат транспортларида брутто-шартнома тизими жорий этилади

10:08 / 20.03.2023

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Жамоат транспортини молиялаштиришнинг янги тизимини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга кўра, жамоат транспортини молиялаштиришнинг янги брутто-шартнома (йўналишларда чекланган тарифларда йўловчи ташиш хизматлари учун “босиб ўтилган йўл” ва “сифат” мезонларидан келиб чиққан ҳолда ҳисоб-китоб қилишни назарда тутувчи ваколатли орган ва ташувчи ўртасида тузилган шартнома) тизими жорий этилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Транспорт вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар транспорт бошқармалари томонидан йўналишлар ташувчиларга бириктирилиши, йўловчиларни мунтазам ташишни амалга оширувчи ташувчиларга ва бундай ташишларни амалга оширувчиларга қўйиладиган талаблар, мажбурий шартлар ҳамда ташувчининг мажбуриятлари ва жавобгарлилиги, бажарилган иш ҳажми ва ташувчига тўланадиган тўлов миқдори тартиби низомда белгилаб қўйилган.

Йўналишларни ташувчиларга бириктириш бўйича тендер савдолари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

Ваколатли орган тендер ўтказилишидан камида олтмиш календарь кун олдин тендерга чиқариладиган йўналишларни белгилайди, уларнинг паспорти ва талабларини ишлаб чиқади. Йўналишларнинг бошланғич нархини шакллантиради ҳамда иқтисодиёт ва молия органлари билан келишади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари йўналишларни тендерга чиқариш жадваллари тасдиқланишини таъминлайди ва оммавий ахборот воситаларида эълон қилади.

Йўналишларнинг якуний нархи йўналиш бўйича ўтказилган тендер натижаларига кўра ташувчилар томонидан тақдим этилган энг яхши таклиф асосида аниқланади ва брутто-шартномада кўрсатиб ўтилади.

Тендер ғолиби икки кун муддатда ваколатли органга – автобусларни автоматлаштирилган диспетчерлик хизматига улаш, шунингдек, АТТО операторига – автобусларга автоматлаштирилган тўлов тизими терминалларини (валидаторлар) ўрнатиш учун ҳаракат таркиби сақланадиган автосарой ёки тўхташ жойи манзилини кўрсатган ҳолда мурожаат қилади.

Ваколатли орган ва АТТО оператори тендер ғолиби аризаси келиб тушган кундан бошлаб ўн кун муддатда автобусларни автоматлаштирилган диспетчерлик хизматига уланиши ҳамда валидаторлар ўрнатилишини бепул таъминлайди.

Ваколатли органлар ёки уларнинг қошида тузилган ташкилот ходимлари йўлкира ҳақи тўланиши ва ташиш хизматлари сифатини назорат қилади.

Ташувчи томонидан қатновларни иш жадвалига мос равишда бошлаш-тугатиш ҳамда оралиқ бекатларга келиш-кетиш вақтларига риоя қилиниши, белгиланган ҳаракат интервали ва мунтазамлиги таъминланиши, шунингдек, ҳайдовчи ва автобуслар учун қўйилган минимал талаблар бажарилиши лозим бўлади.


Бу ҳам қизиқ

Масъуд Пезешкиён Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Ариповни қабул қилди

Масъуд Пезешкиён Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Ариповни қабул қилди

Эрон Ислом Республикаси Президенти Масъуд Пезешкиён расмий ташриф билан Теҳрон шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси …
20:32 / 12.05.2025
Қамчиқ довонида машина кабинасига қисилиб қолган йўловчи қутқарилди

Қамчиқ довонида машина кабинасига қисилиб қолган йўловчи қутқарилди

Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида 2 нафар фуқаролар қутқарилиб, тез тиббий ёрдам ходимларига топширилган, шуни…
16:18 / 12.05.2025
Ноқонуний валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Ноқонуний валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) била…
21:37 / 12.05.2025
Рақамли дунёда ҳуқуқларни ҳимоя қилиш: янги қонун лойиҳаси онлайн платформаларга қандай мажбуриятлар юклайди

Рақамли дунёда ҳуқуқларни ҳимоя қилиш: янги қонун лойиҳаси онлайн платформаларга қандай мажбуриятлар юклайди

Биз ҳар куни аксарият вақтимизни ижтимоий тармоқларга бағишлаймиз: кайфиятимизни кўтариш, янгиликларни билиш ёки дўстлар бил…
15:14 / 12.05.2025
Афғонистонда шахмат тақиқланди

Афғонистонда шахмат тақиқланди

“Толибон” бу ўйинни ман этиб, мамлакат шахмат федерациясини ёпишга қарор қилди.
12:31 / 11.05.2025
Сирдарёда вояга етмаган бола зўравонликка учради

Сирдарёда вояга етмаган бола зўравонликка учради

Ёш болага зўравонлик қилган эркак сарлавҳали видеолар тарқалган. Бу эса ижтимоий тармоқларда кескин муҳокамаларга сабаб бўлм…
21:37 / 10.05.2025
11 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

11 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 17-19 даража, кундузи 31-33 даража бўлади.
00:58 / 11.05.2025
Самарқанддаги заправкада юз берган портлаш оқибатида вафот этганлар 3 кишига етди

Самарқанддаги заправкада юз берган портлаш оқибатида вафот этганлар 3 кишига етди

Бу ҳақда “Севимли” телеканалининг “Замон” информацион дастурида маълум қилинди.
09:45 / 11.05.2025
Россиянинг Махачқалъа шаҳридан Тошкентга парвозлар кечикиши мумкин

Россиянинг Махачқалъа шаҳридан Тошкентга парвозлар кечикиши мумкин

Бу ҳақда Uzbekistan Airways матбуот хизмати хабар бермоқда.
10:01 / 13.05.2025
Ҳафта бошида ҳаво ҳарорати 40 даражагача кўтарилади

Ҳафта бошида ҳаво ҳарорати 40 даражагача кўтарилади

“Ўзгидромет” 12–14 май кунлари кутилаётган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
09:26 / 11.05.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Энг кўп ўқилганлар

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!